ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2074 Хокимият Янгикурганского района 23/01/2019 07/02/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2074

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли  автомототранспорт воситалари   ва   уларга   тиркамаларни мажбурий  техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6,25-моддалари,  “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ, транспорт воситаларининг 2019 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

        

1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш қуйидаги даврийликка мувофиқ белгилансин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун мўлжалланган махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг  “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамали транспорт воситалари — шатак учун белгиланган муддатларда.

3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача;

иккинчи марта — жорий йилнинг 1 сентябридан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган (2-банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 5 февралидан 31 августгача ўтказилсин.

4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби       1-иловага, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг 2019 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали     2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида”ги 54-сонли қарорининг     3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман Мудофаа бўлими, Ички ишлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

6.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3127-сонли қарори талабларига кўра,
2019 йилдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги тадбиркорлик субъектлари -юридик шахслар томонидан ҳам ўтказилиши мумкинлиги инобатга олинсин.

7. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борувчи ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.

8. Мазкур қарор “Янгиқўрғон хаёти” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

        10.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг  ўринбосари  О.Холматов зиммасига юклатилсин.

 

              Туман ҳокими                                           А.Нажмиддинов

 

 

 

 

Янгиқўрғон туман ҳокимининг 2019 йил _____ январдаги

______ -сонли қарорига

                                                                                                                1-илова

 

Туманда транспорт воситалари техник кўригини

ўтказишни ташкил этувчи  комиссия

Т  А  Р  К  И  Б  И

 

 

Комиссия раиси :

 

Х.Қаххоров                                         Туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги

                                                              гурухи катта инспектори, лейтенант

 

Комиссия котиби : 

 

А.Хизиралиев                                  “Автомотохаваскорлар” кўнгилли жамияти Янгиқўрғон туман бўли инструктори

 

Комиссия аъзолари :

 

А.Абдулходиев                              “Ўзавтодарётранс” агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи

А.Файзиддинов                               Туман “Давтехназорат” инспекцияси бошлиғи

Х.Мўйдинов                                    ДАСК “Агросуғурта” Янгиқўрғон туман филиали бошлиғи

Я.Қосимов                                       Туман мудофаа бўлими бошлиғи

Ф.Махкамов                                    АТБ  “Агробанк” Янгиқўрғон тума филиали   бошқарувчиси

М.Мирзахўжаев                             Туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш ва фойдаланиш корхонаси ЭХМ оператори

 

 

Туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги

гурухи катта инспектори, лейтенант                                          Х.Қаххоров

 

 

 

 

 

 

Янгиқўрғон туман ҳокимининг

2019 йил ___ февралдаги
_____-сонли қарорига

2-илова

 

Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш

Ж  А  Д  В  А  Л  И

 

Ташкилот, корхона, хўжалик ва  муассасалар номи

Техник кўрик ўтказиш кунлари

Техник кўрик ўтказиш вақти

Техник кўрик ўтказиладиган  жой

Транспортлар сони

1.

Вилоят “Машина трактор парклари” худудий бирлашмаси туман филиали

02.04.2019 й.

09:00-17:00

Ўз автосаройида

7

2.

Туман тиббиёт бирлашмаси

03.04.2019 й.

14:00-17:00

Ўз автосаройида

30

3.

“Марвел ДжусКО” қўшма корхонаси

04.04.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

15

4.

МК “Ватанпарвар” ташкилоти

07.04.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

21

5.

Туман халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими

09.04.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

1

6.

Туман давлат санитария-эпидемиология маркази

10.04.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

4

7.

“5-хўжаликлараро механизациялашган кўчма калонна” корхонаси

11.04.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

11

8.

“Ж.Охунов Шарқ юлдузи” агрофирмаси

11.04.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

12

9.

“Хадикент келажак тонги” агрофирмаси

14.04.2019 й.

14:00-17:00

Ўз автосаройида

2

10.

Енгил саноат касб-ҳунар коллежи

17.04.2019 й.

14:00-17:00

Ўз автосаройида

2

11.

“Порамон Шохрухмирзо” МТП

16.04.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

3

12.

Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи

21.04.2019 й.

14:00-17:00

Ўз автосаройида

5

13.

“Қишлоқхўжаликкимё” туман филиал

18.04.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

5

14.

“Гулшан Жасур Ғайрат” агрофирмаси

23.04.2019 й.

14:00-17:00

Ўз автосаройида

2

15.

“Бирлашган Феруз Умид ороли” агрофирмаси

24.04.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

6

16.

“Тўйчи Неъматов Бекобод” агрофирмаси

25.04.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

8

17.

“Туркистон Садоқат бахт иқболи” агрофирмаси

28.04.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

4

18.

“Саид барака Доли Сатторов” агрофирмаси

30.04.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

8

19.

“Исковот ризқ-рўз” агрофирмаси

01.05.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

11

20.

“Заркент қирмизи меваси” агрофирмаси

02.05.2019 й.        

09:00-16:00

Ўз автосаройида

10

21.

“Кўкёр унғор шаршараси” агрофирмаси

05.05.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

5

22.

Туман ветеринария бўлими

04.04.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

3

23.

“Нанай тикланиш боғбони” агрофирмаси

08.05.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

9

24.

“Оқтом” ММТП

05.05.2019 й.

14:00-17:00

Ўз автосаройида

2

25.

Туман  почта алоқа тармоғи

07.04.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

2

26.

Телекомуникация боғланиш тармоғи

07.04.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

2

27.

Туман Ободонлаштириш бошқармаси

14.05.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

7

28.

“Йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш” корхонаси

15.05.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

3

29.

“Водийгазтаъминот” унитар корхонаси туман филиали

16.05.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

13

30.

“Шариф” ОТАЖ

19.05.2019 й.

09:00-17:00

Ўз автосаройида

14

31.

Туман ҳокимлиги

19.05.2019 й.

09:00-17:00

Ўз автосаройида

2

32.

“Янгиқўрғон” ғишт заводи

21.05.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

6

33.

“Исковот” ғишт заводи

22.05.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

4

34.

“Пахтачи” дам олиш маскани

23.05.2019 й.

09:00-16:00

Ўз автосаройида

4

35.

Уз-Евро Азия транс” МЧЖ

март, октябр ойида

09:00-17:00

МЧЖавтосаройида

2

36.

“Янгиқўрғонтранс сервис” МЧЖ

март, октябр ойида

09:00-17:00

МЧЖавтосаройида

23

37.

“Шер Бобуртранс сервис”  МЧЖ

23.05.2019 й.

09:00-17:00

МЧЖавтосаройида

1

38.

“Азия экспорттранс сервис” МЧЖ

март, октябр ойида

09:00-17:00

МЧЖавтосаройида

21

39.

“Вест-автолюкс” МЧЖ

март, октябр ойида

09:00-17:00

МЧЖавтосаройида

3

40.

“Алишер Мадамин Музаффар” МЧЖ

23.05.2019 й.

09:00-17:00

МЧЖавтосаройида

2

41.

“Водий авто мегатранс” МЧЖ

март, октябр ойида

09:00-17:00

МЧЖавтосаройида

23

42.

“Янгиқўрғон техника агрохим сервис” МЧЖ

март, октябр ойида

09:00-17:00

МЧЖавтосаройида

1

43.

“Хамза Радивон Миришкорлари”фермер хўжалиги

24.05.2019 й.

09:00-12:00

Туман МТП АЖда

1

44.

“Умид” фермер хўжалиги

24.05.2019 й.

09:00-12:00

Туман МТП АЖда

1

45.

“Бахтиёр” фермер хўжалиги

24.05.2019 й.

09:00-12:00

Туман МТП АЖда

1

46.

“Янгиқўрғон янги тонг” фермер хўжалиги

24.05.2019 й.

09:00-12:00

Туман МТП АЖда

1

47.

Бирлашган, Бекобод, Истоқлол ҚФЙда яшовчи фуқароларнинг шахсий автотранспортлари

29.05.2019 й.

09:00-18:00

“Бирлашган” ММТПда

Шахсий

48.

Зарбдор, Навкент, Наврўзобод ҚФЙда яшовчи фуқароларнинг шахсий автотранспортлари

30.05.2019 й.

09:00-18:00

“Исковот” ММТПда

Шахсий

49.

Нанай, Заркент, Порамон ҚФЙда яшовчи фуқароларнинг шахсий автотранспортлари

02.06.2019 й.

09:00-18:00

“Кўкёр” ММТПда

Шахсий

50.

Янгиқўрғон ШФЙ, Ш.Юлдузи, Қораполвон ҚФЙдаги яшовчи фуқароларнинг шахсий автотранспортлари

04.06.2019 й.

09:00-18:00

“Ж.Охунов”

ММТПда

Шахсий

 

                      

                      

Туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги

гурухи катта инспектори, лейтенант                                              Х.Қаххоров

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар

736