ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2036 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 22/01/2019 06/02/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 16 августдаги ПҚ–3216-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-2036

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 16 августдаги ПҚ–3216-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, профилактика инспекторларининг ҳуқуқий билим ва амалий кўникмаларини шакллантиришнинг замонавий шаклларини жорий этиш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ–4006-сон қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 16 августдаги ПҚ–3216-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан ушбу қарорда кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш ___________________ зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
201__ йил “____” ________даги ПҚ–_____-сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 16 августдаги ПҚ–3216-сон қарорига киритилаётган 
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

1. 2-бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён эитлсин:

“2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Академия кундузги таълим шакли бўйича қабул квотаси 600 нафарни, сиртқи таълим шакли бўйича 500 нафар олий юридик маълумотга эга бўлмаган олий маълумотли профилактика инспекторларини ҳамда 200 нафар ички ишлар органлари ходимларини, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб сиртқи таълим шакли бўйича масофадан ўқитиш шаклини қўллаган ҳолда қўшимча равишда 1000 нафар олий юридик маълумотга эга бўлмаган олий маълумотли профилактика инспекторларини ташкил этади;”;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи – ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Академияда қуйидаги таълим шакллари жорий этилади:

“Жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти” мутахассислиги бўйича кундузги таълим;

олий юридик маълумотга эга бўлмаган олий маълумотли профилактика инспекторларини ўқитиш бўйича икки йиллик сиртқи таълим.”.

2. 3-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“сиртқи таълим шакли бўйича ўқитиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти профилактика инспекторлари учун Академияда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар профилактика инспекторлари учун масофадан ўқитиш шакллари қўлланилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланадиган дастур асосида амалга оширилади.”.

3. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясидаги
таълим мутахассисликлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Мутахассислик номи

Бериладиган малака

Таълим шакли

Таълим муддати

I. Олий маълумотли кадрларни ўқитиш

1.

Тергов фаолияти

юрист

кундузги

3 йил

2.

Тезкор-қидирув фаолияти

юрист

кундузги

3 йил

3.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти

юрист

кундузги

3 йил

4.

Эксперт-криминалистик фаолият

юрист

кундузги

3 йил

5.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти

юрист

кундузги

3 йил

6.

Хизмат фаолиятини психологик таъминлаш

юрист

кундузги

3 йил

7.

Жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти

юрист

кундузги

3 йил

8.

Жиноятларни олдини олиш ва фош этиш фаолияти

юрист

сиртқи

4 йил/3 йил*

9.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти

юрист

сиртқи

2 йил*

II. Раҳбар кадрларни тайёрлаш

10.

Ички ишлар органларининг бошқарув фаолияти

менеджмент

(олий маълумот негизида)

 

1 йил

III. Касбий тайёргарлик факультетида кадрларни ўқитиш

11.

Профилактик фаолияти

мутахассис

 

6 ой

12.

Йўл-патруль фаолияти

мутахассис

 

6/5 ой **

13.

Миграцияни ва фуқароликни расмийлаштиришни таъминлаш фаолияти

мутахассис

 

6/5 ой **

14.

Патруль-пост фаолияти

мутахассис

 

6/5 ой **

15.

Қўриқлаш фаолияти

мутахассис

 

6/5 ой **

16.

Жазони ижро этиш фаолияти

мутахассис

 

6/5 ой **

17.

Маъмурий фаолиятни таъминлаш

мутахассис

 

6/5 ой **

18.

Махсус операцияларни ўтказиш фаолияти

мутахассис

 

6/5 ой **

* Ички ишлар органларида камида 3 йиллик иш стажига эга ходимларнинг сиртқи таълим шаклида ўқиш муддати олий маълумотга эга бўлмаганлар учун – 4 йил, олий маълумотга эга бўлганлар учун 3 йил, олий юридик маълумотга эга бўлмаган олий маълумотли профилактика инспекторлари учун эса – 2 йилни ташкил этади.

** Офицерлар таркибидаги лавозимларга тайинланиш учун фуқаролик олий таълим муассасаларини тамомлаган шахсларни касбий тайёрлаш – олти ойлик дастур бўйича, сержантлар таркибидаги лавозимларга тайинланиш учун – ўрта махсус, касбий ва олий маълумотга эга бўлган шахсларни касбий тайёрлаш – беш ойлик дастур бўйича амалга оширилади.”.

Умумий таклифлар

932