ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2071 Хокимият Гузарского района 23/01/2019 07/02/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2071

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2452, 2013 й. 25 апрель), ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар ( Ғузор туман Мудофаа ишлари бўлими, Ғузор туман ички ишлар бўлими, Ғузор тумани  Давлат  хавфсизлик хизматидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникаси бундан мустасно) корхоналар, ташкилотлар, фермер хўжаликлари ҳамда жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари  1-иловага мувофиқ  2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун туман ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон  Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги  Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таьминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Ғузор тумани техника ҳолати ва агротехник тадбирларини назорат қилиш катта инспектори А.Адиевга;

қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари, шунингдек
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги иш режани юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

“Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ техника техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга - 0,18 фоиз, қишлоқ хўжалиги машиналарига - 0,10 фоиз, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарига - 0,37 фоиз миқдорида йиғим ундириш;

техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмаслик топширилсин.

4. Ғузор туман ҳокимининг 2018 йил  26 январдаги Х-79/01-сонли “Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарор “Guzor hayoti” газетасида эълон қилинсин.

6. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг   ўринбосарлари А.Буриев  ва З.Буриевларнинг зиммасига  юклатилсин.

Ғузор туман ҳокимининг

                                                                                              2019 йил ___ январдаги

                                                                                              Х-_______-сон қарорига 2-илова

 

 

 

Ғузор тумани худудидаги техника эгаларига тегишли қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина трактор парки, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини  2019 йилда техник кўрикдан ўтказиш  туман комиссиясининг таркиби.

 

 

 

           А.Адиев             Туман Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси  ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таьминланиши устидан назорат килиш инспекциясининг техник ҳолати ва агротехник тадбирларини назорат қилиш шубаси катта инсектори           

 

           

 

 

 

                                               Аъзолари:  

 

А.Буриев                 Туман хокимининг биринчи ўринбосари                                  

 

 

          З.Буриев                Ғузор туман хокимининг Қишлоқ  ва сув  

                                          хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

                                                          

 

Б.Хушмиров           Туман фермер, дехкон хўжаликлари ва томорка ер эгалари     кенгаши раиси                       

 

А.Жураев                  Ғузор Агросервис МТП МЧЖ раиси

 

Умумий таклифлар

737