ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2073 Центральный банк Республики Узбекистан 23/01/2019 07/02/2019 5

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-2073

Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси

        
                    М.Б. Нурмуратов

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки
Бошқарувининг
2019 йил ____” ____________даги
_____-сон қарорига

ИЛОВА

Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 24-бандда:

иккинчи хатбоши “, мазкур Низомнинг 242-бандида кўрсатилган активлар бундан мустасно”  деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“аҳолига қайта молиялаш ставкасининг 1,5 баробаридан 2 баробаригача бўлган йиллик фоиз ставкада ажратилган микроқарзлар ва овердрафт кредитлари.”.

2. 241-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“аҳолига қайта молиялаш ставкасининг 2 баробаридан 2,5 баробаригача бўлган йиллик фоиз ставкада ажратилган микроқарзлар ва овердрафт кредитлари”.

3. 242-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“242. Таваккалчилик даражаси бўйича VII гуруҳга қуйидагилар киради:

енгил автомобиль сотиб олиш учун юридик шахсларга ажратилган кредитнинг гаров таъминотига енгил автомобиль қабул қилинган кредитлар, шунингдек шу мақсадларга ажратилган суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган тартибда ундирилмаган кредитлар;

автомобиль сотиб олиш учун аҳолига ажратилган  кредитнинг қолдиғи сотиб олинган автомобиль қийматининг 75 фоизидан ортиғини ташкил этган кредитлар, шунингдек шу мақсадларга ажратилган суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган тартибда ундирилмаган кредитлар;

аҳолига қайта молиялаш ставкасининг 2,5 баробари ва ундан юқори йиллик фоиз ставкада ажратилган микроқарзлар ва овердрафт кредитлари, шунингдек суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган тартибда ундирилмаган микроқарзлар ва оведрафт кредитлари.”.

Умумий таклифлар

1117