ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2062 Хокимият Мубарекского района 23/01/2019 07/02/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туманда 2019 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2062

Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомни ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н:

 

1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга  тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Транспорт воситалари қўйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар- бир йилда икки марта;

ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

тиркамалар кўрикка транспорт воситаси- шатакчи учун белгиланган муддатларда;

4. Қарорнинг 3-банди иккинчи хат бошида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи  марта- 1 март- 30 июнда;

иккинчи  марта- 1 сентябрь- 31 октябрда ўтказилади.

юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март - 30 июнда ўтказилади.

жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь - 31 августда ўтказилсин.

5. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.     

6. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори 3-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.

8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.

9.  Туман хокимининг 2018 йил 16  февраль кунидаги Х-210/02-сонли қарори ўз кучини йўкотган хисоблансин.

10. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари  Ф.Шомуродов  зиммасига   юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                     Ғ.Джавлиев

 

Туман ҳокимининг 2019 йил
“____”
___________ Х-____-сонли қарорига    1-илова

 

 

Муборак  тумани  ҳудудида  2019  йил  транспорт  воситаларини  техник  кўрикдан  ўтказиш  комиссияси 

 

Т  А  Р  К  И  Б  И

 

         Ш.Маллаев                     туман  ИИБ  йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи, транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланишни назорат этиш гуруҳи катта  инспектори лейтенант  комиссия раиси

 

                                   Аъзолари

 

 

М.Нормуродов                         туман  Табиатни  мухофаза  қилиш 

                                                   инспекцияси  бошлиғи

 

А.Уринов                                 туман “Ватанпарвар” ташкилоти раиси 

 

Т.Муминов                               Ўзбекистон автомобиль  ва  дарё  транспорти

                                                    агентлиги  ҳудудий  бўлинмаси ходими

 

М.Азимов                                 “МуборакнефтегазМЧЖ   ЙХХ мухандиси

 

А.Тошов                                    туман ИИБ ЙҲХГ жамоатчилик вакили

 

 

А.Қаюмов                                 туман  “Агросуғурта” МЧЖ директори

                                                                            Туман хокимининг 2019 йил

                «____»____________кунидаги

                Х-___/____-сонли карорига  2-илова

                                                                                                                                                                                                                                                                                        

Муборак туманида мавжуд булган ташкилот, корхона ва автохужаликларга тегишли транспорт воситаларининг 2019 йилги мажбурий техник курикдан утказиш

 

Ж А Д В А Л И 

                       

 

Ташкилот , корхона, ва  автохужаликлар,  номлари.

Автохужалик ва ташкилотнинг жойлашган манзили

куни

Вақти

Кўрик ўтадиган жойи

Т/В

сони

1

ДСЭНМ  ва  Ер Кадастри.

1-митти туман

01.03. 19 й

10-00

Ташкилот узида

4

2

Муборак « ЯГУАР»  МЧЖ

1-митти туман

02.03. 19 й

9-00

Ташкилот узида

5

3

Туман Йул курилиш

1-митти туман

04.03. 19 й

10-00

Ташкилот узида

4

4

Ф/К Маъшал

2-митти туман

05.03. 19 й

9-00

Ташкилот узида

11

5

Курилиш таъмирлаш  ( ПМО)

7-митти туман

06.03. 19 й

10-00

Ташкилот узида

4

6

Пахта тозалаш заводи

30-савхоз

07.03. 19 й

10-00

Ташкилот узида

6

7

Марказий шифохона

2-митти туман

09.03. 19 й

9-00

Ташкилот узида

11

8

Муборак туман   ХИМИЯ

МГКиЗ

11.03. 19 й

10-00

ЙХХГ  биносида

3

9

Престиж    ИЧК

2-митти туман

12.03. 19 й

10-00

Ташкилот узида

2

10

3-сон вакиллик   (СМУ-3)

1-митти туман

13.03. 19 й

11-00

Ташкилот узида

3

11

Муборак «Орбита» ММТС ИЧК

1-митти туман

14.05. 19 й

10-00

ЙХХГ  биносида

4

12

«Межрайбаза»

1-митти туман

15.03. 19 й

8-30

Ташкилот узида

3

13

Муборак «Истиклол» фирмаси

1-митти туман

16.03. 19 й

11-00

ЙХХГ  биносида

1

14

«ОМАД»     ИЧК

2-митти туман

18.03. 19 й

10-00

Ташкилот узида

8

15

Муборак  - 101   (ОХЖ)

1-митти туман

19.03. 19 й

8-30

Ташкилот узида

2

16

А.Навоий А.Темур,Туркистон  ММТП

Муборак тум

20.03. 19 й

10-00

Ташкилот узида

3

17

Карлик, Бустон, Гулистон  ММТП

Муборак тум

22.03. 19 й

9-00

Ташкилот узида

3

18

  Б.Саидов,   Муборак МТП  АЖ

Муборак тум

23.03. 19 й

9-00

Ташкилот узида

2

19

Хитой    ММТП

Муборак тум

25.03. 19 й

9-00

Ташкилот узида

2

20

Муборак  ИЭМ    (ТЭЦ)

МГКиЗ

26.03. 19 й

8-30

Ташкилот узида

20

21

Узспецэнергогаз  (таш  АТЦ-2)

Дустлик мах

27.03.19 й

8-30

Ташкилот узида

33

22

Муборак нефтгаз  МЧЖ   АТЦ ГПУ

1-митти туман

28.03.19 й

8-30

Ташкилот узида

205

23

Муборак насилчилик    ЖШХ

Муборак с/з

29.03.19 й

9-00

Ташкилот узида

22

24

Нефтгазтаъмир  ОАО  (РСУ) МГПЗ

МГКиЗ

01.04. 19 й

9-00

Ташкилот узида

24

25

СП «Кукдумалокгаз»

2-митти туман

02.04. 19 й

9-00

Ташкилот узида

4

26

Муборак саноат касб хунар  колежи

2-митти туман

03.04. 19 й

10-00

Ташкилот узида

5

27

«КУРГОН»  КТИЧК

Машъал мах

04.04. 19 й

10-00

Ташкилот узида

3

28

Туман хокимяти

4-митти туман

05.04. 19 й

11-00

ЙХХГ  биносида

3

29

МКТ  «Ватанпарвар»

Муборак с/з

06.04. 19 й

10-00

Ташкилот узида

6

30

АП «МНГ –Сув-таъминот»

4-митти туман

06.04. 19 й

10-00

Ташкилот узида

16

31

Тумандаги банклар

4-митти туман

08.04. 19 й

10-00

ЙХХГ  биносида

5

32

Туман Электр Тармоклари

1-митти туман

09.04. 19 й

10-00

Ташкилот узида

8

33

Туман газ таъминот

1-митти туман

10.04. 19 й

11-00

ЙХХГ биносида

2

34

 (ЖВУ) ободонлаштириш сув-окава

1-митти туман

11.04. 19 й

9-00

Ташкилот узида

4

35

АО Электрогаз Таш-СМНУ

1-митти туман

12.04. 19 й

9-00

Ташкилот узида

17

36

Муборак   ТТва Бутлаш  ШК

МГКиЗ

13.04. 19 й

10-00

Ташкилот узида

8

37

Туман алока   булими

4-митти туман

15.04. 19 й

11-00

ЙХХГ  биносида

1

38

Муборак курилиш ва КТМ МЧЖ

2-митти туман

16.04.19 й

10-00

Ташкилот узида

7

39

Шон –шухрат   СТИЧК

Машъал мах

17.04. 19 й

9-00

Ташкилот узида

5

40

«Кашкадарёйулсаноаткурилиш» УК

2-митти туман

18.04. 19 й

8-30

Ташкилот узида

20

41

Муборак ГКИЗ  МЧЖ АТЦ-11

7-митти туман

19.04. 19 й

9-00

Ташкилот узида

98

42

«Муборакнефтгазтранс»    ОАЖ

Машъал мах

20.04. 19 й

8-30

Ташкилот узида

20

43

Карши  УТТ  калонна -2

МГКиЗ

22. 04.19 й

8-30

Ташкилот узида

62

44

Уз.  Х.К. (УЗВЧ)

Дустлик мах

23.04. 19 й

8-30

Ташкилот узида

51

45

ДКС-0  ЛПУМГ

МГКиЗ

24.04. 19 й

9-00

Ташкилот узида

36

47

Муборак «Гранд-эллада» МЧЖ

4-митти туман

26.04. 19 й

11-00

ЙХХГ  биносида

2

48

Муборак ГКИЗ 2-ХЁХО ИИВ

МГКиЗ

27.04. 19 й

10-00

Ташкилот узида

8

49

Муборак «Шохжахонтранс» Х.К

4-митти туман

29.04. 19 й

10-30

Ташкилот узида

5

50

Муборак «Месит» ОПП

4-митти туман

01.05. 19 й

10-00

ЙХХГ  биносида

3

51

Муборак «Я.Н» КТИЧК

4-митти туман

02.05. 19 й

10-00

ЙХХГ  биносида

3

52

Муборак «РЕАЛ-БУС» ХК

4-митти туман

03.05. 19 й

10-00

ЙХХГ  биносида

3

53

Муборак «Камолбек ивест»МЧЖ

7-митти туман

04.05. 19 й

10-00

ЙХХГ  биносида

3

54

Муборак «МОТОСТРОЙ-РЕАЛ» МЧЖ

4-митти туман

06.05. 19 й

10-30

ЙХХГ  биносида

2

55

Муборак «Маржума Умар» МЧЖ

1-митти туман

07.05. 19 й

10-30

ЙХХГ  биносида

4

56

Муборак «Комета-Плюс» КТИЧК

4-митти туман

08.05. 19 й

10-30

ЙХХГ  биносида

4

57

Муборак «Миразим» МЧЖ

1-митти туман

09.05. 19 й

10-00

ЙХХГ  биносида

6

58

«Нефтегаз бутлаш таъмирлаш» МЧЖ

4-митти туман

10.05. 19 й

10-00

ЙХХГ  биносида

4

59

Муборак «Пиллачилик» МЧЖ

1-митти туман

11.05. 19 й

11-00

ЙХХГ  биносида

1

60

«КНГКИ» унитар корхонаси

2-митти туман

13.05. 19 й

10-00

Ташкилот узида

5

61

Муборак «Газчи курилиш» ИЧК

4-митти туман

14.05. 19 й

10-00

ЙХХГ  биносида

2

62

Муборак «Орбита» ММТС ИЧК

1-митти туман

15.05. 19 й

10-00

ЙХХГ  биносида

4

   

ЭСЛАТМА:   Шахсий транспорт воситалари ҳафтанинг якшанба кунидан бошқа барча кунлари  

                         туман ИИБ ЙҲХГ биносида техник кўрикдан ўтказилади

Умумий таклифлар

613