ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2035 Хокимият Янгикурганского района 22/01/2019 06/02/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туман ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, Машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-2035

          

Туман ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, Машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш ҳақида

 

               “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари ва “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель) хамда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли Қарори  талабларидан келиб чиқиб, туманда 2018 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, Машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини  йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

            1.Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, муқобил машина трактор парклари, агрофирмалар, фермер хўжаликлари, вилоят машина трактор парклари худудий бирлашмаси Янгиқўрғон туман филиалидаги ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини 2019 йилда  кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссия таркиби  1-иловага, уларни техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва кўрсатилган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.

               2. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига:

              мулкчилик шаклидан қатъий назар тумандаги корхона, ташкилот, муқобил машина-трактор парклари, агрофирмалар, фермер хўжаликлари,  туман ”Агросервис МТП” МЧЖ даги ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

               мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив ҳамда йўл қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;

               техник кўрикда носоз деб топилган ва техник кўрикка тақдим этилмаган ҳамда техник талабга жавоб бермайдиган техникаларни ишга жалб этилишига йўл қўймаслик;

               техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистда тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларни ўрнатилган тартиб асосида рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа талабларни амалга ошириш;

               техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифалари топширилсин.

             3. Тумандаги барча корхона, ташкилот, муқобил машина-трактор парклари, агрофирмалар, фермер хўжаликлари, “Агросервис МТП” МЧЖ раҳбарларига, ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўрикга тегишли тўловларни тўланишини таъминлаш топширилсин.

              4. Техник кўрикдан ўтказилган ҳар бир техника учун ундирилган йиғимни Ўзбекистон Республикаси  010-Бош  Прокуратурасининг махсус ҳисоб рақамига тўланиши таъминлансин.

            5. Туман ҳокимининг 1-ўринбосари А.Мирзаевга тумандаги корхона, ташкилот, муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари, ”Агросервис МТП” МЧЖдаги ва фуқароларда мавжуд бўлган мулкчилик шаклидан қатъий назар қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш вазифаси топширилсин.

              6. Мазкур қарор “Янгиқўрғон хаёти” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

              7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

              8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг 1-ўринбосари А.Мирзаевга  зиммасига юклатилсин.

          

                                                                              Туман ҳокими                                                                                                                А.Нажмиддинов

 

Янгиқўрғон туман ҳокимининг

   2019 йил  “____” январдаги

    ______ – сонли қарорига

              1-илова 

 

 

Янгиқўрғон туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, Машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини  йиллик  техник кўрикдан ўтказувчи комиссияТ А Р К И Б И

Комиссия раиси

 

А.Файзиддинов  -        Инспекциянинг Янгиқўрғон туман бўлими  катта   инспектори

                                              Комиссия раисининг ўринбосари

                                М.Ҳакимов       -        Янгиқўрғон “Агросервис МТП” МЧЖ раиси

                                                             Комиссия аъзолари:

                    М.Саидахмедов    -        Туман  фермерлар Кенгаши раиси

                                                                                                                                              Қ.Ахмадалиев       -     ДАСК “Агросуғурта” Янгиқўрғон туман бўлими мутахассиси

                                        Ш.Хайруллаев        -    Янгиқўрғон “Агросервис МТП” МЧЖ бўлим бошлиғи

 

   

                                                                                        Инспекциянинг Янгиқўрғон туман  бўлими  катта  инспектори                                    А.Файзиддинов

 

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар

867