ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2120 Хокимият Уйчинского района 25/01/2019 11/02/2019 0

Муҳокама якунланди

Туман худудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш ҳақида.
ID-2120

ЛОЙИҲА

 

УЙЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Туман худудидаги  қишлоқ  хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш ҳақида.

 

       Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 25 апрелда 2452-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиқиб, туманда 2019 йил қишлок  хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси  Қонунининг                            6, 25-моддаларига асосан                                                                                                                                                       

                                                   ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

     1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва туман Инспекциясидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган  қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини:

      - техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссия таркиби 1-иловага;

     - тумандаги  қишлоқ  хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник холатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жадвали                        2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва кўрсатилган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.

    2. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига:

     -  мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ  хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

   -  техник кўрик давомида қишлоқ  хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларнинг ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа техник талабларни амалга ошириш; 

   -   техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифалари юклатилсин.

     3. Тумандаги барча корхона, ташкилот, машина трактор парки МЧЖлари, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари рахбарларига хисобида мавжуд  бўлган қишлоқ  хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўз муддатида ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўрикга тегишли тўловларни тўланишини таъминлаш топширилсин.

         4. Техник кўрикдан ўтказилган ҳар бир техника учун ундирилган йиғимни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги 23402000300100001010 хисоб рақамига, МБ Тошкент шаҳар ХККМ МФО 00014, ИНН 201122919,  Инспекциянинг Уйчи туман бўлими ШХВ 4014228605142293422287010 ҳисоб ракамига тўлашни таъминлаш;

        5. Туман хокимнинг биринчи ўринбосарига тумандаги корхона,ташкилот, машина-трактор парки МЧЖлари, муқобил машина-трактор парклари,фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ  хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарни йиллик  техник кўрикдан ўтказиш билан боғлик бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.

         6. Мазкур карорни Уйчинома газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 

         7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

 

Туман ҳокими                                                       М.Апақов

Уйчи тумани ҳокимининг

2019 йил «    » январдаги

«        » - сонли қарорига

1-илова

  

Уйчи туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника,                                асбоб-ускуналарни йиллик давлат мажбурий техник кўригидан                       ўтказувчи комиссия

                                                                

                                                           ТАРКИБИ.

 

                                              Комиссия раиси:    

 

      Р.У.Одилов                             -  Инспекциянинг  Уйчи туман бўлими

                                                           бошлиғи.

 

                                          Комиссия раиси ўринбосари:    

                                            

Ш.Имамов                           -  Туман хокимининг 1-ўринбосари

 

 

                                                Комиссия аъзолари:

 

        М.Қамбаров                        -     Инспекциянинг туман бўлими техникалар 

                                                          холати ва агротехник тадбирларни назорат

                                                          қилиш бўлими катта инспектори.

 

           

       А.Абдуқаххаров                     -    «Уйчи  Агросервис МТП» МЧЖ  мухандиси

                                                                             

 

       Д.Рахимов                            -   «Уйчи Агрокимёхимоя» АЖ  мухандиси                                                                 

                                                                                

 

Изоҳ:  Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига                                

            янги тайинланган шахслар комиссия аъзоси ҳисобланади.

 

 

     

 

     Инспекциянинг  Уйчи  туман

      бўлими бошлиғи                                                                       Р.У.Одилов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                          Уйчи  тумани ҳокимининг

                                                                            2019 йил «    » январдаги

                                                                                «        »- сонли қарорига

                                                                                     2-илова

                                                       

Тумандаги  қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини  ҳисобга олиш ва уларнинг техник холатини йиллик кўрикдан ўтказиш

Иш режаси

 

Худуд номи

Техниканинг номи

Техниканинг русуми

Техник курикдан утказиш муддати

Техник курикдан утказиш манзили

Техник курикдан утказиш санаси

1

Уйчи тумани

Хайдов тракторлари

Магнум, Арион, МХ, ТС, Пума,              Т6070 ВТ-150, Т-4А

09:00 – 16:00

МТП ва ММТПлар саройида

04.02.2019 йил

2

Чопик тракторлари

ТТЗ-100.11,  ТТ3-80.11, Т-28х4

09:00 – 16:00

10.02.2019 йил

3

Транспорт тракторлари

МТЗ-80, ТТЗ-80.10, Т-28х4 МС-1

09:00 – 16:00

01.02.2019 йил дан, 01.12.2019 йил гача

4

Трактор тиркамалари

2ПТС-4-793, ПСЕФ-12.5

09:00 – 16:00

01.02.2019 йил дан, 01.12.2019 йил гача

5

Ўзиюрар техникалар

Кейс, Класс ва бошқалар

09:00 – 16:00

01.05.2019 йил

6

Культиваторлар

КХУ-4, КРХ-4

09:00 – 16:00

10.02.2019 йил

7

Чигит экиш сеялкалари

СЧХ-4 ва бошқалар

09:00 – 16:00

15.02.2019 йил

8

Очар олиш (чизел) мосламалари

Мослама

09:00 – 16:00

02.03.2019 йил

9

Ер текислагичлар

ПН-4, ГВН-2,8

09:00 – 16:00

04.03.2019 йил

10

Минерал ўғит сепгичлар

НРУ-0,5

09:00 – 16:00

04.08.2019 йил

11

Пуркагичлар

ОВХ-600, VP-1

09:00 – 16:00

01.08.2019 йил

12

Дон экиш сеялкалари

СЗУ-3,6

09:00 – 16:00

04.09.2019 йил

13

Тишли бораналар

БЗСС-1,0

09:00 – 16:00

04.03.2019 йил

14

Асбоб-ускуналар

Металга ишлов бериш ускуналари

09:00 – 16:00

01.04.2019 йил

   

         Инспекциянинг Уйчи  туман бўлими бошлиғи                                                                                          Р.У.Одилов

Умумий таклифлар

102