ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2047 Хокимият Дехканабадского района 23/01/2019 07/02/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2047

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2452, 2013 й. 25 апрель), ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар ( Деҳқонобод туман Мудофаа ишлари бўлими, Деҳқонобод туман ички ишлар бўлими, Деҳқонобод тумани  Давлат  хавфсизлик хизматидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникаси бундан мустасно) корхоналар, ташкилотлар, фермер хўжаликлари ҳамда жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари  1-иловага мувофиқ  2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун туман ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон  Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги  Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таьминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг техника ҳолати ва агротехник тадбирларини назорат қилиш катта инспектори А.Б.Абдурахмоновга;

қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари, шунингдек
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги иш режани юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

“Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ техника техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар
машиналарга - 0,18 фоиз, қишлоқ хўжалиги машиналарига - 0,10 фоиз, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарига - 0,37 фоиз миқдорида йиғим ундириш;

техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмаслик топширилсин.

4. Деҳқонобод туман ҳокимининг 2018 йил  22 январдаги Х-62/01-сонли “Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарор “Dehqonobod ovozi” газетасида эълон қилинсин.

         6. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг   ўринбосарлари А.Эшатов зиммасига  юклатилсин.

 Туман ҳокимининг

 2019йил «_____»__________                                             Х-___/___-сонли қарорига 1-илова

 

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб- ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш жадвали

 

 

Техникаларнинг номи

 

Русуми

 

Кўрикдан ўтказиш

муддати

Кўрик ўтказиш жойи

Санаси

Ҳайдов трактор

Магнум (7 дона)

2018 йил

Деҳқонобод МТП АЖ

5.04.2018

Соат 10-00

Ҳайдов трактор

Т-4А (3 дона)

2018 йил

Деҳқонобод МТП АЖ

5.04.2018

Соат 11-00

Хайдов трактор

Т-4А (3 дона)

2018 йил

М. Ибрагимов қшх

7.04.2018

Соат 10-00

Транспорт трактор

Т-4А (3 дона)

2018 йил

М. Ибрагимов қшх

5.04.2018

Соат 11-00

Транспорт трактор

Т 28 Х 4 м (6 дона)

2018 йил

М. Ибрагимов қшх

5.04.2018

Соат 14-00

Ҳайдов трактор

Т-4А (4 дона)

2018 йил

Қўнғирот қшх

10.04.2018

Соат 10-00

Транспорт трактор

Т 40 А (4 дона)

2018 йил

Қўнғирот қшх

10.04.2018

Соат 11-00

Транспорт трактор

Т 28 Х 4 м (4 дона)

2018 йил

Қўнғирот қшх

10.04.2018

Соат 12-00

Тиркама

2 ПТС 4793 (8 дона)

2018 йил

Қўнғирот қшх

10.04.2018

Соат 13-00

Ғалла ўриш комбайни

Е-1200 (1 дона)

2018 йил

Қўнғирот қшх

10.04.2018

Соат 14-00

Трактор тиркама

2 ПТС 4793 (364 дона)

2018 йил

Деҳқонобод МТП АЖ

27.04.2018

29.09.2018

Экскаватор

ЭО-2621 (7 дона)

2018 йил

Деҳқонобод МТП АЖ

27.04.2018

27.06.2018

Бульдозер

Т-130 (2 дона)

2018 йил

Деҳқонобод МТП АЖ

27.04.2018

79.06.2018

Бульдозер

Т4 АПС 1 (3 дона)

2018 йил

Деҳқонобод МТП АЖ

27.04.2018

27.06.2018

Изоҳ: Худуддаги шахсий ва фермер хўжаликларида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги техникалари йил давомида техник кўрикдан ўтказилади.

Деҳқонобод туман ҳокимининг

                                                                                    2019 йил 26 январдаги

                                                                                    Х-79/01-сон қарорига 2-илова

 

 

 

Деҳқонобод тумани худудидаги техника эгаларига тегишли қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина трактор парки, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини  2019 йилда техник кўрикдан ўтказиш  туман комиссиясининг таркиби.

 

 

 

           А.Б.Абдурахмонов Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси  ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таьминланиши устидан назорат килиш инспекциясининг техник ҳолати ва Агротехник тадбирларини назорат қилиш шубаси катта инсектори   

 

 

 

 

 

                                    Аъзолари:   

 

А.Эшатов                Туман хокиминг уринбосари

 

 

И.Нормуродов    Туман Қишлоқ     хўжалиги бўлими  бошлиғи

                                               

 

Б.Янгибоев             Туман фермер,дехкон хужаликлари ва томорка ер эгалари кенгаши раиси                         

 

Ф.Шералиев         Деҳқонобод Агросервис МТП

Умумий таклифлар

736