Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
20425 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси 04/08/2020 19/08/2020 5

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА
ID-20425

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонун истемолчилар хаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида аҳолини хавфсиз озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.

Ушбу Қонуннинг талаблари озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилишнинг барча босқичларига тааллуқлидир.

Ушбу Қонун хусусий истеъмол учун мўлжалланган уй шароитида ишлаб чиқилган озиқ-овқат маҳсулотига қўлланилмайди.

2-модда. Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги тўғрисидаги қонун хужжатлари.

Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун хужжатлари ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун хужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ушбу Қонунда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар.

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

биологик фаол қўшимчалар – инсон организмидаги физиологик бузилишларни олдини олиш ҳамда соғлом балансни тиклаш мақсадида рационини мақбул даражага етказиш ёки организмни зарур бўлган фойдали моддалари билан тўлдириш учун мўлжалланган, таркибида келиб чиқиши табиий ёки табиийга ўхшаш сунъий биологик фаол моддалар (уларнинг концентратлари), ва (ёки) пребиотик компонентлар ва пробиотик микроорганизмлар мавжуд озиқ-овқат маҳсулотлари;

болаларбоп озиқ-овқат маҳсулотлари – болалар организмининг (уч ёшгача) физиологик хусусиятларига жавоб берадиган махсус озиқ-овқат маҳсулотлари;

кузатиб бориш – озиқ овқат маҳсулотининг ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилишнинг барча босқичларида озиқ-овқат, ем ёки озиқ-овқат ва емда ишлатиладиган ҳамда ишлатилиши кутиладиган модданинг, озиқ-овқат маҳсулотлари билан алоқада бўлган материалларни тарихи, қўлланиши ёки жойлашган жойини етказиб берувчини (бир қадам орқага) ва харидорни (бир кадам олдинга) кузатиш орқали аниқлаш имконияти;

озиқ-овқат маҳсулоти – инсон истеъмоли учун мўлжалланган табиий, қайта ишланган ёки қайта ишланмаган шаклда келиб чиқиши ҳайвонотга, ўсимлик дунёсига, микробиология ва минералларга мансуб маҳсулотлар, ичимлик суви, спиртли маҳсулотлар (шу жумладан, пиво ва пиво асосида тайёрланган ичимликлар), алкоголсиз ичимликлар, озиқ-овқатларга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар, сақичлар, ачитқилар ва микроорганизмларнинг бирламчи ҳужайралар тўплами, озиқ-овқат қўшимчалари ва ароматизаторлар хамиртурушлар.

Озик- овкат махсулотларига хайвон учун  ем, тирик хайвонлар, қушлар, балиқ, хашоратлар ва бошкалар, ўримдан олдин қишлок хўжалиги махсулотлари, дорилар, тамаки ва тамаки махсулотлари, психотроп ва гиёхвандлик воситалари, косметик воситалари кирмайди;

озиқ-овқат маҳсулотининг муомаласи – озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, харид қилиш, қайта ишлаш, етказиб бериш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш билан боғлиқ фаолият;

озиқ-овқат маҳсулотини таққослаш – озиқ-овқатлар ҳамда озиқ-овқат хом ашёси аниқ турдаги ва номдаги маҳсулотга доир норматив ва (ёки) техникавий ҳужжатда белгилаб қўйилган хавфсизлик мезонларига мос келишини аниқлаш;

озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги – озиқ-овқат махсулотини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш босқичларида инсон ҳаёти ва соғлиғи ҳамда истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган йўл қўйиб бўлмайдиган хавфнинг мавжуд эмаслиги;

озиқ-овқат маҳсулотининг яроқлилик муддати (фойдаланиш муддати) – бу муддат давомида озиқ-овқат маҳсулотини сақлаш, ташиш, реализация қилиш чоғида хавфсизлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилган тақдирда у мақсадли фойдаланишга яроқли бўлиб туради, бу муддат тамом бўлганидан кейин эса маҳсулот одамлар ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлиб қолиши мумкин;

озиқ-овқат маҳсулотини қалбакилаштириш – озиқ-овқат хом ашёсининг ҳамда озиқ-овқатларнинг хоссалари ва мезонларини атайлаб ўзгартириш ёки уларни алмаштириб қўйиш;

озиқ-овқат қўшимчалари – озиқ-овқатларга белгиланган хоссаларни бахш этиш ва (ёки) уларни сақлаб қолиш мақсадида атайлаб қўшиладиган табиий ҳолдаги ёки синтез қилинган моддалар, бирикмалар;;

озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари – озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахслар;

озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари – ўз ваколатлари доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида давлат бошқарувини амалга оширувчи органлар;

озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида назоратни амалга оширувчи мансабдор шахслар – ваколатли давлат бошқаруви органларнинг озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларида тегишлилиги бўйича назоратни амалга оширувчи махсус билимга эга масъул ходимлари;

озуқабоп қўшимчалар – ҳайвонлар рационида етишмайдиган озуқавий ва минерал моддалар ҳамда витаминларнинг манбалари сифатида фойдаланиладиган, келиб чиқиши органик, минерал ва синтетик моддалар;

санитария чоралари – одамлар ҳаёти ва саломатлиги, ҳайвонлар соғломлигини озиқ-овқат, ичимликлар ёки озуқа таркибидаги қўшимчалар, ифлослантирувчи моддалар, токсинлар ҳамда патоген микроорганизмлар ножуя таъсири билан боғлиқ хавфлардан химоя қилиш чоралари бўйича қабул қилинган санитария-гигиена қоидалари ва тавсияларини амалда қўллаш бўйича тадбирлар мажмуаси;

токсикология-гигиена экспертизаси - озиқ-овқат маҳсулоти устида амалга ошириладиган бир туркум лаборатория тадқиқотлари бўлиб, улар мавжуд нормалар ва қоидалар билан қиёслашга мўлжалланган бўлади;

функционал овқатланиш маҳсулотлари – овқатланиш билан боғлиқ касалликлар ривожланиши хавфини камайтириш ҳамда озиқлантирувчи моддалар танқислигини тўлдириш, олдини олиш, саломатликни сақлаш ва яхшилашга йўналтирилган функционал инградиентлардан таркиб топган табиий овқатланиш маҳсулотлари;

хавф – инсон ҳаёти ва саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган потенциал хавфга эга озиқ-овқат маҳсулоти ёки унинг таркибидаги биологик, кимёвий, физикавий ва бошқа омиллар;

хавфни таҳлил қилиш ва назорат критик нуқталари (кейинги ўринларда XАССП) – озиқ-овқат маҳсулотининг ишлаб чиқарилиши, қайта ишланиши, сақланиши, ташилиши ва реализация қилинишини барча босқичларида озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлигига таъсир этиши мумкин бўлган потенциал хавфларни тизимли равишда аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш йўли билан хавфлар устидан назорат критик нуқталарида доимий назоратни ўрнатиш орқали озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлигини таъминлаш тизими;

хавф тўғрисида хабардор этиш – хавф ва хавф манбалари, хавф омиллари ва уларни идрок этиш бўйича озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатли органлар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ўртасида маълумотларнинг ўзаро алмашинуви;

энергетик ичимликлар – таркибида 150 мг/л.дан ортиқ миқдорда кофеин ва (ёки) инсон организмига тонусни ўзгартирувчи таъсир кўрсатиш учун етарли миқдордаги бошқа компонентлар мавжуд бўлган ичимликлар;

қадоқлаш материаллари, ёрдамчи материаллар ва улардан тайёрланган буюмлар – озиқ-овқат маҳсулотини муомала жараёнида ташқи таъсирлардан ҳимоялаш мақсадида ишлатиладиган воситалар.

2-боб. Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат бошқаруви

4-модда. Озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви

Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги бўйича, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва пестицидларнинг қўлланилиши устидан назоратни амалга оширувчи,  ветеринария назоратини назоратни амалга оширувчи, ўсимликлар карантини бўича давлат органлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа органлар (бундан кейин матнда ваколотли давлат бошқаруви органлари деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви қуйидагиларни ўз ичига олади:

давлат томонидан нормалаш;

санитария чораларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қўллаш;

болаларбоп озиқ-овқат маҳсулотлари, биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари, янги озиқ-овқат маҳсулотлари, функционал ва ихтисослаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари, пестицидлар, ветеринария дори воситаларилари, озуқабоп қўшимчаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш;

озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг реестрини тузиш ва юритиш;

давлат назорати ва текшируви;

озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини режалаштириш.

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

озиқ-овқат маҳсулоти соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди;

озиқ-овқат маҳсулоти соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ва амалга оширади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг озиқ-овқат маҳсулоти соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

6-модда. Давлат бошқаруви ва назорати органлари ва уларнинг ваколатлари

  1. Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги бўйича давлат бошқаруви органи:

озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатни олиб боришда кўмаклашади, давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини самарали мувофиқлаштиради ва улар билан ҳамкорлик қилишни таъминлайди;

озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини (СанҚваН) халқаро стандартлар ва тавсияларга мувофиқ миллий хусусиятларни ва долзарблигини инобатга олган холда уйғунлаштиради ва жорий этади ҳамда озиқ-овқат соҳасида фаолият юритаётган тадьиркорлик субъектиларини жорий этилган СанҚваН тўғрисида хабардор қилади;

озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига қўйиладиган талабларни, контаминантларни руҳсат этилган меъёрини, жумладан пестицидлар, биологик ва кимёвий моддалар, озуқа қўшимчалари ва  ветеринария дори воситалариларининг қолдиқ  миқдорларини белгилайди;

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш жараёнларида санитария-эпидемиологик ҳолатини (СанҚваНларга риоя этилишини) ўрганади ва текширишлар ўтказади, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун бузилишлар аниқланган ҳолда маъмурий жавобгарлик ва бошқа таъсир чораларини қўллайди;

озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари объектлари учун ер участкаларини танлаш, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, давлат комиссияси томонидан қабул қилиш, янги технологияларни жорий этишда иштирок этади ва тадбиркорлик субъектларига хулосалар беради;

озиқ-овқат маҳсулотларининг ишлаб чиқиш бўйича меъёрий ҳужжатларни хавфсизлик параметрларига мувофиқ экспертизадан ўтказади

болаларбоп озиқ-овқат маҳсулотлари, биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчаларни, янги озиқ-овқат маҳсулотлари, функционал ҳамда ихтисослаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказади ва уларнинг давлат реестрларини юритади;

хавфларни таснифлаш мезонлари асосида Ўзбекистон Республикасига  озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш қоидаларини белгилайди;

озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари реестрини тузади ва юритади;

озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш устидан назорат қилиш тартибини белгилайди ва мониторинг олиб боради, уларни олдини олишга қаратилган эпидемияга қарши ва санитария-гигиеник тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

аҳолига озиқ овқат ҳавфсизлиги соҳасида тушунтириш ва тавсиялар беради ҳамда уларга амал қилиш маданияти даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқади;

озиқ-овқат хавфсизлигини тартибга солиш ва уларни амалга ошириш масалалари бўйича тавсиялар ва илмий асосларни ишлаб чиқувчи илмий эксперт комитетларни ташкил қилади ва уларнинг фаолиятини  таъминлайди;

хавфлиги даражасидан юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини баҳолаш учун лаборатория фаолиятини ташкил этади,  лаборатория синовлари асосида низолар келиб чиққан тақдирда арбитраж вазифасини бажаради;

Кодекс Aлиментариус ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини тартибга солувчи бошқа халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан қатнашади.

2. Озиқ-овқат  хавфсизлиги соҳасидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва пестицидларнинг қўлланилиши устидан назоратни амалга оширувчи давлат бошқаруви органи:

органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасидаги манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва тартибга солади;

генетик модификацияланган организмларни бўлган ёки генетик мухандислик билан яратилган ўсимликларнинг уруғлари ва навларининг тезкор тахлилини ўтказади ва рўйхатини шакллантиради;

 пестицидларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини ва давлат реестрини юритилишини таъминлайди ҳамда республикага олиб қириладиган, ишлаб чиқиладиган ва қўлланиладиган пестицидлар, ўғитлар хавфсизлиги устидан назоратни амалга оширади;

келиб чиқиши ўсимликга мансуб бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги пестицидларнинг руҳсат этилган меъёрлари ҳақида маҳсулотларни республикадан олиб чиқувчи ва республика ҳудудида ишлаб чиқарувчи тадбирколик субъектларига маълумот беради;

фермер хўжаликлари томонидан пестицидларни қўлланилиши бўйича мониторинг ўтказади, уларни ишлатиш жараёнларида белгиланган тартиб ва қоидаларга риоя қилиниши тўғрисида тавсиялар беради;

органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасидаги барча манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва тартибга солади.

3.      Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ветеринария назоратини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи:

         ветеринария хизмати назорати остидаги озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатни олиб боради, давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

барча чорвачилик объектларининг, кушхоналарнинг, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишлангунга қадар реализация қиладиган ва сақлайдиган савдо шохобчаларининг, омборларнинг ветеринария-санитария ҳолатини назорат қилади, бу объектларни ветеринария экспертизасини амалга оширади;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги озиқ-овқат маҳсулотининг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилишига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига белгиланган тартибда рухсатнома беради;

маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни хавфсизлиги  устидан назоратни амалга оширади, уларни рўйхатдан ўтказади ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик ҳақида гувоҳномаларни беради.

4. Озиқ-овқат  хавфсизлиги соҳасидаги ўсимликлар карантини давлат бошқаруви органи:

карантин остидаги маҳсулотга, уни олиб киришга, олиб чиқишга, ишлаб чиқаришга, қайта ишлашга, сақлашга, ташишга, реализация қилишга ва йўқ қилишга доир талабларни белгилайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган фитосанитария қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.

7-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат томонидан нормалаш

Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат томонидан нормалаш озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлигига, уни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, харид қилиш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш шарт-шароитларига қўйиладиган талабларни ўз ичига оладиган санитария, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини, фитосанитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини (бундан кейин матнда нормалар ва қоидалар деб юритилади) белгилаш йўли билан амалга оширилади.

Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлигига доир нормалар ва қоидалар давлат органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади ва улар озиқ-овқат маҳсулоти муомаласи соҳасида иш олиб бораётган юридик ҳамда жисмоний шахслар учун мажбурийдир.

8-модда. Санитария чораларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қўллаш

         Тегишли санитария чоралари қуйидаги талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади, кўриб чиқилади ва тасдиқланади:

         Санитария чоралари илмий принципларга ва мавжуд илмий хулосаларга асосланади (ушбу модданинг 6-хатбошисида кўрсатилган холатлар бундан мустасно);

         агар халқаро стандартлар, йўриқномалар ва тавсиялар мавжуд бўлса, санитария чоралари улар асосида ишлаб чиқилади, ушбу халқаро стандартлар, йўриқномалар ва тавсиялар инсон соғлиғини муносиб ҳимоя қилиш учун етарли бўлмаган ҳоллар бундан мустасно;

         инсон ҳаёти ва саломатлигини муносиб ҳимоя қилиш даражасини таъминлаш учун халқаро стандартлар, йўриқномалар ёки тавсиялар мавжуд бўлмаса ёки етишмаса, санитария чоралари тегишли илмий изланишлар асосида, хавфларни баҳолаш усулларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқилади;

хавфларни баҳолаш учун зарур бўлган илмий асослар бўлмаса ёки инсон ҳаёти ва саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар юзага келганда, санитария чоралари тегишли халқаро ташкилотлардан олинган мавжуд маълумотлар ёки санитария ва гигиена чоралари асосида манфаатдор ҳамкорлари билан бирга ишлаб чиқилади.

Санитария чоралари, шу жумладан фавқулодда ҳолатларда қабул қилинган чоралар, бундай чоралар фақат инсон ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиш бўлган доирада қўлланилишини таъминлаш мақсадида,  қўйидаги ҳолларда қайта кўриб чиқилиши ва янгиланиши керак:

янги илмий маълумотлар олинганда;

манфаатдор савдо ҳамкорлардан муҳим шарҳлар қабул қилинганда.

Санитария чоралари лойиҳалари тегишли озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларга ва истеъмолчиларга кўриб чиқиш ва таклиф киритиш учун юборилиши ҳамда уларнинг чоралар мазмуни ва шакли бўйича берган таклифлари якуний қарор қабул қилинишда эътиборга олиниши керак.

Санитария чоралари, техник ва иқтисодий имкониятларни инобатга олган ҳолда, инсон ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган даражадан ортикрок савдони чекламаслиги керак, фавқулодда холатларда ҳамда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида қабул қилинадиган санитария чоралари бундан мустасно.

Таклиф этилаётган санитария чоралари ва улар тўғрисида маълумотни олиш тартиби, шунингдек уларни қўллаш бўйича шарҳлар оммавий ахборот воситалари ва тегишли санитария чораларни ишлаб чиққан давлат бошқаруви органининг расмий веб-сайтида жамоат муҳокамаси учун жойлаштирилиши керак.

Халқаро стандартларга мос келмайдиган ва манфаатдор савдо ҳамкорларнинг экспорт имкониятларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган санитария чоралари тўғрисида, сўровлар қабул қилиш ваколати мавжуд ваколатли органининг маркази орқали  Жахон савдо ташкилотининг санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш тўғрисидаги битимига мувофик, санитария чораларнинг якуний лойиҳаси тайёрланишидан камида 60 кун олдин хабар қилинади.

Таклиф қилинаётган янги ёки ўзгартирилган санитария чораларининг эълон қилиниши ва кўриб чиқиши натижасида олинган шарҳлар бундай чораларни қабул қилиш учун камситмайдиган асосда ҳисобга олиниши керак.

Жахон савдо ташкилотининг санитария ва фитосанитария чоралари тўғрисидаги келишувига асосан санитария чоралари тўғрисида сўровларни  қабул қилиш маркази мавжуд ваколотли давлат бошқаруви органи манфаатдор шахслар ёки савдо ҳамкорларнинг ёзма мурожаатига биноан таклиф қилинаётган санитария чораларининг матнини, иложи бўлса, халқаро стандартлар, курсатмалар ва тавсиялардан сезиларли даражада фарқ қиладиган қоидаларни кўрсатган ҳолда тақдим етиши керак.

Фавқулодда ҳолатларда, санитария чоралари дарҳол қабул қилинишига йўл қўйилади, бунда қабул қилинаётган чора тўғрисида кечиктирмасдан ва тезкор хабар берилиши керак.

Янги қабул қилинган ва ўзгартирилган (тўлдирилган) санитария чоралари уларни ишлаб чиққан ваколатли давлат бошқаруви органининг тегишли расмий босма нашрларда ва расмий веб-сайтида жойлаштирилгандан кейин дарҳол эълон қилинади ҳамда эълон қилинган кунидан бошлаб камида олти ойдан муддатдан кейин кучга киради.

Фавқулодда ҳолатларда, шунингдек республиканинг божхона ҳудудига олиб кириш (юбориш) чеклов  чоралари кўрилган тақдирда, санитария чораси қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради, кейинчалик тегишли расмий босма нашрда эълон қилиниши шарти билан.

Санитария чоралари фақат инсон ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган миқдорда, республика ҳудудида ишлаб чиқилган ва республика ҳудудига олиб кирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ёки турли хил озиқ-овқат етказиб берувчилар орасида камситишга йўл қўйилмаган ҳолда қўлланилади.

9-модда. Болаларбоп озиқ-овқат маҳсулотлари, биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари, янги озиқ-овқат маҳсулотлари, функционал ҳамда ихтисослаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш

Болаларбоп озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат ва биологик фаол қўшимчалари, янги озиқ-овқат маҳсулотлари, функционал ҳамда ихтисослаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига доир нормалар ва қоидалар талабларига мослиги баҳоланганидан ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ишлаб чиқарилиши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, реализация қилиниши ва ишлатилиши мумкин.

Мазкур маҳсулотлар истеъмол учун хавфсиз бўлган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказилади. Давлат рўйхатидан ўтказилмаган маҳсулотларнинг реализациясига руҳсат этилмайди.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва унинг ҳудудига олиб кирилаётган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага рухсат берилган болаларбоп озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат ва биологик фаол қўшимчалари, янги озиқ-овқат маҳсулотлари, функционал ҳамда ихтисослаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатли  давлат бошқаруви органи томонидан амалга оширилади

Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

озиқ-овқат маҳсулотининг ҳар хил турларини бир хил номда давлат рўйхатидан ўтказиш;

айни бир турдаги озиқ-овқат маҳсулотини бир хил ёки ҳар хил номлар билан қайта-қайта рўйхатдан ўтказиш;

таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган озиқ-овқатларни,  озиқ-овқат ва биологик фаол қўшимчалари, озуқабоп қўшимчаларни  рўйхатдан ўтказиш.

10-модда. Озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини давлат реестрини тузиш ва юритиш

Озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари уларда озиқ-овқат соҳасидаги фаолиятни маҳсулот хавфсизлигини таъминланган ҳолда амалга ошириш учун шароитлар мавжудлиги тўғрисида ўрганилиб, реестрга киритилиши керак.

Мазкур тадбиркорлик субъектлари фаолияти озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-техник хужжатлар талабларига  мувофиқ бўлган тақдирда реестрга киритилади. Реестрга киритилмаган тадбиркорлик субъектлари фаолиятига руҳсат этилмайди.

Тадбиркорлик субъектлари реестрини тузиш ва юритиш тартиби ваколотли давлат бошқаруви органлари томонидан белгиланади.

11-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлигини назорат қилиш ва текшириш

Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги ушбу Қонуннинг 6-моддасида кўрсатилган давлат назорати органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида хавфни таҳлил этган ҳолда назорат қилинади ва текширилади.

Текширишлар қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:

давлат реестрига киритиш учун:

назорат қилувчи орган томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган график асосида ваколотли органни хабардор этиш тартибида;

назорат қилувчи органлар томонидан озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган «хавфни таҳлил этиш» натижалари, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан олинган маълумотлар асосида ваколатли орган билан келишилган тартибда;

овқатдан захарланиш ҳолати бўйича ўтказиладиган текширишлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари ҳақидаги мурожаатлари асосида.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлигини таъминлашга доир нормалар ва қоидалар бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳақли.

12-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини режалаштириш

Озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқаришни, озиқ-овқат моллари билан савдо қилишни, умумий овқатланиш тизимини ривожлантиришнинг республика ва минтақавий мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш чоғида озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлигини таъминлаш тадбирлари назарда тутилмоғи керак.

3-боб. Озиқ–овқат маҳсулоти хавфсизлигини таъминлашнинг тaлaблaри

13-модда. Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлигининг умумий тамойиллари

Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсиз ва мақсадга мувофиқ истеъмол учун яроқли бўлиши керак.

Озиқ-овқат маҳсулотида қуйидагилар бўлмаслиги керак:

истеъмол қилган инсонга бевосита, қисқа муддатли ёки узоқ муддатли, шунингдек кейинги авлодларга ҳам сальбий таъсири мавжудлиги;

кумулятив, токсик таъсирга эга бўлиши.

Озиқ-овқат маҳсулоти инсон истеъмоли учун қуйидаги ҳолларда яроқсиз деб ҳисобланади:

мақсадга мувофиқ фойдаланишга мос келмайдиган даражада бузилган, айниган ёки парчаланганда;

бузилган, айниган ёки ифлосланган модда ёки маҳсулотлар билан бирга сақланган сабабли яроқсиз ҳолга келганда;

таркибида озиқ- овқат маҳсулотига ҳос бўлмаган биологик, радиоактив, кимёвий восита ёки бошқа моддалар ва савдо амалиётига зид бўлган маҳсулотлар мавжуд бўлганда;

озиқ-овқат маҳсулоти унинг мақсадга мувофиқ ишлатилишига таъсир қилиши мумкин бўлган бузилган,  парчаланган ёки ифлосланган қадоқда бўлганда.

14-модда. Озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш

Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлигини ва мақсадга мувофиқ ишлатилишини таъминлаган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ишлаб чиқарилади.

Озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқаришда хавфсиз озиқ-овқат хом ашёсидан, озиқ-овқат қўшимчалари, қадоқлаш ва ёрдамчи материаллардан ҳамда улардан ишланган буюмлардан, ускуналардан фойдаланишга йўл қўйилади.

Таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган озиқ-овқат қўшимчалари, озуқабоп қўшимчалар ва биологик фаол қўшимчаларни ишлатиш тақиқланади.

Ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат хом ашёсини етиштириш чоғида ветеринария дори воситаларини ва озуқабоп қўшимчаларни қўллашга улар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин йўл қўйилади.

Ўсимликлардан олинадиган озиқ-овқат хом ашёсини етиштириш чоғида пестицидларни қўлланишига улар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин йўл қўйилади.

Маҳсулотнинг яроқлилик муддати тадбиркорлик субъекти томонидан унинг хавфсизлигини тасдиқловчи хужжатлар тақдим этилган ҳолда белгиланади.

15-модда. Озиқ-овқатларни қадоқлаш, ўраш ва тамғалаш

Озиқ-овқатлар ишлаб чиқарувчи юридик ва жисмоний шахслар уларни қадоқланган, ўралган (барча муомала босқичларида хавфсизлигини таъминлайдиган) ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тамғаланган ҳолда чиқаришлари шарт.

Қадоқланган ва ўралган озиқ-овқатлар, озуқа ва биологик фаол қўшимчалари, озиқ-овқат қўшимчалари ёрлиқларга (суқма варақаларга) эга бўлиши, уларда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

озиқ-овқатнинг номи;

озиқ-овқатни нимага мўлжалланганлиги (болаларга махсус мўлжалланган маҳсулотлар ва парҳез таомлар учун);

ишлаб чиқарувчи (тайёрловчи)нинг номи, жойлашган юридик манзили (импорт қилинган товарлар бўйича ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчининг номи, юридик манзиллари);

товар белгиси (белгига эга ташкилотлар учун);

озиқ-овқат таркибига кирган нарсалар, шу жумладан озиқ-овқат қўшимчаларининг номи;

озиқлик қиммати, нави;

сақлаш шарт-шароитлари;

тайёрланган санаси, яроқлилик муддати;

тайёрлаш усули (масаллиқлар ҳамда махсус болаларбоп ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари учун);

оғирлиги;

фойдаланиш усули (биологик фаол қўшимчалар: озиқ-овқат қўшимчалари, махсус болаларбоп ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари учун);

норматив ёки техникавий ҳужжатларнинг номерлари.

Қадоқланган ва ўралган озиқ-овқат маҳсулоти ёрлиқларида кўрсатилган маълумотлар аниқ, тушунарли, осон ўқиладиган, ишончли бўлишлари ва истеъмолчиларни чалғитмаслиги керак. Маълумотлар истеъмолчига давлат тилида ёки давлат тили билан бирга бошқа тилларда тақдим этилиши лозим.

Қадоқ ва ўрамлар озиқ-овқат маҳсулотлари, хом ашёси, озуқа биологик фаол қўшимчалари, озиқ-овқат қўшимчалари ишлаб чиқарилиши, сақланиши, ташилиши ва реализация қилинишининг барча босқичларида уларнинг  хавфсизлигини таъминланиши керак.

Қадоғи  ёки ўрами бузилган  озиқ-овқат маҳсулотини  сотилишига йўл қўйилмайди.

Ушбу модданинг қоидалари умумий овқатланиш объектларида тайёрланадиган ва истеъмол қилинадиган таомларга  тааллуқли эмас.

16-модда.  Кузатиб бориш

Озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳайвонлар учун ем, ҳайвонлар, хом ашё ёки озиқ-овқат ва ҳайвонлар учун ем таркибига киритилиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа моддаларни етказиб берувчи корхона ва муассаларни ҳамда ўзларидан маҳсулотларни сотиб олувчи харидорлар ва истеъмолчиларни маҳсулот етказиб берилган ёки сотиб олинган санаси кўрсатилган ҳолда кузатиб боришлари керак. Тадбиркорлик субъектлари ушбу маълумотларни маҳсулотнинг сақлаш муддати тугагунга қадар сақлашлари шарт. Маълумот тушунарли, аниқ бўлиши ва етказиб берувчининг ҳамда харидорнинг номи ва манзили, етказилган товарларнинг табиати ва миқдори, етказиб бериш санаси тўғрисида батафсил ахборотни ўз ичига олиши зарур.

Озиқ-овқат маҳсулоти, хом ашёси, шунингдек озиқ-овқат ва ҳайвонлар учун ем таркибига киритилиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа моддалар реализация қилинганда тегишли ёрлиқ ва илова килинган хужатларга эга бўлиши керак.

Ушбу маълумот ваколатли давлат назорати органи ёки истеъмолчиларнинг талабига биноан тақдим этилади.

17-модда. Озиқ-овқатларни сақлаш ва ташиш

Озиқ-овқатларни сақлайдиган ва ташийдиган юридик ва жисмоний шахслар нормалар ва қоидаларга риоя этишлари, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашлари шарт.

18-модда. Озиқ-овқат маҳсулотини реализация қилиш

Озиқ-овқат маҳсулотини чакана сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

Озиқ-овқат маҳсулоти билан савдо қилишга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шу мақсадлар учун ажратилган жойларда йўл қўйилади.

Қуйидаги ҳолларда озиқ-овқат маҳсулотини реализация қилишга йўл қўйилмайди:

сақлаш ва реализация қилиш учун тегишли шароит бўлмаса;

яроқлилик муддати тугаган бўлса;

маҳсулот қалбакилаштирилган бўлса;

маҳсулотларни таққослаш мумкин бўлмаса.

Энергетик ичимликларнинг ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилинишига йўл қўйилмайди.

4-боб. Озиқ-овқат маҳсулотининг халқаро савдосига қўйиладиган умумий талаблар

19-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига озиқ-овқат маҳсулотини олиб кириш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулоти ушбу Қонунда кўрсатилган нормалар ва қоидаларнинг талабларига мувофиқ бўлиши шарт

Четдан олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳсулотини етказиб берувчи уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ишлаб чиқарувчининг ва экспорт қилувчи мамлакат ваколотли органнинг ушбу маҳсулот хавфсиз эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларини, тегишли экспертиза ўтказиш зарур бўлганида эса озиқ-овқат маҳсулотининг намуналарини тақдим этади.

Четдан олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулоти, технологиялар ва ускуналар хавфсизлик талабларига жавоб бериши керак.

Олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотига нисбатан қўлланиладиган санитария чоралари халқаро стандартлар (Кодекс Алиментариус) талаблари асосида ёки илмий асосга эга бўлиши керак ва фақат одамлар, хайвонлар ҳамда ўсимликлар соғломлигини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган даражада қўлланилиши керак. Ушбу санитария чоралари камситувчи бўлмаслиги керак ва олиб кириладиган ҳамда ички бозорда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга тенг равишда қўлланиши керак.

Олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотига нисбатан қўлланиладиган санитария чоралари тўғрисида (савдо ҳамкорлари билан маслаҳат қилиш мақсадида) хабар қилиниши ва тасдиқлангандан кейн эълон қилиниши керак.

20-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан озиқ-овқат маҳсулотини олиб чиқиш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиладиган озиқ-овқат маҳсулоти хавфсиз бўлиши ва олиб чиқиладиган давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига қўйилаётган талабларига жавоб бериши керак.

Тадбиркорлик субъекти мурожаатига кўра ваколатли орган томонидан маҳсулотнинг олиб чиқиладиган давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса берилиши мумкин.

5-боб. Озиқ-овқaт соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини вa озиқ-овқaт мaҳсулотлaрини нaзорaт қилиш ва бошқариш мехaнизмлaри

21-модда. Озиқ-овқaт соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари хуқуқлари

Озиқ-овқaт соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари қуйидаги хуқуқларга эга:

Ушбу Қонунга мувофиқ ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан холис ва адолатли муносабатда бўлишга.

Ваколатли давлат бошқаруви органларнинг расмий веб-сайтилари орқали ушбу Қонундан келиб чиқадиган норматив ҳужжатлар билан танишишга.

Ушбу Қонунга мувофиқ ваколатли давлат бошқаруви органларидан мурожаатлари бўйича ўз вақтида жавобларни олишга, ўз фаолиятлари билан боғлиқ маълумотларнинг ваколатли давлат орган томонидан махфийлигини таъминланишига.

Лаборатория таҳлиллари натижалари бўйича белгиланган тартибда шикоят аризасини беришга.

Ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида назоратни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан судга мурожаат қилишга.

22-модда. Озиқ-овқaт соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари мажбуриятлари

Озиқ-овқaт соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқарадиган, сақлайдиган, ташийдиган ёки реализация қиладиган озиқ-овқат маҳсулотини хавфсиз ва мақсадга мувофиқ бўлишини таъминлашлари керак. Хавфли ёки мақсадга мувофиқ ишлатилиши мумкин бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотини реализация қилишга рухсат этилмайди.

Тадбиркорлик субъектлари қуйидаги талабларга риоя қилишлари керак:

озиқ-овқат маҳсулотини кимдан олганлари ва кимга етказиб берганларини кузатиб бориш имконияти бўлиши учун, озиқ-овқат хом-ашёси ва маҳсулотини олган тадбиркорлик субъектлари ва етказиб берган харидор ёки истеъмолчи тўғрисида ёзиб бориш;

озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлик талабларига мувофиқ қадоқланишини ва тамғаланишини таъминлаш;

ишлаб чиқарадиган, сақлайдиган, ташийдиган ёки реализация қиладиган озиқ-овқат маҳсулотини хавфли бўлганини, сотиш учун яроқсиз ҳолга келганини ёки озиқ-овқат хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги мумкинлигини  билгандан сўнг дарҳол озиқ-овқат маҳсулотини қайтариб олишлари ва бу ҳақда тегишли ваколатли давлат органини хабардор қилиш;

келиб чиқиши ҳайвонотга ёки ўсимликга мансуб маҳсулот ва хом ашёни ёки улардан тайёрланадиган ингредиентларни ишлаб чиқарув тадбиркорлик субъектлари ушбу Қонунга мувофиқ озиқ-овқат хавфсизлиги талабларига жавоб беришлари ҳамда рўйхатдан ўтган пестицидлар, ўғитлар, ветеринария дори воситаларини ва ҳайвонларнинг озуқаларини хавфсиз қўлланилишини таъминлаш;

ишлаб чиқаришда ишлатиладиган сувнинг ичимлик сувига қўйиладиган талабларга мос келишини таъминлаш;

бинолар ва жиҳозларни тозалаш ва зарарсизлантириш, ҳашаротлар ва кемирувчиларни йўқ қилиш учун ишлатиладиган моддалар озиқ-овқат  маҳсулотига зарарли таъсир кўрсатмаслиги таъминлаш.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқлигини ва қуйидагиларга риоя қилишларини таъминлаши шарт:

тегишли гигиена амалиётларига;

тегишли ишлаб чиқариш амалиётларига;

XАССП талабларига;

муайян микробиологик ёки кимёвий хавфларни бошқариш учун санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида белгиланган талабларга.

Тадбиркорлик субъектлари озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида назоратни амалга оширувчи мансабдор шахсларни мазкур объектларга белгиланган тартибда қўйишлари, уларнинг талабига биноан зарур бўлган ҳужжатларни  тақдим этишлари ва ишлаб чиқарилаётган махсулотлардан намуна олишга руҳсат беришлари керак.

23–модда. Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида назоратни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари

Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида назоратни амалга оширувчи мансабдор шахсларга ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектига кириш;

озиқ-овқат маҳсулотларнинг текшириш ва лаборатория синовлари учун намуналарини танлаб олиш;

озиқ-овқатмаҳсулоти хавфсизлиги талабларидан келиб чиққан ҳолда  озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, ва реализация қилиш жараёнлари тўғрисида маълумотларни сўраш ва олиш;

озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда маҳсулотни кайтариб олиш, маъмурий чораларни қўллаш, тадбиркорлик субъектининг реестрга киритилишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш.

Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида назоратни амалга оширувчи мансабдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

24-модда. Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида назоратни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг мажбуриятлари

Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида назоратни амалга оширувчи мансабдор шахслар:

озиқ-овқат хавфсизлиги, озиқ-овқат технологияси, озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида илмий маълумотларга эга бўлишлари ва озиқ-овқaт соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини текшириш соҳасида тегишли тайёргарликдан ўтишлари;

Кодекс Алиментариусга талабларига асосланган  гигиеник қоидаларга асосан озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектида хавфни таҳлил қилган ҳолда текширувлар ўтказишлари;

текшириш жараёнида холисона бўлишлари ва ўз хизмат ваколатидан шахсий манфаатлари учун фойдаланмаслиги;

текширув  натижалари бўйича хисобот  юритишлари ва маълумотларни тадбиркорлик субъектига тақдим этишлари шарт.

Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида назоратни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

25-модда. Хавфли озиқ -овқат маҳсулотини олиб қўйиш

Одамлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган озиқ-овқат маҳсулоти тегишли давлат назорати органларининг қарорига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилиши керак.

26-модда. Қоидалар ва нормаларга мос келмайдиган ҳамда хавфли деб топилган озиқ-овқат маҳсулотидан фойдаланиш ҳамда уни йўқ қилиш

Яроқлилик муддати ўтган, сифатсизлиги белги бериб турган, таққослаш ва ишлаб чиқарувчисини аниқлаш мумкин бўлмаган, шунингдек санитария-гигиена экспертизаси, лаборатория текширувлари ва (ёки) ветеринария, ветеринария-санитария экспертизаси ва лаборатория синовлари натижаларига кўра давлат санитария назорати ва (ёки) давлат ветеринария хизмати органлари томонидан овқатга ишлатиш учун яроқсиз деб топилган озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарилиш ва реализация қилинишдан олиб ташланади, у белгиланган мақсадда ишлатилмаслиги ҳамда қайта ишланиши ёки йўқ қилиб ташланиши керак.

Озиқ-овқат маҳсулотини қайта ишлаш ёки йўқ қилиб ташлаш усуллари ва шартлари учун эгаси томонидан тегишли давлат назорати органлари билан келишиб олинади.

Озиқ-овқат маҳсулотидан фойдаланиш (уни қайта ишлаш) ёки йўқ қилиб ташлаш унинг эгаси томонидан ёки маҳсулот эгаси шу ишларни бажаришни шартнома бўйича топширадиган ташкилотлар томонидан комиссия иштирокида амалга оширилади. Комиссия таркибига давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг, давлат назорати органларининг, солиқ органларининг ва жамоатчиликнинг вакиллари киради.

Озиқ-овқат маҳсулоти қайта ишлангунча ёки йўқ қилиб ташлагунича алоҳида жойда (резервуарда), алоҳида ҳисобда, миқдорини, ишлатиш (қайта ишлаш) ёки йўқ қилиб ташлаш усуллари ва шартлари аниқ кўрсатилган ҳолда сақланиши керак. Бундай маҳсулотнинг бут сақланиши учун унинг эгаси жавобгар бўлади.

Озиқ-овқат маҳсулотини экспертиза қилиш, йўқ қилиб ташлаш усуллари ва шартларини белгилаш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва йўқ қилиб ташлаш билан боғлиқ харажатларни унинг эгаси тўлайди.

Озиқ-овқат маҳсулотининг эгаси давлат санитария назорати ва (ёки) давлат ветеринария хизмати органларига ушбу маҳсулотдан фойдаланилганлиги ёки у йўқ қилиб ташланганлиги тўғрисидаги далолатномани тақдим этади.

27-модда. Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотларнинг ошкоралигини ва очиқлигини таъминлаш

Ваколатли давлат бошқаруви органи одамлар ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдириши мумкин бўлган аниқланган озиқ-овқат маҳсулоти, хавфни моҳияти, оғирлиги ва кўламига қараб бундай хавфларни олдини олиш, камайтириш ва йўқ қилиш учун амалга оширилган ёки яқин келажакда амалга оширилиши мумкин бўлган чоралар тўғрисида, маълумотлар бериш қоидаларига риоя этган ҳолда, аҳолини хабардор қилиши керак.

         28-модда. Озиқ-овқат маҳсулоти истеъмоли натижасида келиб чиқадиган оммавий заҳарланишлар устидан назоратни таъминлаш

Ваколатли давлат бошқаруви органи хавфни эрта аниқлаш, баҳолаш ва йўқ қилишни таъминлаш мақсадида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари устидан назорат олиб боради.

Овқатдан захарланишнинг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида захарланишга сабаб бўлган гумон қилинган манбаларни аниқлайди ва уларни реализация қилишини (ишлаб чиқарилишини) тўхтатиб туради ёки тақиқлайди.

Озиқ-овқат соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъекти, давлат бошқаруви ёки хужалиги органига захарланишни олдини олиш бўйича улар томонидан ижро учун мажбурий кўрсатмалар беради, жумладан реализация қилинган ёки ишлаб чиқилган гумон қилинган маҳсулотнинг қайтариб олиш тўғрисида.

Жамоатчилик ва тадбиркорлик субъектларини захарланиш ва унинг сабаблари тўғрисида хабардор қилади.

6-боб. Якуний қоидалар

         29-модда. Низоларни ҳал қилиш

Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.

30-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

31-модда. Aйрим қонун ҳужжатларининг кучини йўқотганлиги тўғрисида

Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

1) Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги 483-I-сон Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 239-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 113-модда; 2016 й., 52-сон, 597-модда; 2017 й., 16-сон, 265-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон; 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон, 30.08.2019 й., 03/19/559/3670-сон, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон);

2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 484-I-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 240-модда);

3) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 416-сон Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 52-сон, 597-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон) 13-моддаси;

4) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 429-сон Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 16-сон, 265-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 й., 03/19/598/4221-сон; 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)  6-моддаси;

5) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механзларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 514-сон Қонунининг (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон) 5-моддаси;

6) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 559-сон Қонунининг (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 03/19/559/3670-сон) 2-моддаси;

7) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги «Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 583-сонли Қонунининг (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон) 8-моддаси.

         32-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

         хукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;

         давлат органлари томонидан ушбу Қонунга зид бўлган ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг кўриб чиқилиши ва бекор қилинишини таъминлайди.

         33-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

         Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

“Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида” ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида ”ги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонун аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.

Тўлдирилмоқда

Ушбу Қонуннинг талаблари атир-упа, пардоз-андоз моллари ва тамаки маҳсулотларига ҳам тааллуқлидир.

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонун истемолчилар хаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида аҳолини хавфсиз озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.

Ушбу Қонуннинг талаблари озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва реализация қилишнинг барча босқичларига тааллуқлидир.

Ушбу Қонун хусусий истеъмол учун мўлжалланган уй шароитида ишлаб чиқилган озиқ-овқат маҳсулотига қўлланилмайди.

Ўз кучини йўқотмоқда

Европа Иттифоқининг Парламенти ва Кенгашининг 2002 йил 28 январдаги №178/2002-сон Қарори (Регламенти), Aвстралия, Янги Зеландия, Канада, AҚШ, Буюк Британия, Молдова давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунларида давлат томонидан озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тартибга солиниши ва назорат қилиниши белгиланган.

“Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартнома”нинг

53-моддасида Иттифоқ худудида муомалада бўлган маҳсулотлар  хавфсиз бўлиши керак деб қайд этилган.

Жахон савдо ташкилотининг “Санитар ва фитосанитар чораларни тадбиқ қилиш бўйича Келишувида”, Евроиттифок ва Евроосиё иқтисодий иттифоқида, Ўзбекистон Республикаси “Техник жихатдан тартибга солиш” тўғрисидаги қонунида махсулотларнинг сифат кўрсаткичлари ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчининг муносабатлари бўлганлиги сабабли давлат томонидан назорат қилинмаслиги белгиланган.

2-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Меъёрий ҳужжатларга мувофиқлаштирилди.

болаларбоп озиқ-овқат маҳсулотлари — болалар организмининг (уч ёшгача) физиологик хусусиятларига жавоб берадиган махсус озиқ-овқат маҳсулотлари;

санитария-эпидемиологик хулоса — озиқ-овқат маҳсулотининг ва уни тайёрлаш ҳамда ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ускуналарнинг санитария қоидаларига, нормаларига ва гигиена нормативларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат;

Ўз кучини йўқотмоқда

Озиқ-овқат хавфсизли соҳасидаги ҳалқаро амалиётга асосан озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги унга таъсир этиши мумкин бўлган потенциал хавфларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш тизими орқали хавфлар устидан назорат критик нуқталарида доимий назоратни йўли билан таъминланади. Якуний маҳсулотга санитария-эпидемиологик хулоса бериш тизими жуда кўп маблағ талаб этадиган ва ўзининг самарасизлигини кўрсатган усул.

овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар — озиқ-овқат хом ашёсини қайта ишлаш йўли билан ёки сунъий усулда ҳосил қилинган ҳамда бевосита овқат билан бирга истеъмол қилишга ёки озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига қўшишга мўлжалланган табиий ёхуд табиийга айнан ўхшайдиган биологик фаол моддаларнинг концентратлари;

биологик фаол қўшимчалар – инсон организмидаги физиологик бузилишларни олдини олиш ҳамда соғлом балансни тиклаш мақсадида рационини мақбул даражага етказиш ёки организмни зарур бўлган фойдали моддалари билан тўлдириш учун мўлжалланган, таркибида келиб чиқиши табиий ёки табиийга ўхшаш сунъий биологик фаол моддалар (уларнинг концентратлари), ва (ёки) пребиотик компонентлар ва пробиотик микроорганизмлар мавжуд озиқ-овқат маҳсулотлари;

“Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлигининг

гигиеник нормативлари”

0366-2019-сон Ўзбекистон Республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлари

озиқ-овқатлар — озиқ-овқат хом ашёсидан тайёрланган ҳамда натурал ёки қайта ишланган ҳолида истеъмол қилинадиган маҳсулотлар;

Ўз кучини йўқотмоқда

Озиқ-овқат маҳсулоти тушунчасида тўлиқ ёритилган

озиқ-овқат маҳсулоти — озиқ-овқат хом ашёси, (шу жумладан этил спирти), озиқ-овқатлар (шу жумладан алкоголли ичимликлар) ва уларнинг таркибий қисмлари, озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқатларга тегиб турадиган моддалар, материаллар, ёрдамчи ва қадоқлаш материаллари ҳамда улардан тайёрланган буюмлар бирга;

озиқ-овқат маҳсулоти – инсон истеъмоли учун мўлжалланган табиий, қайта ишланган ёки қайта ишланмаган шаклда келиб чиқиши ҳайвонотга, ўсимлик дунёсига, микробиология ва минералларга мансуб маҳсулотлар, ичимлик суви, спиртли маҳсулотлар (шу жумладан, пиво ва пиво асосида тайёрланган ичимликлар), алкоголсиз ичимликлар, озиқ-овқатларга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар, сақичлар, ачитқилар ва микроорганизмларнинг бирламчи ҳужайралар тўплами, озиқ-овқат қўшимчалари ва ароматизаторлар хамиртурушлар.

Озик- овкат махсулотларига хайвон учун  ем, тирик хайвонлар, қушлар, балиқ, хашоратлар ва бошкалар, ўримдан олдин қишлок хўжалиги махсулотлари, дорилар, тамаки ва тамаки махсулотлари, психотроп ва гиёхвандлик воситалари, косметик воситалари кирмайди;

Ўзбекистон Республикаси ва халқаро  амалиётга  уйғунлаштирилмоқда.

озиқ-овқат маҳсулоти муомаласи — озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, харид қилиш, қайта ишлаш, етказиб бериш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш билан боғлиқ фаолият;

озиқ-овқат маҳсулотини реализация қилиш — озиқ-овқат маҳсулотини маълум шартлар билан сотиш, етказиб бериш ва топширишнинг бошқа шакллари;

Ўз кучини йўқотмоқда

Тушунчаларни муқобиллаштириш мақсадида.

озиқ-овқат маҳсулотининг сифати — озиқ-овқат маҳсулотининг истеъмол хоссаларини белгилаб берадиган ва унинг одамлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлигини таъминлайдиган мезонлар мажмуи;

Ўз кучини йўқотмоқда

Сифат кўрсаткичлари қонун мақсади ва мохиятига кирмайди.

озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги — озиқ-овқат маҳсулотининг санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормаларига мослиги;

озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги – озиқ-овқат махсулотини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш босқичларида инсон ҳаёти ва соғлиғи ҳамда истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган йўл қўйиб бўлмайдиган хавфнинг мавжуд эмаслиги;

Халқаро амалиётга  уйғунлаштирилмоқда.

озиқ-овқат хом ашёси — озиқ-овқатлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган ўсимлик, ҳайвонот, микробиология, шунингдек минераллар объектлари, сув;

Ўз кучини йўқотмоқда

Тушунчаларни муқобиллаштириш мақсадида.

озиқ-овқатларни ҳамда озиқ-овқат хом ашёсини таққослаш — озиқ-овқатлар ҳамда озиқ-овқат хом ашёси аниқ турдаги ва номдаги маҳсулотга доир норматив ва (ёки) техникавий ҳужжатда белгилаб қўйилган муҳим мезонларга мос келишини аниқлаш;

озиқ-овқат маҳсулотини таққослаш — озиқ-овқат маҳсулотини аниқ турдаги ва номдаги маҳсулотга доир норматив ва (ёки) техникавий ҳужжатда белгилаб қўйилган хавфсизлик мезонларига мос келишини аниқлаш;

Тушунчаларни муқобиллаштириш мақсадида.

озиқ-овқат маҳсулотининг яроқлилик муддати (фойдаланиш муддати) — бу муддат давомида озиқ-овқат маҳсулотини сақлаш, ташиш, реализация қилиш чоғида хавфсизлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилган тақдирда у фойдаланишга яроқли бўлиб туради, бу муддат тамом бўлганидан кейин эса маҳсулот одамлар ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлиб қолиши мумкин;

озиқ-овқат маҳсулотининг яроқлилик муддати (фойдаланиш муддати) — бу муддат давомида озиқ-овқат маҳсулотини сақлаш, ташиш, реализация қилиш чоғида хавфсизлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилган тақдирда у мақсадли фойдаланишга яроқли бўлиб туради, бу муддат тамом бўлганидан кейин эса маҳсулот одамлар ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлиб қолиши мумкин;

Тушунчаларни муқобиллаштириш мақсадида.

озиқ-овқат маҳсулотини қалбакилаштириш — озиқ-овқат хом ашёсининг ҳамда озиқ-овқатларнинг хоссалари ва мезонларини атайлаб ўзгартириш ёки уларни алмаштириб қўйиш;

озиқ-овқат қўшимчалари — озиқ-овқатларга белгиланган хоссаларни бахш этиш ва (ёки) уларни сақлаб қолиш мақсадида атайлаб қўшиладиган табиий ҳолдаги ёки синтез қилинган моддалар, бирикмалар;

озиқ-овқат қўшимчалари — озиқ-овқатларга белгиланган хоссаларни бахш этиш ва (ёки) уларни сақлаб қолиш мақсадида атайлаб қўшиладиган табиий ҳолдаги ёки синтез қилинган моддалар, бирикмалар;

токсикология-гигиена экспертизаси - озиқ-овқат маҳсулоти устида амалга ошириладиган бир туркум лаборатория тадқиқотлари бўлиб, улар мавжуд нормалар ва қоидалар билан қиёслашга мўлжалланган бўлади;

Ўз кучини йўқотмоқда

Мазкур қонун лойиҳасида “токсикология-гигиена экспертизаси” жумласи қўлланилмаган.

қадоқлаш материаллари, ёрдамчи материаллар ва улардан тайёрланган буюмлар — озиқ-овқат маҳсулотини муомала жараёнида ташқи таъсирлардан ҳимоялаш мақсадида ишлатиладиган воситалар;

энергетик ичимликлар — таркибида 150 мг/л.дан ортиқ миқдорда кофеин ва (ёки) инсон организмига тонусни ўзгартирувчи таъсир кўрсатиш учун етарли миқдордаги бошқа компонентлар мавжуд бўлган ичимликлар.

энергетик ичимликлар — таркибида 150 мг/л.дан ортиқ миқдорда кофеин ва (ёки) инсон организмига тонусни ўзгартирувчи таъсир кўрсатиш учун етарли миқдордаги бошқа компонентлар мавжуд бўлган ичимликлар;

Тўлдирилмоқда

кузатиб бориш – озиқ овқат маҳсулотининг ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилишнинг барча босқичларида озиқ-овқат, ем ёки озиқ-овқат ва емда ишлатиладиган ҳамда ишлатилиши кутиладиган модданинг, озиқ-овқат маҳсулотлари билан алоқада бўлган материалларни тарихи, қўлланиши ёки жойлашган жойини етказиб берувчини (бир қадам орқага) ва харидорни (бир кадам олдинга) кузатиш орқали аниқлаш имконияти;

Кодекс Aлиментариус Комиссиясининг "Жараён бўйича қўлланмаси" (25 нашр 2017 й.) ҳамда Жаҳон савдо ташкилотининг 2012 йилдаги “Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш бўйича келишув”га асосан.

озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари - озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахслар;

озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари - ўз ваколатлари доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида давлат бошқарувини амалга оширувчи органлар;

озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида назоратни амалга оширувчи мансабдор шахслар - ваколатли давлат бошқаруви органларнинг озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларида тегишлилиги бўйича назоратни амалга оширувчи махсус билимга эга масъул ходимлари;

озуқабоп қўшимчалар — ҳайвонлар рационида етишмайдиган озуқавий ва минерал моддалар ҳамда витаминларнинг манбалари сифатида фойдаланиладиган, келиб чиқиши органик, минерал ва синтетик моддалар;

санитария чоралари - одамлар ҳаёти ва саломатлиги, ҳайвонлар соғломлигини озиқ-овқат, ичимликлар ёки озуқа таркибидаги қўшимчалар, ифлослантирувчи моддалар, токсинлар ҳамда патоген микроорганизмлар ножуя таъсири билан боғлиқ хавфлардан химоя қилиш чоралари бўйича қабул қилинган санитария-гигиена қоидалари ва тавсияларини амалда қўллаш бўйича тадбирлар мажмуаси;

функционал овқатланиш маҳсулотлари – овқатланиш билан боғлиқ касалликлар ривожланиши хавфини камайтириш ҳамда озиқлантирувчи моддалар танқислигини тўлдириш, олдини олиш, саломатликни сақлаш ва яхшилашга йўналтирилган функционал инградиентлардан таркиб топган табиий овқатланиш маҳсулотлари;

хавф – инсон ҳаёти ва саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган потенциал хавфга эга озиқ-овқат маҳсулоти ёки унинг таркибидаги биологик, кимёвий, физикавий ва бошқа омиллар;

хавфни таҳлил қилиш ва назорат критик нуқталари (кейинги ўринларда XАССП) - озиқ-овқат маҳсулотининг ишлаб чиқарилиши, қайта ишланиши, сақланиши, ташилиши ва реализация қилинишини барча босқичларида озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлигига таъсир этиши мумкин бўлган потенциал хавфларни тизимли равишда аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш йўли билан хавфлар устидан назорат критик нуқталарида доимий назоратни ўрнатиш орқали озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлигини таъминлаш тизими;

хавф тўғрисида хабардор этиш - хавф ва хавф манбалари, хавф омиллари ва уларни идрок этиш бўйича озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатли органлар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ўртасида маълумотларнинг ўзаро алмашинуви

3-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Қорақалпоғистон Республикасида озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ушбу Қонунда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгилаб қўйилган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

2-модда. Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги тўғрисидаги қонун хужжатлари.

Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун хужжатлари ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун хужжатларидан иборатдир.

Ўз кучини йўқотмоқда

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ушбу Қонунда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

Қонунчилик амалиётига мослаштирилмоқда.

Сифат кўрсаткичлари қонун мақсади ва мохиятига кирмайди.

4-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви

Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси,

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги

ҳамда қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган бошқа органлар (бундан кейин матнда давлат назорати органлари деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви қуйидагиларни ўз ичига олади:

давлат томонидан нормалаш;

Тўлдирилмоқда

озиқ-овқат маҳсулотини ҳамда уни тайёрлашга мўлжалланган ва фойдаланганда озиқ-овқатга тегиб турадиган ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказиш;

озиқ-овқат маҳсулотини сертификатлаш;

Тўлдирилмоқда

давлат назорати ва текшируви;

озиқ-овқат маҳсулотининг сифатини ва хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини режалаштириш.

2-боб. Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат бошқаруви

4-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви

Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги бўйича, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва пестицидларнинг қўлланилиши устидан назоратни амалга оширувчи,  ветеринария назоратини назоратни амалга оширувчи, ўсимликлар карантини бўича давлат органлари

Ўз кучини йўқотмоқда

ҳамда қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган бошқа органлар (бундан кейин матнда давлат бошқаруви  ва назорати органлари деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви қуйидагиларни ўз ичига олади:

давлат томонидан нормалаш;

санитария чораларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қўллаш;

болаларбоп озиқ-овқат маҳсулотлари, биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари, янги озиқ-овқат маҳсулотлари, функционал ва ихтисослаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари, пестицидлар, ветеринария дори воситаларилари, озуқабоп қўшимчаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш;

Ўз кучини йўқотмоқда

озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг реестрини тузиш ва юритиш

давлат назорати ва текшируви;

озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини режалаштириш.

Халқаро амалиётга кўра, озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган  талаблар давлат томонидан тартибга солинади (сифат талаблари ихтиёрий ҳисобланади).

Вазирлар Маҳкамаси озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди.

Шунингдек, қонун хужжатлари билан белгиланган ваколотли органлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги соҳасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва пестицидларнинг қўлланилиши, ветеринария ва ўсимликлар карантини бўича давлат бошқаруви ва назорати амалга оширилади.

Бунда сифат кўрсаткичлари ихтиёрий бўлганлиги сабабли Узстандарт агентлиги озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги устидан назорат ўтказмаслиги назарда тутилади.

Жаҳон савдо ташкилотининг 2012 йилдаги “Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш бўйича келишув”га асосан мазкур чораларни қўллаш бўйича қўшимча киритилди.

Шунигдек ўзининг кўп харажатлилиги ва самарасизлигини кўрсатган якуний маҳсулотни сертификатлаштириш-дан озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг реестрини тузиш (рўйхатдан ўтказиш) таклиф этилади.

Тўлдирилмоқда

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

озиқ-овқат маҳсулоти соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди;

озиқ-овқат маҳсулоти соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ва амалга оширади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг озиқ-овқат маҳсулоти соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида" 2003 йил 29 августдаги Қонунига мувофиқ.

Тўлдирилмоқда

6-модда. Давлат бошқаруви ва назорати органлари ва уларнинг ваколатлари

1.    Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги бўйича давлат бошқаруви органи:

озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатни олиб боришда кўмаклашади, давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини самарали мувофиқлаштиради ва улар билан ҳамкорлик қилишни таъминлайди;

озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини (СанҚваН) халқаро стандартлар ва тавсияларга мувофиқ миллий хусусиятларни ва долзарблигини инобатга олган холда уйғунлаштиради ва жорий этади ҳамда озиқ-овқат соҳасида фаолият юритаётган тадьиркорлик субъектиларини жорий этилган СанҚваН тўғрисида хабардор қилади;

озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига қўйиладиган талабларни, контаминантларни руҳсат этилган меъёрини, жумладан пестицидлар, биологик ва кимёвий моддалар, озуқа қўшимчалари ва  ветеринария дори воситалариларининг қолдиқ  миқдорларини белгилайди;

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш жараёнларида санитария-эпидемиологик ҳолатини (СанҚваНларга риоя этилишини) ўрганади ва текширишлар ўтказади, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун бузилишлар аниқланган ҳолда маъмурий жавобгарлик ва бошқа таъсир чораларини қўллайди;

озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари объектлари учун ер участкаларини танлаш, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, давлат комиссияси томонидан қабул қилиш, янги технологияларни жорий этишда иштирок этади ва тадбиркорлик субъектларига хулосалар беради;

озиқ-овқат маҳсулотларининг ишлаб чиқиш бўйича меъёрий ҳужжатларни хавфсизлик параметрларига мувофиқ экспертизадан ўтказади

болаларбоп озиқ-овқат маҳсулотлари, биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчаларни, янги озиқ-овқат маҳсулотлари, функционал ҳамда ихтисослаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказади ва уларнинг давлат реестрларини юритади;

хавфларни таснифлаш мезонлари асосида Ўзбекистон Республикасига  озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш қоидаларини белгилайди;

озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари реестрини тузади ва юритади;

озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш устидан назорат қилиш тартибини белгилайди ва мониторинг олиб боради, уларни олдини олишга қаратилган эпидемияга қарши ва санитария-гигиеник тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

аҳолига озиқ овқат ҳавфсизлиги соҳасида тушунтириш ва тавсиялар беради ҳамда уларга амал қилиш маданияти даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқади;

озиқ-овқат хавфсизлигини тартибга солиш ва уларни амалга ошириш масалалари бўйича тавсиялар ва илмий асосларни ишлаб чиқувчи илмий эксперт комитетларни ташкил қилади ва уларнинг фаолиятини  таъминлайди;

хавфлиги даражасидан юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини баҳолаш учун лаборатория фаолиятини ташкил этади,  лаборатория синовлари асосида низолар келиб чиққан тақдирда арбитраж вазифасини бажаради;

Кодекс Aлиментариус ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини тартибга солувчи бошқа халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан қатнашади.

2. Озиқ-овқат  хавфсизлиги соҳасидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва пестицидларнинг қўлланилиши устидан назоратни амалга оширувчи давлат бошқаруви органи:

органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасидаги манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва тартибга солади;

генетик модификацияланган организмларни бўлган ёки генетик мухандислик билан яратилган ўсимликларнинг уруғлари ва навларининг тезкор тахлилини ўтказади ва рўйхатини шакллантиради;

 пестицидларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини ва давлат реестрини юритилишини таъминлайди ҳамда республикага олиб қириладиган, ишлаб чиқиладиган ва қўлланиладиган пестицидлар, ўғитлар хавфсизлиги устидан назоратни амалга оширади;

келиб чиқиши ўсимликга мансуб бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги пестицидларнинг руҳсат этилган меъёрлари ҳақида маҳсулотларни республикадан олиб чиқувчи ва республика ҳудудида ишлаб чиқарувчи тадбирколик субъектларига маълумот беради;

фермер хўжаликлари томонидан пестицидларни қўлланилиши бўйича мониторинг ўтказади, уларни ишлатиш жараёнларида белгиланган тартиб ва қоидаларга риоя қилиниши тўғрисида тавсиялар беради;

органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасидаги барча манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва тартибга солади.

3.    Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ветеринария назоратини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи:

ветеринария хизмати назорати остидаги озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатни олиб боради, давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

барча чорвачилик объектларининг, кушхоналарнинг, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишлангунга қадар реализация қиладиган ва сақлайдиган савдо шохобчаларининг, омборларнинг ветеринария-санитария ҳолатини назорат қилади, бу объектларни ветеринария экспертизасини амалга оширади;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги озиқ-овқат маҳсулотининг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилишига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига белгиланган тартибда рухсатнома беради;

маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни хавфсизлиги  устидан назоратни амалга оширади, уларни рўйхатдан ўтказади ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик ҳақида гувоҳномаларни беради.

4. Озиқ-овқат  хавфсизлиги соҳасидаги ўсимликлар карантини давлат бошқаруви органи:

карантин остидаги маҳсулотга, уни олиб киришга, олиб чиқишга, ишлаб чиқаришга, қайта ишлашга, сақлашга, ташишга, реализация қилишга ва йўқ қилишга доир талабларни белгилайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган фитосанитария қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон Фармони,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 27 июлдаги 4790-сон Қарори.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5708-сон, 2020 йил 18 майдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро

стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида”ги ПФ–5995-сон фармонлари

3. “Ветеринария тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

4. “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

5-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат томонидан нормалаш

Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат томонидан нормалаш озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигига, уни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, харид қилиш, қайта ишлаш, етказиб бериш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш шарт-шароитларига қўйиладиган талабларни ўз ичига оладиган санитария, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини, фитосанитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини, давлат стандартларини, техникавий шартларни (бундан кейин матнда нормалар ва қоидалар деб юритилади) белгилаш йўли билан амалга оширилади

Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигига доир нормалар ва қоидалар давлат органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади ва улар озиқ-овқат маҳсулоти муомаласи соҳасида иш олиб бораётган юридик ҳамда жисмоний шахслар учун мажбурийдир.

7-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат томонидан нормалаш

Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат томонидан нормалаш озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлигига, уни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, харид қилиш, қайта ишлаш, етказиб бериш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш шарт-шароитларига қўйиладиган талабларни ўз ичига оладиган санитария, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини, фитосанитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини

Ўз кучини йўқотмоқда

(бундан кейин матнда нормалар ва қоидалар деб юритилади) белгилаш йўли билан амалга оширилади

Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлигига доир нормалар ва қоидалар давлат органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади ва улар озиқ-овқат маҳсулоти муомаласи соҳасида иш олиб бораётган юридик ҳамда жисмоний шахслар учун мажбурийдир.

Сифат кўрсаткичлари қонун мақсади ва мохиятига кирмайди.

Давлат стандартлари ва техникавий шартлар маҳсулотларни техник тарафдан тартибга соладиган хужжатларга киради.

Тўлдирилмоқда

8-модда. Санитария чораларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қўллаш

Тегишли санитария чоралари қуйидаги талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади, кўриб чиқилади ва тасдиқланади:

Санитария чоралари илмий принципларга ва мавжуд илмий хулосаларга асосланади (ушбу модданинг 6-хатбошисида кўрсатилган холатлар бундан мустасно);

агар халқаро стандартлар, йўриқномалар ва тавсиялар мавжуд бўлса, санитария чоралари улар асосида ишлаб чиқилади, ушбу халқаро стандартлар, йўриқномалар ва тавсиялар инсон соғлиғини муносиб ҳимоя қилиш учун етарли бўлмаган ҳоллар бундан мустасно;

инсон ҳаёти ва саломатлигини муносиб ҳимоя қилиш даражасини таъминлаш учун халқаро стандартлар, йўриқномалар ёки тавсиялар мавжуд бўлмаса ёки етишмаса, санитария чоралари тегишли илмий изланишлар асосида, хавфларни баҳолаш усулларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқилади;

хавфларни баҳолаш учун зарур бўлган илмий асослар бўлмаса ёки инсон ҳаёти ва саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар юзага келганда, санитария чоралари тегишли халқаро ташкилотлардан олинган мавжуд маълумотлар ёки санитария ва гигиена чоралари асосида манфаатдор ҳамкорлари билан бирга ишлаб чиқилади.

Санитария чоралари, шу жумладан фавқулодда ҳолатларда қабул қилинган чоралар, бундай чоралар фақат инсон ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиш бўлган доирада қўлланилишини таъминлаш мақсадида,  қўйидаги ҳолларда қайта кўриб чиқилиши ва янгиланиши керак:

янги илмий маълумотлар олинганда;

манфаатдор савдо ҳамкорлардан муҳим шарҳлар қабул қилинганда.

Санитария чоралари лойиҳалари тегишли озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларга ва истеъмолчиларга кўриб чиқиш ва таклиф киритиш учун юборилиши ҳамда уларнинг чоралар мазмуни ва шакли бўйича берган таклифлари якуний қарор қабул қилинишда эътиборга олиниши керак.

Санитария чоралари, техник ва иқтисодий имкониятларни инобатга олган ҳолда, инсон ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган даражадан ортикрок савдони чекламаслиги керак, фавқулодда холатларда ҳамда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида қабул қилинадиган санитария чоралари бундан мустасно.

Таклиф этилаётган санитария чоралари ва улар тўғрисида маълумотни олиш тартиби, шунингдек уларни қўллаш бўйича шарҳлар оммавий ахборот воситалари ва тегишли санитария чораларни ишлаб чиққан давлат бошқаруви органининг расмий веб-сайтида жамоат муҳокамаси учун жойлаштирилиши керак.

Халқаро стандартларга мос келмайдиган ва манфаатдор савдо ҳамкорларнинг экспорт имкониятларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган санитария чоралари тўғрисида, сўровлар қабул қилиш ваколати мавжуд ваколатли органининг маркази орқали  Жахон савдо ташкилотининг санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш тўғрисидаги битимига мувофик, санитария чораларнинг якуний лойиҳаси тайёрланишидан камида 60 кун олдин хабар қилинади.

Таклиф қилинаётган янги ёки ўзгартирилган санитария чораларининг эълон қилиниши ва кўриб чиқиши натижасида олинган шарҳлар бундай чораларни қабул қилиш учун камситмайдиган асосда ҳисобга олиниши керак.

Жахон савдо ташкилотининг санитария ва фитосанитария чоралари тўғрисидаги келишувига асосан санитария чоралари тўғрисида сўровларни  қабул қилиш маркази мавжуд ваколотли давлат бошқаруви органи манфаатдор шахслар ёки савдо ҳамкорларнинг ёзма мурожаатига биноан таклиф қилинаётган санитария чораларининг матнини, иложи бўлса, халқаро стандартлар, курсатмалар ва тавсиялардан сезиларли даражада фарқ қиладиган қоидаларни кўрсатган ҳолда тақдим етиши керак.

Фавқулодда ҳолатларда, санитария чоралари дарҳол қабул қилинишига йўл қўйилади, бунда қабул қилинаётган чора тўғрисида кечиктирмасдан ва тезкор хабар берилиши керак.

Янги қабул қилинган ва ўзгартирилган (тўлдирилган) санитария чоралари уларни ишлаб чиққан ваколатли давлат бошқаруви органининг тегишли расмий босма нашрларда ва расмий веб-сайтида жойлаштирилгандан кейин дарҳол эълон қилинади ҳамда эълон қилинган кунидан бошлаб камида олти ойдан муддатдан кейин кучга киради.

Фавқулодда ҳолатларда, шунингдек республиканинг божхона ҳудудига олиб кириш (юбориш) чеклов  чоралари кўрилган тақдирда, санитария чораси қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради, кейинчалик тегишли расмий босма нашрда эълон қилиниши шарти билан.

Санитария чоралари фақат инсон ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган миқдорда, республика ҳудудида ишлаб чиқилган ва республика ҳудудига олиб кирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ёки турли хил озиқ-овқат етказиб берувчилар орасида камситишга йўл қўйилмаган ҳолда қўлланилади.

Жаҳон савдо ташкилотининг 2012 йилдаги “Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш тўғрисида келишуви”га асосан.

6-модда. Озиқ-овқат маҳсулотини ҳамда уни тайёрлашга мўлжалланган ва фойдаланганда озиқ-овқатга тегиб турадиган ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказиш

Озиқ-овқат маҳсулоти ҳамда уни тайёрлашга мўлжалланган ва фойдаланганда озиқ-овқатга тегиб турадиган ускуналар озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигига доир нормалар ва қоидалар талабларига мослиги баҳоланганидан ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ишлаб чиқарилиши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, реализация қилиниши ва ишлатилиши мумкин.

Тўлдирилмоқда

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва унинг ҳудудига олиб кирилаётган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага рухсат берилган озиқ-овқат маҳсулотини ва ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказиш санитария-эпидемиологик хулоса берилаётганда давлат санитария назорати органлари томонидан амалга оширилади.

Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

озиқ-овқат маҳсулотининг ҳар хил турларини бир хил номда давлат рўйхатидан ўтказиш;

айни бир турдаги озиқ-овқат маҳсулотини бир хил ёки ҳар хил номлар билан қайта-қайта рўйхатдан ўтказиш;

таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган озиқ-овқатларни, овқатга қўшиладиган озиқ-овқат қўшимчалари, ембоп қўшимчалар ва биологик фаол қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш.

9-модда. Болаларбоп озиқ-овқат маҳсулотлари, биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари, янги озиқ-овқат маҳсулотлари, функционал ҳамда ихтисослаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш

Болаларбоп озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат ва биологик фаол қўшимчалари, янги озиқ-овқат маҳсулотлари, функционал ҳамда ихтисослаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига доир нормалар ва қоидалар талабларига мослиги баҳоланганидан ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ишлаб чиқарилиши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, реализация қилиниши ва ишлатилиши мумкин.

Мазкур маҳсулотлар истеъмол учун хавфсиз бўлган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказилади. Давлат рўйхатидан ўтказилмаган маҳсулотларнинг реализациясига руҳсат этилмайди.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва унинг ҳудудига олиб кирилаётган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага рухсат берилган болаларбоп озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат ва биологик фаол қўшимчалари, янги озиқ-овқат маҳсулотлари, функционал ҳамда ихтисослаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатли  давлат бошқаруви органи томонидан амалга оширилади

Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

озиқ-овқат маҳсулотининг ҳар хил турларини бир хил номда давлат рўйхатидан ўтказиш;

айни бир турдаги озиқ-овқат маҳсулотини бир хил ёки ҳар хил номлар билан қайта-қайта рўйхатдан ўтказиш;

таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган озиқ-овқатларни,  озиқ-овқат ва биологик фаол қўшимчалари, озуқабоп қўшимчаларни  рўйхатдан ўтказиш.

Юқори хавфли маҳсулотни давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинади. Юқори хавфли маҳсулотлар қаторига янги туғилган чақалоқлар, ҳомиладор аёллар каби истеъмолчиларнинг айрим тоифалари учун ихтисослашган маҳсулотлар киради. Шунингдек, озуқавий қўшимчалар, янги озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш ёки ишлаб чиқариш ҳолатлари.

Тўлдирилмоқда

10-модда. Озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини давлат реестрини тузиш ва юритиш

Озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари уларда озиқ-овқат соҳасидаги фаолиятни маҳсулот хавфсизлигини таъминланган ҳолда амалга ошириш учун шароитлар мавжудлиги тўғрисида ўрганилиб, реестрга киритилиши керак.

Мазкур тадбиркорлик субъектлари фаолияти озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-техник хужжатлар талабларига  мувофиқ бўлган тақдирда реестрга киритилади. Реестрга киритилмаган тадбиркорлик субъектлари фаолиятига руҳсат этилмайди.

Тадбиркорлик субъектлари реестрини тузиш ва юритиш тартиби ваколотли давлат бошқаруви органлари томонидан белгиланади.

Европа Иттифоқи, AҚШ, Канада, Буюк Британия, Aвстралия, Янги Зеландия, Япония, Жанубий Корея, Туркия ва бошқаларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунларида тайёр маҳсулотларни сертификатлашдан чиқиш ва озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари (операторларни) давлат реестрини тузиш (рўйхатдан ўтказиш) назарда тутилган. Давлат назорати органи якуний маҳсулот устидан емас, балки бутун ишлаб чиқариш занжири устидан назоратни амалга оширади. Натижада, озиқ-овқат маҳсулоти касалликлари ва заҳарланишнинг олдини олишга эришилади, чунки ишлаб чиқариш, тарқатиш, ташиш ва ҳоказоларда номувофиқлик бартараф этилади.

7-модда. Озиқ-овқат маҳсулотини, уни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва у билан савдо қилишга мўлжалланган технологиялар, ускуналар, буюмлар ва воситаларни сертификатлаш

Озиқ-овқат маҳсулоти, уни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва у билан савдо қилишга мўлжалланган технологиялар, ускуналар, буюмлар ва воситалар уларнинг нормалар ва қоидаларга мослигини тасдиқлаш мақсадида сертификатланиши лозим.

Мажбурий сертификатланадиган маҳсулотлар рўйхати ҳамда сертификатлашдан ўтказиш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Ўз кучини йўқотмоқда

Тайёр маҳсулотларни сертификатлашдан чиқиш ва озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари (операторларни) давлат реестрини тузиш (рўйхатдан ўтказиш) назарда тутилади. Давлат назорати органи якуний маҳсулот устидан емас, балки бутун ишлаб чиқариш занжири устидан назоратни амалга оширади.

8-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш ва текшириш

Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги ушбу Қонуннинг 4-моддасида кўрсатилган давлат назорати органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида назорат қилинади ва текширилади.

Тўлдирилмоқда

Озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, харид қилиш, қайта ишлаш, етказиб бериш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар белгиланган нормалар ва қоидаларга риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини таъминлайдилар. Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш тартиби озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигига доир нормалар ва қоидаларга, норматив ҳамда технология ҳужжатлари талабларига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар бажарадиган ишлар ва хизматларнинг хусусиятларини ва шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади ҳамда тегишли давлат назорати органлари билан келишилади.

Ишлаб чиқариш назоратини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар нормалар ва қоидаларнинг талаблари бузилганлиги аниқланган тақдирда ишларни амалга оширишни ва хизматлар кўрсатишни аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатиб қўйишлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлашга доир нормалар ва қоидалар бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳақли.

11-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлигини назорат қилиш ва текшириш

Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги ушбу Қонуннинг
6-моддасида кўрсатилган давлат назорати органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида хавфни таҳлил этган ҳолда назорат қилинади ва текширилади.

Текширишлар қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:

давлат реестрига киритиш учун:

назорат қилувчи орган томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган график асосида ваколотли органни хабардор этиш тартибида;

назорат қилувчи органлар томонидан озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган «хавфни таҳлил этиш» натижалари, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан олинган маълумотлар асосида ваколатли орган билан келишилган тартибда;

овқатдан захарланиш ҳолати бўйича ўтказиладиган текширишлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари ҳақидаги мурожаатлари асосида.

Ўз кучини йўқотмоқда

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлигини таъминлашга доир нормалар ва қоидалар бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳақли.

Халқаро амалиётдан келиб чиққан ҳолда мазкур талаблар озиқ-овқaт соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини вa озиқ-овқaт мaҳсулотлaрини нaзорaт қилиш ва бошқариш мехaнизмлaри

тўғрисидаги алоҳида 5-бобда белгиланди.

Шунигдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5490-сон  Фармонидан ҳамда 2020 йил 27 июлдаги 4790-сон Қароридан келиб чиққан ҳолда тузилди.

9-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини режалаштириш

Озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқаришни, озиқ-овқат моллари билан савдо қилишни, умумий овқатланиш тизимини ривожлантиришнинг республика ва минтақавий мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш чоғида озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш тадбирлари назарда тутилмоғи керак.

12-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини режалаштириш

Озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқаришни, озиқ-овқат моллари билан савдо қилишни, умумий овқатланиш тизимини ривожлантиришнинг республика ва минтақавий мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш чоғида озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлигини таъминлаш тадбирлари назарда тутилмоғи керак.

Сифат кўрсаткичлари қонун мақсади ва мохиятига кирмайди.

Тўлдирилмоқда

3-боб. Озиқ–овқат маҳсулоти хавфсизлигини таъминлашнинг тaлaблaри

13-модда. Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлигининг умумий тамойиллари

Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсиз ва мақсадга мувофиқ истеъмол учун яроқли бўлиши керак.

Озиқ-овқат маҳсулотида қуйидагилар бўлмаслиги керак:

истеъмол қилган инсонга бевосита, қисқа муддатли ёки узоқ муддатли, шунингдек кейинги авлодларга ҳам сальбий таъсири мавжудлиги;

кумулятив, токсик таъсирга эга бўлиши.

Озиқ-овқат маҳсулоти инсон истеъмоли учун қуйидаги ҳолларда яроқсиз деб ҳисобланади:

мақсадга мувофиқ фойдаланишга мос келмайдиган даражада бузилган, айниган ёки парчаланганда;

бузилган, айниган ёки ифлосланган модда ёки маҳсулотлар билан бирга сақланган сабабли яроқсиз ҳолга келганда;

таркибида озиқ- овқат маҳсулотига ҳос бўлмаган биологик, радиоактив, кимёвий восита ёки бошқа моддалар ва савдо амалиётига зид бўлган маҳсулотлар мавжуд бўлганда;

озиқ-овқат маҳсулоти унинг мақсадга мувофиқ ишлатилишига таъсир қилиши мумкин бўлган бузилган,  парчаланган ёки ифлосланган қадоқда бўлганда.

Кодекс Aлиментариус Комиссиясининг "Жараён бўйича қўлланмаси" (25 нашр 2017 й.) ҳамда Жаҳон савдо ташкилотининг 2012 йилдаги “Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш бўйича келишув”га асосан.

10-модда. Янги озиқ-овқат маҳсулотини яратиш ва ишлаб чиқариш

Юридик ва жисмоний шахслар янги озиқ-овқат маҳсулотини яратиш ва ишлаб чиқариш ёки уни такомиллаштириш чоғида, шунингдек ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш чоғида озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлигини, яроқлилик муддатини, сифат кўрсаткичларини ва назорат қилиш усулларини асослаб беришлари шарт.

Озиқ-овқат маҳсулотининг сифат кўрсаткичлари, унинг хавфсизлигига қўйиладиган талаблар мажбурий бўлиб, ушбу маҳсулотнинг норматив ҳужжатларига киритилади.

Сифати ва хавфсизлиги муайян вақт ўтганидан кейин ўзгариши ҳамда одамларнинг ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдириши мумкин бўладиган озиқ-овқат маҳсулотига яроқлилик муддати белгиланади.

Янги озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқаришга, янги технология жараёнларини, ускуналарни жорий этишга улар токсикология-гигиена экспертизасидан, ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат хом ашёси эса давлат ветеринария хизмати томонидан ўтказиладиган ветеринария ва ветеринария-санитария экспертизасидан кейин ва (ёки) маҳсулот белгиланган қоидалар ва нормаларга мослиги ҳақида давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларнинг санитария-эпидемиологик хулосаси, давлат ветеринария хизматининг ветеринария хулосаси олинганидан ҳамда озиқ-овқат маҳсулоти давлат реестрига киритилганидан кейин йўл қўйилади.

Ўз кучини йўқотмоқда

Халқаро амалиётдан келиб чиққан ҳолда мазкур талаблар озиқ-овқaт соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг мажбуриятлари тўғрисидаги алоҳида
22-моддада белгиланди.

11-модда. Озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш

Озиқ-овқат маҳсулотини юридик ва жисмоний шахслар нормалар ва қоидалар талабларига мувофиқ ишлаб чиқарадилар.

Озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқаришда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган озиқ-овқат хом ашёсидан, озиқ-овқат қўшимчалардан, қадоқлаш ва ёрдамчи материаллардан ва улардан ишланган буюмлардан, ускуналардан фойдаланишга йўл қўйилади.

Таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган озиқ-овқат қўшимчалари, ембоп қўшимчалар ва биологик фаол қўшимчаларни ишлатиш тақиқланади.

Ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотининг сифати белгиланган нормалар ва қоидалар талабларига мос бўлиши ушбу Қонун 7-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган маҳсулотларнинг сифати эса сертификат билан ҳам тасдиқланиши керак.

Ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат хом ашёсини етиштириш чоғида ветеринария дори воситаларини ва озуқабоп қўшимчаларни қўллашга улар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин йўл қўйилади.

Ўсимликлардан олинадиган озиқ-овқат хом ашёсини етиштириш чоғида заҳарли кимёвий моддалар ва минерал ўғитларни қўлланишига улар токсикология-гигиена экспертизасидан ўтказилганидан кейин йўл қўйилади.

Тўлдирилмоқда.

14-модда. Озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш

Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлигини ва мақсадга мувофиқ ишлатилишини таъминлаган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ишлаб чиқарилади.

Озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқаришда хавфсиз озиқ-овқат хом ашёсидан, озиқ-овқат қўшимчалари, қадоқлаш ва ёрдамчи материаллардан ҳамда улардан ишланган буюмлардан, ускуналардан фойдаланишга йўл қўйилади.

Таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган озиқ-овқат қўшимчалари, озуқабоп қўшимчалар ва биологик фаол қўшимчаларни ишлатиш тақиқланади.

Ўз кучини йўқотмоқда

Ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат хом ашёсини етиштириш чоғида ветеринария дори воситаларини ва озуқабоп қўшимчаларни қўллашга улар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин йўл қўйилади.

Ўсимликлардан олинадиган озиқ-овқат хом ашёсини етиштириш чоғида пестицидларни қўлланишига улар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин йўл қўйилади.

Маҳсулотнинг яроқлилик муддати тадбиркорлик субъекти томонидан унинг хавфсизлигини тасдиқловчи хужжатлар тақдим этилган ҳолда белгиланади.

Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги Европа Иттифоқи, Aвстралия, Янги Зеландия, Канада, AҚШ, Молдова қонунлари талаблари асосида.

12-модда. Озиқ-овқатларни қадоқлаш, ўраш ва тамғалаш

Озиқ-овқатлар ишлаб чиқарувчи юридик ва жисмоний шахслар уларни қадоқланган, ўралган (барча муомала босқичларида сифати ва озиқлик қиммати сақланиб қолишини таъминлайдиган) ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тамғаланган ҳолда чиқаришлари шарт.

Қадоқланган ва ўралган озиқ-овқатлар, овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари ёрлиқларга (суқма варақаларга) эга бўлиши, уларда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

озиқ-овқатнинг номи;

озиқ-овқатни нимага мўлжалланганлиги (болаларга махсус мўлжалланган маҳсулотлар ва парҳез таомлар учун);

тайёрловчининг номи;

товар белгиси (белгига эга ташкилотлар учун);

озиқ-овқат таркибига кирган нарсалар, шу жумладан озиқ-овқат қўшимчаларининг номи;

озиқлик қиммати, нави;

сақлаш шарт-шароитлари;

тайёрланган санаси, яроқлилик муддати;

тайёрлаш усули (масаллиқлар ҳамда махсус болаларбоп ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари учун);

оғирлиги;

фойдаланиш усули (биологик фаол қўшимчалар: озиқ-овқат қўшимчалари, махсус болаларбоп ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари учун);

мувофиқлик белгиси (маҳсулотини мувофиқлик белгиси билан тамғалаш ҳуқуқини берадиган лицензияси бор корхоналар учун);

норматив ёки техникавий ҳужжатларнинг номерлари.

Тўлдирилмоқда

15-модда. Озиқ-овқатларни қадоқлаш, ўраш ва тамғалаш

Озиқ-овқатлар ишлаб чиқарувчи юридик ва жисмоний шахслар уларни қадоқланган, ўралган (барча муомала босқичларида хавфсизлигини таъминлайдиган) ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тамғаланган ҳолда чиқаришлари шарт.

Қадоқланган ва ўралган озиқ-овқатлар, биологик фаол қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари ёрлиқларга (суқма варақаларга) эга бўлиши, уларда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

озиқ-овқатнинг номи;

озиқ-овқатни нимага мўлжалланганлиги (болаларга махсус мўлжалланган маҳсулотлар ва парҳез таомлар учун);

ишлаб чиқарувчи (тайёрловчи)нинг номи, жойлашган юридик манзили (импорт қилинган товарлар бўйича ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчининг номи, юридик манзиллари);

товар белгиси (белгига эга ташкилотлар учун);

озиқ-овқат таркибига кирган нарсалар, шу жумладан озиқ-овқат қўшимчаларининг номи;

озиқлик қиммати, нави;

сақлаш шарт-шароитлари;

тайёрланган санаси, яроқлилик муддати;

тайёрлаш усули (масаллиқлар ҳамда махсус болаларбоп ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари учун);

оғирлиги;

фойдаланиш усули (биологик фаол қўшимчалар: озиқ-овқат қўшимчалари, махсус болаларбоп ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари учун);

Ўз кучини йўқотмоқда

норматив ёки техникавий ҳужжатларнинг номерлари.

Қадоқланган ва ўралган озиқ-овқат маҳсулоти ёрлиқларида кўрсатилган маълумотлар аниқ, тушунарли, осон ўқиладиган, ишончли бўлишлари ва истеъмолчиларни чалғитмаслиги керак. Маълумотлар истеъмолчига давлат тилида ёки давлат тили билан бирга бошқа тилларда тақдим этилиши лозим.

Қадоқ ва ўрамлар озиқ-овқат маҳсулотлари, хом ашёси, озуқа биологик фаол қўшимчалари, озиқ-овқат қўшимчалари ишлаб чиқарилиши, сақланиши, ташилиши ва реализация қилинишининг барча босқичларида уларнинг  хавфсизлигини таъминланиши керак.

Қадоғи  ёки ўрами бузилган  озиқ-овқат маҳсулотини  сотилишига йўл қўйилмайди.

Ушбу модданинг қоидалари умумий овқатланиш объектларида тайёрланадиган ва истеъмол қилинадиган таомларга  тааллуқли эмас.

Кодекс Aлиментариус стандартларининг тавсиялари асосида.

Тўлдирилмоқда

16-модда.  Кузатиб бориш

Озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳайвонлар учун ем, ҳайвонлар, хом ашё ёки озиқ-овқат ва ҳайвонлар учун ем таркибига киритилиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа моддаларни етказиб берувчи корхона ва муассаларни ҳамда ўзларидан маҳсулотларни сотиб олувчи харидорлар ва истеъмолчиларни маҳсулот етказиб берилган ёки сотиб олинган санаси кўрсатилган ҳолда кузатиб боришлари керак. Тадбиркорлик субъектлари ушбу маълумотларни маҳсулотнинг сақлаш муддати тугагунга қадар сақлашлари шарт. Маълумот тушунарли, аниқ бўлиши ва етказиб берувчининг ҳамда харидорнинг номи ва манзили, етказилган товарларнинг табиати ва миқдори, етказиб бериш санаси тўғрисида батафсил ахборотни ўз ичига олиши зарур.

Озиқ-овқат маҳсулоти, хом ашёси, шунингдек озиқ-овқат ва ҳайвонлар учун ем таркибига киритилиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа моддалар реализация қилинганда тегишли ёрлиқ ва илова килинган хужатларга эга бўлиши керак.

Ушбу маълумот ваколатли давлат назорати органи ёки истеъмолчиларнинг талабига биноан тақдим этилади.Озиқ-овқат маҳсулотлари, хом ашёси хамда озиқ-овқат ва ҳайвонлар учун ем маҳсулотлари таркибига киритилиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа моддалар уларни кузатиб боришини соддалаштириш мақсадида реализация қилинганда тегишли ёрлиқ ва илова килинган хужатларга эга бўлиши керак.

Жаҳон савдо ташкилотининг “Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш бўйича келишув”нинг муҳим тамойилларидан бири бу кузатиб бориш принципидир.  Европа Иттифоқи, AҚШ, Буюк Британия, Канада, Янги Зеландия, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Aвстралия, Туркия ва бошқа мамлакатлардаги озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича барча замонавий қонунларда кузатиб бориш таъминланади.

13-модда. Озиқ-овқатларни сақлаш ва ташиш

Озиқ-овқатларни сақлайдиган ва ташийдиган юридик ва жисмоний шахслар нормалар ва қоидаларга риоя этишлари, озиқ-овқат сифати сақланишини ва хавфсизлигини таъминлашлари шарт.

17-модда. Озиқ-овқатларни сақлаш ва ташиш

Озиқ-овқатларни сақлайдиган ва ташийдиган юридик ва жисмоний шахслар нормалар ва қоидаларга риоя этишлари, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашлари шарт.

Ваколотли органлар томонидан хавфсизлик кўрсаткичлари назорати амалга ошириш тамойили асосида.

14-модда. Озиқ-овқат маҳсулотини реализация қилиш

Мажбурий сертификатланадиган озиқ-овқат маҳсулоти юридик ва жисмоний шахслар томонидан озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини тасдиқлайдиган мослик сертификати ёки мувофиқлик белгиси бўлган тақдирда реализация қилинади.

Озиқ-овқат маҳсулотини чакана сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

Озиқ-овқат маҳсулоти билан савдо қилишга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шу мақсадлар учун ажратилган жойларда йўл қўйилади.

Қуйидаги ҳолларда озиқ-овқат маҳсулотини реализация қилишга йўл қўйилмайди:

маҳсулот сифати белгиланган нормалар ва қоидалар талабларига мувофиқ бўлмаса, мажбурий сертификатланадиган маҳсулотлар учун эса мослик сертификати бўлмаса;

сақлаш ва реализация қилиш учун тегишли шароит бўлмаса;

яроқлилик муддати тугаган бўлса;

маҳсулот қалбакилаштирилган бўлса;

маҳсулотларни таққослаш мумкин бўлмаса.

Энергетик ичимликларнинг ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилинишига йўл қўйилмайди.

18-модда. Озиқ-овқат маҳсулотини реализация қилиш

Ўз кучини йўқотмоқда.

Озиқ-овқат маҳсулотини чакана сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

Озиқ-овқат маҳсулоти билан савдо қилишга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шу мақсадлар учун ажратилган жойларда йўл қўйилади.

Қуйидаги ҳолларда озиқ-овқат маҳсулотини реализация қилишга йўл қўйилмайди:

Ўз кучини йўқотмоқда.

сақлаш ва реализация қилиш учун тегишли шароит бўлмаса;

яроқлилик муддати тугаган бўлса;

маҳсулот қалбакилаштирилган бўлса;

маҳсулотларни таққослаш мумкин бўлмаса.

Энергетик ичимликларнинг ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилинишига йўл қўйилмайди.

Европа Иттифоқи, AҚШ, Канада, Буюк Британия, Aвстралия, Янги Зеландия, Япония, Жанубий Корея, Туркия ва бошқаларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунларида тайёр маҳсулотларни сертификатлашдан чиқиш ва озиқ-овқат операторларини рўйхатдан ўтказиш назарда тутилган. Давлат назорати органи якуний маҳсулот устидан емас, балки бутун ишлаб чиқариш занжири устидан назоратни амалга оширади.

15-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига озиқ-овқат маҳсулотини олиб кириш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳсулоти ушбу Қонунда кўрсатилган нормалар ва қоидаларнинг талабларига мувофиқ бўлиши шарт.

Четдан олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳсулотини етказиб берувчи уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ишлаб чиқарувчининг ва экспорт қилувчи мамлакат махсус вакил қилган органнинг ушбу маҳсулот хавфсиз эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларини, тегишли экспертиза ўтказиш зарур бўлганида эса озиқ-овқат маҳсулотининг намуналарини тақдим этади.

Четдан олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳсулоти, технологиялар ва ускуналар қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий сертификатланиши лозим.

Тўлдирилмоқда

Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳсулоти сифати ва хавфсизлигининг нормалар ва қоидаларига мослиги давлат назорати органлари томонидан божхона органлари билан биргаликда белгиланган тартибда аниқланади.

4-боб. Озиқ-овқат маҳсулотининг халқаро савдосига қўйиладиган умумий талаблар

19-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига озиқ-овқат маҳсулотини олиб кириш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулоти ушбу Қонунда кўрсатилган нормалар ва қоидаларнинг талабларига мувофиқ бўлиши шарт.

Четдан олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳсулотини етказиб берувчи уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ишлаб чиқарувчининг ва экспорт қилувчи мамлакат ваколотли органнинг ушбу маҳсулот хавфсиз эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларини, тегишли экспертиза ўтказиш зарур бўлганида эса озиқ-овқат маҳсулотининг намуналарини тақдим этади.

Четдан олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулоти, технологиялар ва ускуналар хавфсизлик талабларига жавоб бериши керак.

Олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотига нисбатан қўлланиладиган санитария чоралари халқаро стандартлар (Кодекс Алиментариус) талаблари асосида ёки илмий асосга эга бўлиши керак ва фақат одамлар, хайвонлар ҳамда ўсимликлар соғломлигини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган даражада қўлланилиши керак. Ушбу санитария чоралари камситувчи бўлмаслиги керак ва олиб кириладиган ҳамда ички бозорда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга тенг равишда қўлланиши керак.

Олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотига нисбатан қўлланиладиган санитария чоралари тўғрисида (савдо ҳамкорлари билан маслаҳат қилиш мақсадида) хабар қилиниши ва тасдиқлангандан кейн эълон қилиниши керак.

Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлигининг нормалар ва қоидаларига мослиги давлат назорати органлари томонидан божхона органлари билан биргаликда белгиланган тартибда аниқланади.

Жаҳон савдо ташкилотининг 2012 йилдаги “Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш бўйича келишув”га асосан.

Тўлдирилмоқда

20-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан озиқ-овқат маҳсулотини олиб чиқиш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиладиган озиқ-овқат маҳсулоти хавфсиз бўлиши ва олиб чиқиладиган давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига қўйилаётган талабларига жавоб бериши керак.

Тадбиркорлик субъекти мурожаатига кўра ваколатли орган томонидан маҳсулотнинг олиб чиқиладиган давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса берилиши мумкин.

Жаҳон савдо ташкилотининг 2012 йилдаги “Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш бўйича келишув”га асосан.

Тўлдирилмоқда

5-боб. Озиқ-овқaт соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини вa озиқ-овқaт мaҳсулотлaрини нaзорaт қилиш ва бошқариш мехaнизмлaри

21-модда. Озиқ-овқaт соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари хуқуқлари

Озиқ-овқaт соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари қуйидаги хуқуқларга эга:

Ушбу Қонунга мувофиқ ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан холис ва адолатли муносабатда бўлишга.

Ваколатли давлат бошқаруви органларнинг расмий веб-сайтилари орқали ушбу Қонундан келиб чиқадиган норматив ҳужжатлар билан танишишга.

Ушбу Қонунга мувофиқ ваколатли давлат бошқаруви органларидан мурожаатлари бўйича ўз вақтида жавобларни олишга, ўз фаолиятлари билан боғлиқ маълумотларнинг ваколатли давлат орган томонидан махфийлигини таъминланишига.

Лаборатория таҳлиллари натижалари бўйича белгиланган тартибда шикоят аризасини беришга.

Ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида назоратни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан судга мурожаат қилишга.

Жаҳон савдо ташкилотининг 2012 йилдаги “Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш бўйича келишув”га асосан.

Тўлдирилмоқда

22-модда. Озиқ-овқaт соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари мажбуриятлари

Озиқ-овқaт соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқарадиган, сақлайдиган, ташийдиган ёки реализация қиладиган озиқ-овқат маҳсулотини хавфсиз ва мақсадга мувофиқ бўлишини таъминлашлари керак. Хавфли ёки мақсадга мувофиқ ишлатилиши мумкин бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотини реализация қилишга рухсат этилмайди.

Тадбиркорлик субъектлари қуйидаги талабларга риоя қилишлари керак:

озиқ-овқат маҳсулотини кимдан олганлари ва кимга етказиб берганларини кузатиб бориш имконияти бўлиши учун, озиқ-овқат хом-ашёси ва маҳсулотини олган тадбиркорлик субъектлари ва етказиб берган харидор ёки истеъмолчи тўғрисида ёзиб бориш;

озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлик талабларига мувофиқ қадоқланишини ва тамғаланишини таъминлаш;

ишлаб чиқарадиган, сақлайдиган, ташийдиган ёки реализация қиладиган озиқ-овқат маҳсулотини хавфли бўлганини, сотиш учун яроқсиз ҳолга келганини ёки озиқ-овқат хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги мумкинлигини  билгандан сўнг дарҳол озиқ-овқат маҳсулотини қайтариб олишлари ва бу ҳақда тегишли ваколатли давлат органини хабардор қилиш;

келиб чиқиши ҳайвонотга ёки ўсимликга мансуб маҳсулот ва хом ашёни ёки улардан тайёрланадиган ингредиентларни ишлаб чиқарув тадбиркорлик субъектлари ушбу Қонунга мувофиқ озиқ-овқат хавфсизлиги талабларига жавоб беришлари ҳамда рўйхатдан ўтган пестицидлар, ўғитлар, ветеринария дори воситаларини ва ҳайвонларнинг озуқаларини хавфсиз қўлланилишини таъминлаш;

ишлаб чиқаришда ишлатиладиган сувнинг ичимлик сувига қўйиладиган талабларга мос келишини таъминлаш;

бинолар ва жиҳозларни тозалаш ва зарарсизлантириш, ҳашаротлар ва кемирувчиларни йўқ қилиш учун ишлатиладиган моддалар озиқ-овқат  маҳсулотига зарарли таъсир кўрсатмаслиги таъминлаш.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқлигини ва қуйидагиларга риоя қилишларини таъминлаши шарт:

тегишли гигиена амалиётларига;

тегишли ишлаб чиқариш амалиётларига;

XАССП талабларига;

муайян микробиологик ёки кимёвий хавфларни бошқариш учун санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида белгиланган талабларга.

Тадбиркорлик субъектлари озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида назоратни амалга оширувчи мансабдор шахсларни мазкур объектларга белгиланган тартибда қўйишлари, уларнинг талабига биноан зарур бўлган ҳужжатларни  тақдим этишлари ва ишлаб чиқарилаётган махсулотлардан намуна олишга руҳсат беришлари керак.

Жаҳон савдо ташкилотининг 2012 йилдаги “Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш бўйича келишув”га асосан.

23–модда. Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида назоратни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари

Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида назоратни амалга оширувчи мансабдор шахсларга ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектига кириш;

озиқ-овқат маҳсулотларнинг текшириш ва лаборатория синовлари учун намуналарини танлаб олиш;

озиқ-овқатмаҳсулоти хавфсизлиги талабларидан келиб чиққан ҳолда  озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, ва реализация қилиш жараёнлари тўғрисида маълумотларни сўраш ва олиш;

озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда маҳсулотни кайтариб олиш, маъмурий чораларни қўллаш, тадбиркорлик субъектининг реестрга киритилишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш.

Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида назоратни амалга оширувчи мансабдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Жаҳон савдо ташкилотининг 2012 йилдаги “Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш бўйича келишув”га ҳамда Ўзбекистон Республикасининг

“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуни талабларига асосан.

24-модда. Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида назоратни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг мажбуриятлари

Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида назоратни амалга оширувчи мансабдор шахслар:

озиқ-овқат хавфсизлиги, озиқ-овқат технологияси, озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида илмий маълумотларга эга бўлишлари ва озиқ-овқaт соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини текшириш соҳасида тегишли тайёргарликдан ўтишлари;

Кодекс Алиментариусга талабларига асосланган  гигиеник қоидаларга асосан озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектида хавфни таҳлил қилган ҳолда текширувлар ўтказишлари;

текшириш жараёнида холисона бўлишлари ва ўз хизмат ваколатидан шахсий манфаатлари учун фойдаланмаслиги;

текширув  натижалари бўйича хисобот  юритишлари ва маълумотларни тадбиркорлик субъектига тақдим этишлари шарт.

Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида назоратни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Жаҳон савдо ташкилотининг 2012 йилдаги “Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш бўйича келишув”га ҳамда Ўзбекистон Республикасининг

“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуни талабларига асосан.

16-модда. Озиқ-овқат маҳсулотини олиб қўйиш

Одамлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган озиқ-овқат маҳсулоти тегишли давлат назорати органларининг қарорига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилиши керак.

25-модда. Хавфли озиқ-овқат маҳсулотини олиб қўйиш

Одамлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган озиқ-овқат маҳсулоти тегишли давлат назорати органларининг қарорига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилиши керак.

Ваколатли давлат органлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотининг хавф кўрсаткичлари назорат қилинади.

17-модда. Қоидалар ва нормаларга мос келмайдиган озиқ-овқат маҳсулотидан фойдаланиш ҳамда уни йўқ қилиб ташлаш

Яроқлилик муддати ўтган, сифатсизлиги белги бериб турган, таққослаш ва ишлаб чиқарувчисини аниқлаш мумкин бўлмаган, шунингдек санитария-гигиена экспертизаси, лаборатория текширувлари ва (ёки) ветеринария, ветеринария-санитария экспертизаси ва сертификатлаштириш синовлари натижаларига кўра давлат санитария назорати ва (ёки) давлат ветеринария хизмати органлари томонидан овқатга ишлатиш учун яроқсиз деб топилган озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарилиш ва реализация қилинишдан олиб ташланади, у белгиланган мақсадда ишлатилмаслиги ҳамда қайта ишланиши ёки йўқ қилиб ташланиши керак.

Озиқ-овқат маҳсулотини қайта ишлаш ёки йўқ қилиб ташлаш усуллари ва шартлари учун эгаси томонидан тегишли давлат назорати органлари билан келишиб олинади.

Озиқ-овқат маҳсулотидан фойдаланиш (уни қайта ишлаш) ёки йўқ қилиб ташлаш унинг эгаси томонидан ёки маҳсулот эгаси шу ишларни бажаришни шартнома бўйича топширадиган ташкилотлар томонидан комиссия иштирокида амалга оширилади. Комиссия таркибига давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг, давлат назорати органларининг, солиқ органларининг ва жамоатчиликнинг вакиллари киради.

Озиқ-овқат маҳсулоти ҳайвонларга ем сифатида ишлатилгунича ёки йўқ қилиб ташлагунича алоҳида жойда (резервуарда), алоҳида ҳисобда, миқдорини, ишлатиш (қайта ишлаш) ёки йўқ қилиб ташлаш усуллари ва шартлари аниқ кўрсатилган ҳолда сақланиши керак. Бундай маҳсулотнинг бут сақланиши учун унинг эгаси жавобгар бўлади.

Озиқ-овқат маҳсулотини экспертиза қилиш, йўқ қилиб ташлаш усуллари ва шартларини белгилаш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва йўқ қилиб ташлаш билан боғлиқ харажатларни унинг эгаси тўлайди.

Озиқ-овқат маҳсулотининг эгаси давлат санитария назорати ва (ёки) давлат ветеринария хизмати органларига ушбу маҳсулотдан фойдаланилганлиги ёки у йўқ қилиб ташланганлиги тўғрисидаги далолатномани тақдим этади.

26-модда. Қоидалар ва нормаларга мос келмайдиган ҳамда хавфли деб топилган озиқ-овқат маҳсулотидан фойдаланиш ҳамда уни йўқ қилиб ташлаш

Яроқлилик муддати ўтган, сифатсизлиги белги бериб турган, таққослаш ва ишлаб чиқарувчисини аниқлаш мумкин бўлмаган, шунингдек санитария-гигиена экспертизаси, лаборатория текширувлари ва (ёки) ветеринария, ветеринария-санитария экспертизаси ва лаборатория синовлари натижаларига кўра давлат санитария назорати ва (ёки) давлат ветеринария хизмати органлари томонидан овқатга ишлатиш учун яроқсиз деб топилган озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарилиш ва реализация қилинишдан олиб ташланади, у белгиланган мақсадда ишлатилмаслиги ҳамда қайта ишланиши ёки йўқ қилиб ташланиши керак.

Озиқ-овқат маҳсулотини қайта ишлаш ёки йўқ қилиб ташлаш усуллари ва шартлари учун эгаси томонидан тегишли давлат назорати органлари билан келишиб олинади.

Озиқ-овқат маҳсулотидан фойдаланиш (уни қайта ишлаш) ёки йўқ қилиб ташлаш унинг эгаси томонидан ёки маҳсулот эгаси шу ишларни бажаришни шартнома бўйича топширадиган ташкилотлар томонидан комиссия иштирокида амалга оширилади. Комиссия таркибига давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг, давлат назорати органларининг, солиқ органларининг ва жамоатчиликнинг вакиллари киради.

Озиқ-овқат маҳсулоти қайта ишлангунча ёки йўқ қилиб ташлагунича алоҳида жойда (резервуарда), алоҳида ҳисобда, миқдорини, ишлатиш (қайта ишлаш) ёки йўқ қилиб ташлаш усуллари ва шартлари аниқ кўрсатилган ҳолда сақланиши керак. Бундай маҳсулотнинг бут сақланиши учун унинг эгаси жавобгар бўлади.

Озиқ-овқат маҳсулотини экспертиза қилиш, йўқ қилиб ташлаш усуллари ва шартларини белгилаш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва йўқ қилиб ташлаш билан боғлиқ харажатларни унинг эгаси тўлайди.

Озиқ-овқат маҳсулотининг эгаси давлат санитария назорати ва (ёки) давлат ветеринария хизмати органларига ушбу маҳсулотдан фойдаланилганлиги ёки у йўқ қилиб ташланганлиги тўғрисидаги далолатномани тақдим этади.

Ваколатли давлат органлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотининг хавф кўрсаткичлари назорат қилинади.

Тўлдирилмоқда

27-модда. Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотларнинг ошкоралигини ва очиқлигини таъминлаш

Ваколатли давлат бошқаруви органи одамлар ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдириши мумкин бўлган аниқланган озиқ-овқат маҳсулоти, хавфни моҳияти, оғирлиги ва кўламига қараб бундай хавфларни олдини олиш, камайтириш ва йўқ қилиш учун амалга оширилган ёки яқин келажакда амалга оширилиши мумкин бўлган чоралар тўғрисида, маълумотлар бериш қоидаларига риоя этган ҳолда, аҳолини хабардор қилиши керак.

Жаҳон савдо ташкилотининг 2012 йилдаги “Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш бўйича келишув”га асосан.

Тўлдирилмоқда

28-модда. Озиқ-овқат маҳсулоти истеъмоли натижасида келиб чиқадиган оммавий заҳарланишлар устидан назоратни таъминлаш

Ваколатли давлат бошқаруви органи хавфни эрта аниқлаш, баҳолаш ва йўқ қилишни таъминлаш мақсадида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари устидан назорат олиб боради.

Овқатдан захарланишнинг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида захарланишга сабаб бўлган гумон қилинган манбаларни аниқлайди ва уларни реализация қилишини (ишлаб чиқарилишини) тўхтатиб туради ёки тақиқлайди.

Озиқ-овқат соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъекти, давлат бошқаруви ёки хужалиги органига захарланишни олдини олиш бўйича улар томонидан ижро учун мажбурий кўрсатмалар беради, жумладан реализация қилинган ёки ишлаб чиқилган гумон қилинган маҳсулотнинг қайтариб олиш тўғрисида.

Жамоатчилик ва тадбиркорлик субъектларини захарланиш ва унинг сабаблари тўғрисида хабардор қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг “Овқатдан заҳарланиш ҳолатлари устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил
7 майдаги 23-сонли буйруғи талабларига асосан.

Тўлдирилмоқда

6-боб. Якуний қоидалар

29-модда. Низоларни ҳал қилиш

Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.

Қонунчилик амалиётига мослаштирилмоқда.

18-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

30-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Сифат кўрсаткичлари қонун мақсади ва мохиятига кирмайди.

Тўлдирилмоқда

31-модда. Aйрим қонун ҳужжатларининг кучини йўқотганлиги тўғрисида

Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

1) Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги 483-I-сон Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 239-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 113-модда; 2016 й., 52-сон, 597-модда; 2017 й., 16-сон, 265-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон; 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон, 30.08.2019 й., 03/19/559/3670-сон, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон);

2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 484-I-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 240-модда);

3) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 416-сон Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 52-сон, 597-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон) 13-моддаси;

4) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 429-сон Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 16-сон, 265-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 й., 03/19/598/4221-сон; 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)  6-моддаси;

5) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механзларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 514-сон Қонунининг (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон) 5-моддаси;

6) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 559-сон Қонунининг (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 03/19/559/3670-сон) 2-моддаси;

7) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги «Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 583-сонли Қонунининг (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон) 8-моддаси.

Тўлдирилмоқда

32-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

хукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;

давлат органлари томонидан ушбу Қонунга зид бўлган ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг кўриб чиқилиши ва бекор қилинишини таъминлайди

Қонунчилик амалиётига мослаштирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

33-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қонунчилик амалиётига мослаштирилмоқда.

“Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида” ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида ”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ  ХАТИ

Ушбу Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони иловаси билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 129-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ушбу Қонун лойиҳасининг ҳуқуқий тартибга солинадиган предмети ваколатли давлат органлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва озуқа соҳасидаги озиқ-овқат тадбиркорлик субъектлари учун умумий тамойиллар ва мажбуриятларни белгилашдир.

Таклиф қилинаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг объекти - бу озиқ-овқат занжирининг биринчи бўғинидан истеъмолчига озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ёки етказиб бериш, шу жумладан улар ўртасидаги функцияларнинг такрорланишига йўл қўймаслик учун ваколатли органларнинг функциялари, ваколатлари ва фаолиятини тақсимлаш ва чегаралаш, назорат, назорат ва мониторинг механизмларини жорий етиш, гигиена қоидалари (ГМП, ГҲП) ва муҳим назорат нуқтаси хавфини таҳлил қилиш тизими (ҲACCП), озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ҳар доим хавфсиз маҳсулот ишлаб чиқариш ва етказиб бериш мажбуриятини ўз ичига олади.

Озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини тартибга солиш ва Ўзбекистонда уларнинг ҳозирги ҳолати

Ҳозирги вақтда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш масалалари “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги, “Стандартлаштириш тўғрисида”ги, “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги, “Ветеринария тўғрисида”ги, “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-техник ҳужжатлар (стандартлар, техник регламентлар, санитария нормалари ва қоидалари ва бошқалар) билан тартибга солинмоқда.

Aмалдаги қонунчилик кўп жиҳатдан озиқ-овқат хавфсизлигининг барча жиҳатларини қамраб олмайди. Уларда Жаҳон савдо ташкилоти томонидан санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш тўғрисидаги келишувнинг асосий қоидалари (СПС чора-тадбирлари тўғрисида ЖСТ келишуви) мавжуд эмас. Санитария талаблари ва хавфсизлик параметрлари халқаро Кодекс Aлиментариус стандартларига ва гигиена ва ишлаб чиқариш амалиётига (GMP, GHP) мос келмайди. Норматив ҳужжатларда хавфни таҳлил қилиш ва назорат критик нуқталари (XАССП) тизимини жорий қилиш бўйича талаблар белгиланмаган.

Тайёр (якуний)  озиқ-овқат маҳсулотини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини сертификатлаш асосида озиқ-овқат хавфсизлигини тегишли даражада таъминламайди, кўп харажатли ва озиқ-овқат маҳсулотларини халқаро савдосига тўсиқлар яратади.

Бугунги кунда озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви ва назорати учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги масъулдир.

Ваколатли давлат органлари функциялари ва ваколатларининг аниқ тақсимланмаганлиги улар ўртасидаги функцияларнинг такрорланишига, тадбиркорларга қўшимча оворагарчиликга олиб келмоқда. Айрим ҳолларда  ваколатли органлари томонидан қабул қилинган норматив ҳужжатларда бир-бирига зид бўлган талаблар мавжуд.

Замонавий талабларга жавоб бермайдиган норматив хужжатлар, ваколатли органларнинг бўлинганлиги, тегишли текширув ва мониторингнинг йўқлиги овқатланиш билан боғлиқ кўплаб заҳарланиш ва касалликларга олиб келади.

Ҳусусан, 2017-2019 йиллар давомида озиқ-овқатдан   заҳарланишларнинг 154 ҳолати қайд этилган бўлиб, 1700 киши (улардан 665 нафари болалар) жабрланган, 15 киши вафот этган. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, агар 2005-2016 йилларда озиқ-овқатдан заҳарланиши оқибатида жабрланганлар сони йилига ўртача 170 нафар фуқароларни ташкил этган бўлса, сўнгги уч йил ичида уларнинг сони йилига ўртача 566 нафарни ташкил қилмоқда. Бу асосан жамоат объектларида ахолининг овқатдан гуруҳли заҳарланиш ҳолатлари кўпайиши ҳисобига бўлди. Ачинарлиси, овқатдан заҳарланиш холатлари мактабларда ва мактабгача таълим муассасаларида ҳам кўпайган.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти

Ҳозирги вақтда ривожланган давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда Қонунни қайта кўриб чиқиш, ҳусусан жаҳон бозорига маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини олиб чиқиш мақсадида, зарурат мавжуд. Озиқ-овқат хавфсизлигини назорат қилиш ва назорат қилишнинг халқаро стандартлари ва усуллари биринчи навбатда хавфларнинг олдини олишга қаратилган, яъни “фермер хўжалигидан тортиб дастурхонгача” тамойили бўйича озиқ-овқат тармоғидаги хавфларни баҳолашга асосланган профилактика чораларини ўз ичига олади. Озиқ-овқат хавфсизлигини бошқаришнинг интеграллашган ва самарали тизимини жорий этиш, соҳанинг реал ривожланиш ҳолатини ва илмий салоҳиятни ҳисобга олган ҳолда тегишли даражадаги ҳимоя даражасини белгилашнинг устувор йўналишларини аниқлаш зарур.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш тўғрисида келишувни (СФС чора-тадбирлари тўғрисидаги келишув) қабул қилинишини талаб қиладиган Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнини давом эттирмоқда. Қонунда ЖСТнинг СФС чораларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва қўллаш бўйича келишувининг тамойиллари акс эттирилиши керак.

Aсосий эътибор ва манбалар маълум стандартларга нисбатан кўп талабларга жавоб берадиган озиқ-овқат хавфсизлиги стандартларини (“вертикал”) ўз ичига олган давлат стандартлари (ГОСТ) дан узоқлашганда истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини хавфли озиқ-овқат маҳсулотларидан ҳимоя қилишга қаратилган бўлиши лозим. Aсосий хавфларга (микробиологик, кимёвий ва физикавий) асосланган кўп ёки барча озиқ-овқат маҳсулотларига қўлланилган.

Қонун лойиҳасининг асосий қоидалари

Ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагиларни ўз ичига олади:

“Фермер хўжалигидан тортиб дастурхонгача” тамойили асосида комплекс назорат.

Давлат ресурслари биринчи навбатда сифат кўрсаткичларига эмас, балки озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Озиқ-овқат хавфсизлигини соҳасида давлат бошқарув механизмларини такомиллаштириш.

Ваколатли органларнинг функциялари ва ваколатларини уларнинг фаолиятида такрорланишларининг олдини олиш мақсадида аниқ тақсимлаш ва белгилаш.

Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлигининг умумий тамойиллари.

Озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг хуқуқ ва мажбуриятлари, улар фаолиятида тегишли гигиена ва ишлаб чиқариш амалиётларини жорий этиш.

Овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш.

Кодекс Aлиментариус комиссияси, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ), шунингдек, Европа Иттифоқи, Евроосиё иттифоқи, Aвстралия, Янги Зеландия, Канада, AҚШ, Буюк Британия, Молдова қонун ҳужжатлари ушбу Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда асосий ҳужжатлар бўлиб хизмат қилди (Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар).

Қонун лойиҳасини қабул қилишнинг ижтимоий-иқтисодий натижалари

Қонун лойиҳасини қабул қилиш Давлат бюджетининг қўшимча молиявий харажатларини талаб қилмайди. Қонун лойиҳасида кўзда тутилган озиқ-овқат ва озуқа хавфсизлигини назорат қилиш тизими технологик жараённинг ажралмас қисми бўлиб, озиқ-овқат, ем-хашак тайёрлаш ва сотиш жараёнида иштирок етадиган шахслар томонидан амалга оширилади.

Ваколатли давлат органлари томонидан озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат назорати уларнинг ажралмас вазифаси бўлиб, қўшимча бюджет маблағларини талаб қилмайди.

“Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги тўғрисида” ги қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиш ва амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий самараси аҳолининг касалланиши пасайиши, хавфли озиқ-овқат истеъмоли туфайли ўлимни камайтириш ва ишчиларнинг иш қобилиятини ошириш ҳисобига жамиятнинг иқтисодий йўқотишларини камайтиришдан иборат.

Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва уларнинг экспортини ошириш ҳисобига бюджет даромадлари кўпаяди.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки  ушбу Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратишга, уларни хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга йўналтирилган амалдаги қонунчилик базасини тўлдиради, бу эса касаллик ва ўлимни камайтиришга, умр кўриш давомийлигини оширишга, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга ва натижада халқ манфаати йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни изчил амалга ошириш мақсадларига эришишга хизмат қилади.

Ушбу Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун project.gov.uz норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимига киритилди (ID 18922).

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Санитария-эпидемиология назорати давлат

инспекцияси бошлиғи                                                        Н.С.Атабеков

Умумий таклифлар: 0

543