Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
20428 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 30/07/2020 14/08/2020 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-20428

Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги
низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–6010-сон “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил
15 февралдаги 3/12-сон қарори (рўйхат рақами 3229, 2020 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2020 йил 20 апрель, 15-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

 

 

 

Тошкент шаҳри,

2020 йил __ август,

___/__-сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2020 йил ___ августдаги

___/__-сонли қарорига

ИЛОВА

 

 

 

Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги
низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 56-банднинг тўртинчи хат бошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“банкдан олинган кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизлар бўйича муддатида тўланмаган қарзларни кафил бўлган шахсдан ундириш учун (Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кафил бўлган ҳолатлар бундан мустасно);”.

2. 65-банд “в” кичик бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

Умумий таклифлар: 0

166