Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
20688 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 10/08/2020 25/08/2020 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
ID-20688

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонуни 22-моддасига мувофиқ: 

1. 2020 йил 29 май куни Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги Тармоқ университетининг таъсис этилиши ва фаолияти тўғрисидаги битим тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юқорида кўрсатилган халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги юқорида кўрсатилган халқаро шартнома кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган ҳақидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юборсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу  халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан ўрнатилган тартибда назоратни таъминласин.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

                                  Президенти                                                                Ш.М. Мирзиёев

Проект

 

ПОСТАНОВЛЕНИЕ

ПРЕЗИДЕНТА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

 

Об утверждении международного договора

 

В соответствии со статьей 22 Закона Республики Узбекистан «О международных договорах Республики Узбекистан»:

1. Утвердить Соглашение об учреждении и функционировании Сетевого университета Содружества Независимых Государств, подписанное на заседании Совета глав правительств Содружества Независимых Государств 29 мая 2020 года.

2. Определить Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан компетентным органом, ответственным за реализацию указанного международного договора. 

3. Министерству иностранных дел Республики Узбекистан направить депозитарию соответствующее уведомление о выполнении Республикой Узбекистан внутригосударственных процедур, необходимых для вступления в силу вышеуказанного международного договора, а также о компетентном органе, ответственном за его реализацию.

4. Кабинету Министров Республики Узбекистан и руководителям соответствующих министерств и ведомств после вступления в силу данного международного договора в установленном порядке обеспечить контроль за реализацией его положений.

5. Контроль за исполнением настоящего постановления возложить на Премьер-министра Республики Узбекистан А.Н. Арипова.

 

                     Президент

            Республики Узбекистан                                                  Ш.М. Мирзиёев

Умумий таклифлар: 0

282