ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2126 Хокимият Сардобинского района 25/01/2019 09/02/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Қишлоқ хужалиги ва мелиоратив техника ҳамда машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида
ID-2126

                                                                                                                                                                               

                                                                                                                                                                                                       ЛОЙИҲА                                                              

 

 

 

 

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI SIRDARYO VILOYATI SARDOBA TUMANI ҲOKIMI

 

Manzili: Pahtaobod qo’rgoni Dostlik kochasi 22-uy Tel: 344-13-51, 344-14-41

 

Қ А Р О Р

"___" ________ 2019 йил                     №_______                                       Пахтаобод ш.

 

Қишлоқ хужалиги ва мелиоратив техника ҳамда машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил                 6 декабрдаги 345-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб- ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспексияси тўғрисида”ги Низомига (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2012 й, 50-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (25.04.2013 йилда рўйхатдан ўтказилган, рақами 2452, Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2013 й, 17-сон, 229-модда)га ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармасининг 2018 йил 26 ноябр кунидаги №14/9318-769-сонли хатига мувофиқ туманда 2019 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

  1. Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага мувофиқ, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Инспекцияниг Сардоба туман бўлими катта испектори И.Бойқуловга:

техникаларни техник кўрикдан ўтказиш ишларини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ташкил этиш;

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга техникаларни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрикдан ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русмли қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл-қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончалрига йиғиш;

техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.

  1. Барча корхона, ташкилот, машина трактор парклари, фермер хўжалик раҳбарларига;

ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина ва асбоб ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўрикга таълуқли тўловларни юқорида қайд этилган Низомда белгиланган миқдорларда тўланишини таъминлаш топширилсин.

  1. Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари А.Эргашевга:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ йиғимларни ундирилишида амалий ёрдам бериш топширилсин.

  1. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 03 февралдаги “Қишлоқ хужалиги ва мелиоратив техника ҳамда машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини техник кўрикдан ўтказиштартибт тўғрисида”ги 331-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  2. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эргашев зиммасига юклатилсин.
  3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  4. Қарор матни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

 

      Туман ҳокими                                                                       А.Хидиров

 

Умумий таклифлар

777