Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
20957 Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги 18/08/2020 02/09/2020 9

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони
Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида
ID-20957

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ

Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида

Сўнгги йилларда республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани инновацион ривожлантириш, илм-фан ва илмий фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва натижадорлигини ошириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилди.

Республикани инновациялар соҳасидаги глобал рейтингдаги ўрнини илғор 50 та мамлакатлар рўйхатига киритишга қаратилган стратегик дастур тасдиқланди, илмий лойиҳаларни молиялаштиришнинг янги механизмлари жорий этилди, илм-фан соҳасида юқори малакали кадрларни молиявий рағбатлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратилди.

Шундай бўлсада, мамлакат тараққиётининг замонавий босқичида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар илм-фан ва инновация соҳасида давлат бошқаруви механизмларини такомиллаштириш, илмий фаолиятга оид давлат дастурларини шакиллантиришда шаффофликни ошириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларни жорий этиш ишларини жадаллаштириш лозимлигини кўрсатмоқда.

Миллий илм-фан ва инновация тизимини ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги ўрнини ошириш, ҳудудларда инновацион фаолиятни ривожлантириш, шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига асосан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб:

1. Қуйидагилар илм-фан ва инновация соҳасини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

илм-фан, илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқарувини ҳамда ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш;

ҳудудларда илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини жорий қилиш ва ҳудудий инновацион инфратузилмаларни ривожлантириш;

илғор хорижий тажриба асосида иқтисодиёт тармоқларидаги корхона ва ташкилотларда инновацияларни кенг жорий қилиш тизимини яратиш;

илм-фанга Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳажмини босқичма-босқич ошириш;

илм-фан ва инновациялар соҳасига молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий қилиш, илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш;

илмий даражали кадрларни тайёрлаш тизимининг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш ҳамда илмий даражали кадрларни тайёрловчи ташкилотлар ва илмий даражалар берувчиилмий кенгашларнинг масъулиятини ошириш;

илмий ташкилотларнинг миллий рейтинги тизимини жорий қилиш ва илмий ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш, уларни бошқариш ва мувофиқлаштиришнинг янги механизмларини татбиқ этиш;

илмий ва инновацион фаолиятни бошқаришга малакали кадрларни тайёрлаш, инновациялар менежерларини етказиб бериш асосида иновацион тадбиркорликни ривожлантириш.

2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг (кейинги ўринларда - вазирлик) асосий вазифа ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

мамлакатни инновацион ривожлантиришнинг узоқ муддатли сценарийлари асосида устувор соҳа ва тармоқларни илм-фан ютуқлари ва инновациялар асосида ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш, мамлакатнинг илм-фан ва инновациялар соҳасидаги глобал рейтинглардаги позицияларини яхшилаш тизимини жорий этиш;

ҳудудларнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш, илмий ва инновацион фаолиятини ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш;

илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, икки ва кўп томонлама халқаро хамкорлик доирасида инновациялар ва технологиялар трансфери бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

илмий фаолиятга оид давлат дастурларини шакллантириш ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш, илмий ташкилотларнинг лаборатория базасини янгилаш ва таъминотини яхшилаш;

илмий кадрларни тайёрлаш тизимини мувофиқлаштириш, унинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган рақамли технологияларни жорий қилиш, докторлик диссертацияларини тайёрлашда изланувчиларга кўмак берувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

ёшларни илмий ва инновацион фаолиятга жалб этишнинг самарали механизмларини жорий қилиш ва улар ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

илм-фан ва инновациялар соҳасига бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш, илмий ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришда хусусий сектор фаоллигини ошириш, венчурга асосланган молиялаштиришни ривожлантириш ва соҳага ташқи беғараз кўмакни жалб этиш;

инновацион ишланмалар асосида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг молиявий, иқтисодий ва техник экспертизасини ўтказиш ва интелектуал мулк объектларини татбиқ этиш учун зарур шароитларни таъминлаш ҳамда норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;

илм-фанга асосланган иқтисодиётни шакллантириш, иқтисодиётнинг реал сектори ва ишлаб чиқариш тармоқларининг илмий ишланма ва инновацияларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда тармоқ илмий-тадқиқотларни ривожлантириш асосида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш;

янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш, стартап лойиҳаларини амалга ошириш, интеллектуал мулк қатнашадиган янги корхоналарни шакллантириш ва рационализаторлик фаолиятини ривожлантириш учун зарур шарт-шароит яратиш;

инновацион инфратузилмаларни ривожлантириш, жойларда ташкил этиладиган инновация марказлари, технологик парклар, бизнес ва стартап акселераторлар фаолиятини ташкил этиш бўйича услубий қўллаб-қувватлаш.

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020–2021 йилдаги фаолияти натижадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

илм-фанга ажратилган маблағларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиздан 0,5 фоизга ошириш;

жорий этилган янги технологиялар ва инновацион маҳсулотларни сонини 6,5 баробарга ошириш;

стартап лойиҳалар акселерацияси дастурларидаги иштирокчилар сони 3,5 баробарга ошириш;

тижоратлаштириладиган илмий ишланмалар сонини 2 баробарга ошириш;

халқаро қўшма илмий лойиҳалар сони 2 баробарга ошириш.

4. 2021 йил 1 январидан Илмий фаолиятга оид давлат дастурларини шакиллантиришнинг қуйидаги тартиби жорий қилинсин:

Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши томонидан Вазирлик ҳузурида тегишли фан йўналишлари бўйича Илмий-техник кенгашлар ташкил қилинади ҳамда уларнинг таркиби тасдиқланади;

илмий-техник кенгашлар томонидан мамлакатда илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш бўйича таклифлар Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашига киритиб борилади;

Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши томонидан тегишли Илмий-техник кенгашларнинг таклифлари асосида илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади;

Илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб Вазирлик томонидан илмий-тадқиқот ишлари ва инновацион лойиҳалар танлови (кейинги ўринларда – лойиҳалар танлови) ҳамда танловга келиб тушган лойиҳаларнинг техник экспертизаси ўтказилади;

илмий-техник кенгашлар томонидан лойиҳалар танловига келиб тушган лойиҳалар илмий экспертиза ва очиқ муҳокамадан ўтказилиб, уларни молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирликка илмий хулосалар берилади;

лойиҳалар танлови натижаси кўра Вазирлик томонидан давлат буюртмаси асосида бажариладиган илмий лойиҳалардан иборат бўлган илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ишлаб чиқилади ҳамда уларни амалга оширилиши таъминланади.

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига илмий лойиҳаларни киритиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатларига кўра ҳам амалга оширилиши мумкин.

Илмий-техник кенгашларнинг таркиби Вазирликнинг тақдимномаси асосида соҳага оид олимлар, давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларнинг юқори малакали мутахассислари ўртасида доимий равишда ротация қилиб борилади.

5. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил қилинган илмий ташкилотларга уларнинг фаолият йўналишларига мувофиқ магистратуранинг тегишли мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш ҳуқуқи берилсин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар уч ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу банд ижросини таъминлашга қаратилган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.

6. 2021 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасида Инновацион фаолиятни ривожлантириш шўъбаси (кейинги ўринларда – шўъба) ташкил этилсин.

Белгилансинки:

шўъбалар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган 2 нафар бошқарув ходими ҳамда Вазирлик томонидан бириктирилган 1 нафар бошқарув ходими таркибида фаолият олиб боради;

Вазирлик томонидан бириктирилган ходим шўба фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда меҳнат фаолиятини ва функционал вазифаларини бевосита жойларда амалга оширади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг рақамли технологиялар ва инновацион ривожлантириш масалаларига масъул бўлган ўринбосари шўъбалар фаолиятига умумий рахбарлик қилади.

7.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир хафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг илм-фан ва инновация соҳасидаги давлат бошқарувини такомиллаштириш ва ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

9. Вазирлик, манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган идоравий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.

10. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ваЎзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдуваҳитовва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю.Абдураҳмонов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси
                        Президенти                                                                                Ш. Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “___” __________даги ПФ-____-сон Фармонига
1-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020-2021 йилдаги фаолияти натижадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари

Т.р.

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

2020 йил

бошидаги

амалдаги 

кўрсаткич

2021 йил

натижалари

бўйича 

кўрсаткич

1

Битта илмий ва тадқиқот ва инновацион лойиҳани ўртача молиялаштириш миқдори

млн. сўм

530

600

2

Юқори малакали илмий ва илмий-техник кадрларни тайёрлаш (1 млн. аҳоли сонига нисбатан)

нафар

950

977

3

Илмий тадқиқотларни амалга ошириш ва ишланмаларни тайёрлашга сарфланадиган жами харажатлар

млрд. сўм

570,0

780,9

4

Илм-фанга ажратилган маблағларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан улуши

фоиз

0,2

0,5

5

Илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришга хориждан жалб этилган маблағлар

млрд. сўм

7,2

12,0

6

Хорижга стажировка ўташга юборилаётган ёш олимлар

нафар

242

500

7

Халқаро қўшма илмий лойиҳалар сони

дона

21

55

8

Стартап лойиҳалар акселерацияси дастурларидаги иштирокчилар сони

дона

60

200

9

Тижоратлаштириладиган илмий ишланмалар сони

дона

102

200

10

Тижоратлаштириладиган илмий ишланмаларга асосланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми

млрд. сўм

35

70

11

“Яшнобод” инновация технопарки резидентлари

дона

32

50

12

Янги технологиялар, инновацион маҳсулотларни жорий этиш

дона

60

400

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “___”августдагиПФ-_____-сон Фармонига
2-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш киритиш ва бекор қилиш тўғрисида

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги «Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида»ги ПФ-5068-сон Фармонида:

а) 1-банддаги “1-иловага мувофиқ қатнашувчилар таркиби билан” сўзлар чиқариб ташлансин;

б) 5-банд чиқариб ташлансин;

в) 6-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги «Яшнобод» технопарки фаолиятини мувофиқлаштиради, хўжалик юритувчи субъектларга «Яшнобод» технопарки резиденти мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва «Яшнобод» технопарки раҳбарини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади”;

г) 7-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошидаги “иқтисодиёт” сўзи “инновацион ривожланиш” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-5264-сон Фармонидаги 1 ва 3-бандлар чиқариб ташлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2995-сон қарорида:

а) 6-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“аҳолида сақланаётган ноёб қўлёзма, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатлар Институтнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан тасдиқланадиган Низомга асосан харид қилинади.”;

учинчи хатбошидаги “Инновацион ривожланиш вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 10-банднинг иккинчи хатбошидаги “Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси” сўзлари “Институтнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 2-иловадаги «Охунов Б. А. – Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори в.б., комиссия раиси ўринбосари» сўзлари чиқариб ташлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги «Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3365-сон қарорида:

а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги “2018 - 2021 йилларда” сўзлари “2018 - 2022 йилларда” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 10-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

в) 2-сон илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

2018 – 2022 йилларда Дастурни амалга ошириш молиявий харажатларининг ҳисоб-китоб ҳажмлари ПАРАМЕТРЛАРИ

 

Т/р

Харажатларнинг номланиши

Валюта тури

Жами*

шу жумладан йиллар бўйича:

2018 г.

2019 г.

2020 г.

2021 г.

2022 г.

 

Жами харажатлар

млн. сўм

116 019,4

26 500,0

27 262,0

32 352,1

29 905,3

-

минг. 
АҚШ доллари

32 270,74

900,0

1 650,0

8 713,1

10503,8

10503,9

 

шу жумладан:

         

 

 

1.

Илмий-тадқиқот муассасаларининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш

млн. сўм

116 019,4

26 500,0

27 262,0

32 352,1

29 905,3

-

2.

Илмийва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш**

минг. 
АҚШ доллари

30 375,27

900,0

1 650,0

8 201,3

9812,0

9812,0

3.

Зарур бутловчи буюмлар, сарфлаш материаллари ва реактивлар билан таъминлаш**

минг. 
АҚШ доллари

1 895,47

-

-

511,8

691,8

691,9

* Харажатлар қиймати жорий нархларда кўрсатилган ва лойиҳа-смета ҳужжатларин иишлаб чиқиш ҳамда ўтказиладиган тендер (танлов) савдоларининг якунларига кўра аниқлаштирилиши лозим.

** Маблағ ажратиш Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига маблағлар келиб тушишига қараб амалга оширилади. Бунда Жамғарма маблағларининг етишмаётган қисми бўйича харажатлар ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан ва унинг доирасида амалга оширилади.

Изоҳ:

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг қўшма таклифлари асосида, ажратилаётган маблағлардан режали ва рационалфойдаланишни таъминлашни инобатга олган ҳолда Дастур параметрларига ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир.”.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3416-сон қарорида:

а) 1-банддаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирига:

зарур ҳолларда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади) марказий аппарати, Вазирлик ҳузуридаги ташкилотлар ва муассасалар тузилмасига ўзгартишлар киритиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;

малакали хорижий консультантлар ва экспертларни ишгақабул қилиш ва уларга Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда иш ҳақи миқдориҳамда бошқа тўловларни чет эл валютасида белгилаш ҳуқуқи берилсин”;

в) қуйидаги таҳрирдаги 31-банд қўшилсин:

“31. Вазирликка қуйидаги мақсадлар учун шартнома асосида, жумладан хорижий консультантлар ва экспертларни, шунингдек техник кўмак ва грант маблағларини жалб қилишга рухсат этилсин:

инновацион ривожланиши стратегияларини ишлаб чиқиш ва илм-фан соҳасида илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва татбиқ этиш, шунингдек вазирликка юклатилган бошқа вазифалар ва топшириқларни бажариш;

вазирлик ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек илмий-инновацион ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича тадқиқотлар ўтказиш, инвестиция сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш;

хорижий мамлакатларнинг тегишли вазирликлари ва идоралари билан самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш”;

г) қуйидаги таҳрирдаги 71-банд қўшилсин:

“71. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқа вазирлик ва идоралар статистик ахборот бюллетенларини мажбурий тарқатиш рўйхатига киритилсин”;

д) 1-3-сон иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

е) 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Бошқарув ходимларининг умумий штатлар сони — 10 та бирлик.

Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар бўйича аниқланади”;

е) 5-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг
Кузатув кенгаши
ТАРКИБИ

1.

Умаров О.М.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи, Кузатув кенгаши раиси

2.

Абдурахмонов И.Ю.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири, Кузатув кенгаши раиси ўринбосари

3.

Маджидов И.У.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири

4.

Шадманов А.К.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири

5.

Шорахметов Ш.Ш.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари

6.

Насриев И.И.

Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси

7.

Юлдашев Б.С.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти, академик

8.

Аюпов Ш.А.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти директори, академик

9.

Охунов Б.А.

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади”.

ё) 6-иловада:

4-бандда:

иккинчи хатбошисидаги “90 фоизи” сўзлари “78 фоизи” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари”;

7-банд қуйидаги таҳрирдаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“стартап лойиҳаларни молиялаштириш;”

10-банддаги “, шунингдек, Жамғарма Кузатув кенгашининг қарори” сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги таҳрирдаги 13¹-банд билан тўлдирилсин:

“13¹. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ харид қилиниши кўзда тутилган ҳамда рўйхати Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган илмий лаборатория асбоб-ускуналари, шунингдек зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда амалга оширилиши мумкин.

Бундай ҳолатларда, маблағлар ўрнатилган тартибда ўтказилган танлов (тендер) савдолари якунларига кўра тузилган шартномаларга асосан илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг тегишли ҳисоб рақамларига молиялаштирилади”;

14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“14. Қуйидаги харажатларни:

илмий фаолият бўйича давлат дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш Жамғарма ижро этувчи дирекцияси, тегишли буюртманома берган илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси ва хорижий патент идораси (патент идораси агенти) ўртасидаги уч томонлама шартнома асосида амалга оширилади;

стартап лойиҳалар танлов натижаларига кўра Вазирлик, Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ва лойиҳа ташаббускори ўртасида тузиладиган шартномалар асосида молиялаштирилади;

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг етакчи электрон илмий маълумотлар базаларидан эркин фойдаланишини таъминлаш бўйича харажатларни тўлаш Вазирлик, Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ва маълумотлар базасининг эгаси бўлган муассаса ўртасида тегишли маълумотлар базасига обуна бўлиш ҳақида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади;

халқаро нашрларда илмий натижаларни чоп этишга тайёрлаш (Proof reading service) харажатлари Вазирлик, Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ва халқаро нашрларда мақолаларни чоп этишга тайёрлаш хизмати (ташкилот, муассаса ва бошқа) ўртасида тузиладиган шартномага асосан қопланади;

ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар) илмий стажировкалари бўйича харажатларни тўлаш Вазирлик, Жамғарма ижро этувчи дирекцияси, ходими ёш олим ҳисобланадиган илмий-тадқиқот муассасаси (олий таълим муассасаси) ҳамда етакчи хорижий илмий ташкилот ўртасидаги шартнома билан тартибга солинадиган илмий стажировка шартлари, талаблари ва муддатларига мувофиқ амалга оширилади;

вазирлик томонидан жалб қилинаётган юқори малакали хорижлик олимлар ва мутахассисларнинг харажатлари (меҳнатга ҳақ тўлаш, транспорт харажатлари ва бошқалар) улар билан вазирлик ўртасида тузиладиган шартномалар (контрактлар) асосида молиялаштирилади;

Вазирликнинг Илмий-техника ахборот маркази, нашриёти, шунингдек Вазирлик қарорига биноан ташкил этиладиган илмий кадрлар тайёрлаш ва ходимлар малакасини ошириш бўйича идоравий илмий ҳамда ўқув марказлари, маслаҳат ва ахборот марказлари, илмий лабораториялар уларнинг хўжалик фаолиятидан тушадиган даромадларини ҳисобга олган Вазирлик томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасига асосан молиялаштирилади”;

25-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“бўш маблағларни Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида депозитларга жойлаштириш”;

30-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Жамғарманинг жорий фаолиятини ташкил этади ва Жамғармага юклатилган вазифалар бажарилишини таъминлайди;

Жамғарма ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;”.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Илғор технологиялар марказини ташкил қилиш тўғрисида”ги ПҚ-3674-сон қарорида 2-банд қуйидаги таҳрирдаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Марказ фаолияти, шу жумладан тижоратлаштириш, илмий тадбиркорлик ва бизнес бўйича билим ва кўникмаларни ошириш бўйича ўқув ва тренинг курсларини ташкил этиш”.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойихаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3682-сон қарорида:

а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2018 йилдан бошлаб ҳар йили хорижий инновацион ва илмий марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес-инкубаторларнинг фаол иштирокида Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги – «InnoWeek.Uz» (кейинги ўринларда – хафталик) ўтказиш бўйича таклифлари маъқуллансин”;

б) 2–банднинг биринчи хатбошидаги “Инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларни” сўзлари “Хафталикни” сўзи билан алмаштирилсин;

в) 3-банднинг биринчи хатбошидаги “инновациялар ярмаркасини” сўзлари “хафталикни” сўзи билан алмаштирилсин;

г) 4-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги “инновациялар ярмаркаларини” сўзлари “хафталикни” сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги “инновациялар ярмаркаларини ўтказишнинг” сўзлари “хафталикни ўтказиш жойи,” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

д) 5 ва 7-бандлардаги “инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларни” сўзлари “хафталикни”сўзи билан алмаштирилсин;

е) 8-бандда:

иккинчи хатбошидаги “инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларда” сўзлари “хафталикда”сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларнинг” сўзлари “хафталикнинг” сўзи билан алмаштирилсин;

ж) 9-банднинг учинчи хатбошидаги “инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларнинг” сўзлари “хафталикнинг”сўзи билан алмаштирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида уруғчилик тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3683-сон қарорида:

а) 1-банднинг бешинчи хатбошидаги “хулосасига асосан Инновацион ривожланиш вазирлигининг қарори бўйича” сўзлари “қарорига биноан” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5708-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Уруғчиликни ривожлантириш маркази ва унинг бўлинмалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш Маркази этиб қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.”;

в) 4, 5 ва 6-бандлари чиқариб ташлансин;

г) 7-бандининг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

д) 8-банд чиқариб ташлансин;

е) 12-банддаги “Инновацион ривожланиш” сўзлари “Қишлоқ хўжалиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 1, 2 - иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 майдаги «Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3697-сон қарорида:

а) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги “давлат-хусусий шериклик шартларида” сўзлари “маҳаллий ҳокимликларнинг илм-фан ва инновация соҳасига ажратилган маблағларини, давлат ташкилотларининг бюджетдан ташқари инновацияларни ривожлантириш жамғармалари маблағларини, халқаро молия институтларининг грант ва/ёки кредитларини, хорижий инвесторларнинг маблағ ва сармояларини жалб қилган ҳола ҳамда” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Икки ёки ундан ортиқ шахслар иштирокида ташкил этиладиган инновация марказлари акциядорлик ва бошқа мулкчилик шаклида ҳам тузилиши мумкин. Бундай ҳолларда таъсис ҳужжатларида унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, иштирокчиларнинг шартлари ва вазифалари аниқ кўрсатилади.”;

иккинчи хатбоши тегишинча учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги “давлат-хусусий шерикликнинг” сўзлари “марказлар ташкил этишнинг” сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи-еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

саққизинчи хатбошидаги “давлат шериги” сўзлари “маҳаллий ҳокимиятлар” сўзлари билан алмаштирилсин ва тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“марказ ташкил этиш билан боғлиқ келишув томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, Инновацион ривожланиш вазирлиги розилиги билан тузиладиган келишувларда белгиланади”;

в) 4-банднинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Давлат ва жамият мақсадлари учун янги, инновацион маҳсулотлар яратиш, ишлаб чиқариш ва хизматларни йўлга қўйиш мақсадида давлат ва хўжалик бошқарув органлари, таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, нодавлат ташкилотлар ҳамда хусусий тадбиркорлар марказлар фаолиятини молиялаштиришлари мумкин.”;

г) 5-бандда:

учинчи - бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошидаги “марказларни ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишувда белгиланган муддатларни ҳисобга олган ҳолда” сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

д) 7-бандда:

биринчи хатбошидаги “бўйича давлат қўмитаси” сўзлари “ва ташқи савдо вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги “давлат-хусусий шериклик” сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда доимий равишда марказларни ташкил этишга хорижий мамлакат вакилларини жалб қилиш, шунингдек, грант ва ҳомийлик маблағларини ажратиш мақсадида халқаро ва хорижий ташкилотлар, молия институтлари вакиллари билан музокаралар ўтказишни;”;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидаги “мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини” сўзлари “марказлар фаолиятини” сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги “туман (шаҳар)ларда” сўзларидан кейин “хорижий инвесторлар ёки хомийлар иштирокида” сўзлари қўшилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошлар деб ҳисоблансин;

е) 8-банддаги “давлат ва хусусий шерикларнинг” сўзлари “ташаббускорлар” сўзи билан алмаштирилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3698-сон қарорида:

а) 1-банднинг учинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

б) 2 бандда:

иккинчи хатбошидаги “лавозимга тайинлаш” сўзларидан кейин “ва лавозимидан озод этиш” сўзлари қўшилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг тегишли ўринбосари илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлар ҳамда илм-фан бўйича директор ўринбосарларининг фаолиятини самарали мувофиқлаштириш бўйича масъул ҳисобланади”;

саккизинчи хатбошидаги “ишланмаларни” сўзидан кейин “ҳамда илмий ходимларни моддий” сўзлари қўшилсин;

қуйидаги таҳрирдаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“кичик стартап лойиҳаларни молиялаштиришга”;

ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар тегишинча ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) 3-банднинг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

г) 6-банднинг биринчи хатбошидаги “ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида” сўзлари чиқариб ташлансин;

д) 7-банд чиқариб ташлансин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3855-сон қарорида:

а) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги “ва илмий-техникавий фаолият натижаларидан фойдаланган” сўзлари “фаолият натижаларини қўллаган” сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“интеллектуал мулк объектларига бўлган мулкий ҳуқуқларни учинчи шахсларга ўтказиш ва мазкур объектлардан фойдаланиш ҳуқуқини роялти тўловларига асосланган лицензия шартномаларини тузиш орқали, шу жумладан, уларни кейинчалик ушбу ҳуқуқлар олувчиси томонидан тижоратлаштириш шарти билан бериш ва бошқа усуллар орқали амалга оширилади”;

б) 7-банддаги ва 9-банднинг “в)”-кичик бандидаги “бўйича давлат қўмитаси” сўзлари “ва ташқи савдо вазирлигига” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан яратилган интеллектуал мулк объектлари бўйича ахборотнинг доимий асосда уларни кейинчалик тижоратлаштирилишини чораларини кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилишини таъминласин.”;

г) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси О.М.Умаров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига юклансин”.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 августдаги “Илмий ва инновацион фаолиятни интеграциялаш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3899-сон қарорида:

а) 1 ва 2-бандлар чиқариб ташлансин;

б) 15-банддаги “ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг раиси С.Р. Холмуродов” сўзлари “маслаҳатчиси О.М.Умаров” сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 августдаги “Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4433-сон қарорида:

а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги “вазирининг биринчи” сўзлари “вазир томонидан унинг тегишли ўринбосарига” сузлари билан алмаштирилсин;

б) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги “Иқтидорли ёшлар билан ишлаш” сўзлари “Ёшлар салоҳиятини ривожлантириш” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 9-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

г) 15-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

д) 2-Илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясининг Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

1.

И.Ю. Абдурахмонов

-

ЎзбекистонРеспубликасиинновационривожланишвазири, кенгашраиси

2.

А.З. Саъдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори

3.

Қ.С. Санақулов

-

«Навоий КМК» ДК бош директори

4.

А.Х. Хурсанов

-

«Олмалиқ КМК» АЖ бошқаруви раиси

5.

С.А. Вьюненко

-

«Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раиси в.б.

6.

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

-

«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси

7.

Ш.Б. Умурзаков

-

«Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси

9.

У.Х. Сайидов

-

«Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси

10.

Лавозимга кўра

-

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосари

11.

Х.Н. Хасилов

-

«Ўзбекистонтемирйўллари» АЖ бошқаруви раиси в.б.

12.

С.Ш. Рашидова

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти директори

13.

Ш.Ш. Сагдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти директори

14.

Р.Л. Сулейманов

-

«Artel Engineering and Management» МЧЖ илмий-тадқиқот ривожлантириш маркази директори

15.

Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ёшлар салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, кенгаш котиби

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.”;

е) 3-Илова 13-позициянинг “Ижро муддати” графада “2020 йил 15 сентябрь” сўзлари “Тадбир доирасида” сўзлари билан алмаштирилсин.

Умумий таклифлар: 2

947