Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
20331 Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 28/07/2020 12/08/2020 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида
ID-20331

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–5953-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлар ва спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) терма жамоалар спортчиларини тайёрлашда ва уларнинг тиббий таъминотига  йўналтирилаётган молиявий маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлашда, ушбу соҳада камчиликларни бартараф этишга қаратилган самарали механизмни шакллантиришда;

спорт таълими муассасалари ва спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)нинг миллий терма жамоалар тайёрлаш соҳасида мавжуд моддий-техника базасидан оқилона фойдаланишда, турли даражадаги халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўришда, тайёрлаш ва мусобақаларда қатнашишларини тизимли йўлга қўйишда;

спортчиларни спорт таълими муассасаларига қабул қилиш, миллий терма жамоаларнинг асосий ва захира таркибига, шунингдек, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида дастлабки тайёргарликдан ўтган, спортнинг муайян тури билан шуғулланиш учун зарур спорт кўрсаткичларига ва юқори маҳоратли спортчилар салоҳиятига эга бўлган истиқболли спортчиларни саралаш (селекция)да ўзаро ҳамкорликни амалга оширадилар.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимлари спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) моддий-техника базасини яхшилаш, ҳудудий терма жамоаларни тайёрлаш, мавжуд моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш, спортчиларни саралаш (селекция), тайёрлаш ва мусобақаларда қатнашишга қаратилган чора-тадбирлар белгиласин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

       Бош вазири                                                                                          А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
“___” июлдаги “___”-сон қарорига
ИЛОВА

 

 

Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида

НИЗОМ

1. Умумий қоидалар

1.1 Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлар билан спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш, ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш, такомиллаштиришда, моддий-техник базани мустаҳкамлашда, юқори малакали тренер-ўқитувчилар таркиби билан таъминлашда, спорт тадбирларини ўтказиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.

1.2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамкорликни амалга оширувчи спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.

1.3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

спортни ривожлантиришга масъул ташкилот — фаолиятининг асосий тури ёки муайян йўналиши сифатида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс ёки бошқа юридик шахснинг таркибий бўлинмаси бўлган жисмоний тарбия-спорт ташкилоти;

спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар— фаолиятининг асосий тури сифатида маълум бир спорт тури бўйича фаолиятни амалга оширувчи нодавлат нотижорат  тшкилот ва унинг таркибий бўлинмаси;

спорт мусобақаси — спортчилар ўртасида ёки спортчилар жамоалари ўртасида ҳар хил спорт турлари (спорт дисциплиналари) бўйича мусобақанинг энг яхши иштирокчисини аниқлаш мақсадида жисмоний тарбия ёки спорт тадбирининг ташкилотчиси томонидан тасдиқланган низом (регламент) бўйича ўтказиладиган беллашув;

спорт тадбирлари — спорт мусобақаларини, ўқув-машқ жараёнини ва спортчилар иштирокида спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш бўйича бошқа тадбирларни ўз ичига оладиган тадбирлар;

оммавий жисмоний тарбия тадбирлари — аҳолини жисмоний тарбия машғулотларига жалб этишга ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган тадбирлар;

спорт тури — жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури бўлиб, у инсоннинг спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриши билан ажралиб туради, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидаларга, низомга (регламентга) эга бўлади;

ўқув-машқ йиғинлари — спортчиларни спорт мусобақаларига ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига тайёрлаш ва уларда иштирок этиш, шунингдек ушбу тадбирлардан кейин тиклаш мақсадида спортчиларнинг спорт маҳоратини оширишга йўналтирилган, спорт йўналишига, педагогик ва тарбиявий йўсиндаги ташкил этилган тадбирлар;

спортчи — танлаган спорт тури ёки спорт турлари билан мунтазам шуғулланадиган, доимо ўзининг спорт маҳоратини ошириб борадиган ва спорт тадбирларида қатнашадиган жисмоний шахс;

тренер — тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатномага эга бўлган ҳамда ўқув-машқ, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни, шунингдек спорт натижаларига эришиш учун беллашув фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс;

Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари — халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этиш учун турли ёш гуруҳларига тегишли спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги олимлар ва бошқа мутахассислар, тиббиёт мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислар жамоалари;

спорт терма жамоалари — турли ёш гуруҳларига тегишли спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги олимлар ва бошқа мутахассислар, тиббиёт мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислардан иборат бўлган, мусобақаларга ҳамда оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига тайёрланиш ва уларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида қатнашиш мақсадида ташкил этиладиган турли ташкилотларнинг жамоалари (шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари);

тренерлар кенгаши — спорт турлари бўйича бош (катта) тренерлар ва тренерлар, бошқа етакчи ва нуфузли тренерлар, врачлар, комплекс илмий гуруҳлар раҳбарлари ва бошқа мутахассисларидан иборат бўлган, спорт турлари бўйича республика федерациялари (уюшмалари)да ёки улар бўлмаган тақдирда — республика олий спорт маҳорати мактабларида ташкил этиладиган спортчиларнинг спорт, педагогик ва тарбиявий фаолиятини тартибга солиб борувчи жамоа.

2. Ўзаро ҳамкорлик йўналишлари

2.1. Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлари фаолиятида қуйидаги воситалар орқали умумий ташкилий-кадрлар бўйича ўқув-методик ва илмий ёрдам кўрсатишлари мумкин:

2.2. Олий спорт ютуқлари бўйича:

илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ўқув-машқ жараёнига энг янги илмий-методик технологияларни жорий этиш йўли билан назарий ва техник-тактик тайёргарлиги сифатини мунтазам равишда ошириш;

ўқув-машқ жараёнига федерация (уюшма)ларнинг кадрлар ва илмий-методик салоҳиятини жалб этиш;

ўқув-методик ва илмий-методик комплексини ишлаб чиқиш бўйича етакчи спорт мутахассислари, шу жумладан олимлар, ўқитувчилар, психологлар, врачлар, физиологлар, диетологлар ва бошқалар орасидан комплекс илмий гуруҳлар ташкил этиш;

хорижий спорт ташкилотлари билан тренер-ўқитувчилар ва спортчиларнинг профессионал даражасини ошириш учун тажриба алмашиш бўйича халқаро спорт ҳамкорлигини ривожлантириш;

спортчилар ўртасида селекция ишларини амалга ошириш, шунингдек уларни спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар таркибига шакллантириш;

спорт турлари бўйича спортчилар, тренерлар ва спорт ҳакамларини тегишли разрядлар ва унвонлар бериш учун танлаш ва тавсия этиш;

спорт турлари қоидаларига ўзгартиришлар бўйича, шунингдек юқори маҳоратли спортчилар тайёрлашнинг замонавий методлари бўйича ахборотлардан фойдаланиш;

спортда допингнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, шунингдек, спортда бошқа нохуш ҳодисаларнинг пайдо бўлишига қарши курашиш.

2.3. Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича:

Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар оммавий спортни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

фуқароларнинг жисмоний ривожланишига индивидуал рағбатлантириш асосида жамиятда ўзини тутиш маданиятини шакллантириш бўйича тадбирларида иштирок этиш;

халқаро спорт майдонларида ўзбек спортининг мавқеини мустаҳкамлаш ва обрўсини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда қатнашади.

спортнинг энг юқори ютуқлари ва олимпия тайёргарлиги муаммолари бўйича илмий ва амалий тадқиқотлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашадилар.

3. Ўзаро ҳамкорлик шакллари

3.1. Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлар ўзаро келишувга мувофиқ ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириш, самарали ҳамкорлик қилиш ва ўз ваколатларини амалга ошириш учун ҳамкорлар биргаликда мувофиқлаштирувчи ёки маслаҳат органларини (ишчи гуруҳлар, комиссиялар, кенгашлар ва бошқаларни) ташкил қиладилар.

 Мақсадларига эришиш учун ўзларининг хатти-ҳаракатлари, жамоат характеридаги ва томонларнинг манфаатларига таъсир этувчи тадбирлар тўғрисида маълумот алмашишлари ва қўшма маслаҳатлашувлар ўтказишлари мумкин.

3.2. Вазифаларни амалга ошириш учун ҳамкорлар ўзаро келишувларини амалга оширишлари, шунингдек келишувни амалга ошириш бўйича қўшма фаолиятни кўзда тутадиган режаларни тасдиқлашлари мумкин.

Қабул қилинган ҳужжатга мувофиқ қўшма фаолият олиб боришда ҳамкорларнинг эмблемаси, байроғи, шунингдек рамзлари томонларнинг ёзма келишуви (шартнома, меморандум, баёнот ва бошқалар) асосида амалга оширилади.

а) Моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик.

3.3. Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлари билан биргаликда моддий-техник базаси ҳолатини ўрганишни ва уни халқаро стандартлар ва талабларга мувофиқ мустаҳкамлаш;

зарур спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган, замонавий халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган моддий-техник ҳамда ўқув-машғулот базаларини яратиш, ушбу базалардан самарали фойдаланиш бўйича масъул ташкилотларга мунтазам равишда таклифлар киритиши мумкин.

3.4. Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлари зарур спорт анжоми ва ускунасини спорт ташкилотларга фойдаланиш учун бериши мумкин.

б) Тажриба алмашиш ва юқори малакали тренерлар таркибини тайёрлаш.

3.5. Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлари қуйидагиларни таъминлаши мумкин:

Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлар ёрдамида ҳам Ўзбекистон Республикасида, ҳам чет элларда спорт турлари бўйича юқори малакали  спортчилар, тренерлар тайёрлаш бўйича, шунингдек тажрибали мутахассисларни ўқув-машқ жараёнига жалб этиш бўйича тадбирларни амалга оширишда спорт ташкилотлари фаолиятини ўрганиш;

юқори малакали тренерлар, методистлар ва бошқа мутахассислар билан таъминлаш;

спорт турлари бўйича тренерлар ва бошқа мутахассисларнинг малакасини ошириш, хорижий мамлакатларда уларнинг тажриба алмашишларини ташкил этиш;

ўқув семинарлари, консультациялар, маҳорат дарслари ўтказиш учун хорижий мамлакатлардан етакчи мутахассисларни жалб этиш тадбирларини ишлаб чиқиш;

тренерлар ва бошқа мутахассислар малакасини ошириш жадвалини ишлаб чиқиш.

3.6. Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда, халқаро федерация тренерларини ўқитиш дастурларидан фойдаланган ҳолда, малака ошириш курслари, ўқув семинарлари, консультациялар, маҳорат дарслари ташкил қиладилар.

3.7. Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлари тренерларининг фаолиятини, натижадорлигини, кўриб чиқиш ва соҳага иқтидорли ёш тренерларни жалб қилиш;

спорт турлари билан шуғулланувчилар кўламини кенгайтириш ҳамда терма жамоаларга муносиб заҳира тайёрлаш мақсадида ҳудудларда селекция ишларини ташкил этишда иштирок этадилар.

в) Ҳамкорликда спорт тадбирлари ўтказиш.

3.8. Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар спортни ривожлантиришга масъул ташкилотларга спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси шакллантиришда халқаро спорт ҳамкорлигини ривожлантиришда, мусобақалар ва ўқув-машқ йиғинларини ўтказишда кўмаклашади.

3.9. Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлари спорт ташкилотлари базаларида каледарь режа асосида республика ва ҳудудий спорт мусобақалари ҳамда ўқув-машқ йиғинлари ўтказишлари мумкин.

3.10. Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлари ҳар йили жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги спортчилар, тренер-ўқитувчилар, спорт ҳакамлари учун тасдиқланган календарь режасига биноан ўқув семинарлари, конференциялар ва бошқа тадбирлар ташкил қиладилар.

3.11. Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлар спорт делегацияси таркибини шакллантиради ва уни Олимпия ўйинлари ва бошқа халқаро спорт тадбирларида иштирок этиш учун тайёрлайди ва иштирок этишини таъминлайди.

г) Халқаро ҳамкорлик.

3.12. Спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ:

хорижий спорт ташкилотлари билан белгиланган тартибда тренер-ўқитувчилар таркиби ходимларини ва спортчиларини алмашиш, қўшма спорт тадбирлари, байрамлар, кўриклар, семинарлар ўтказиши;

чет эл мамлакатларида ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш;

тренер-ўқитувчилар таркиби ходимларини ва спортчиларини алмашиш, қўшма спорт тадбирлари, байрамлар, кўриклар, семинарлар ва шу кабиларни ўтказиш бўйича хорижий спорт ташкилотлари билан белгиланган тартибда битимлар тузиши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро фаолиятда иштирок этиши;

хорижга (тажриба алмашиш, тажриба орттириш, турли тадбирлар, мусобақалар, олимпиадалар ва шу кабиларда қатнашиш мақсадида) юбориш учун спортчилар ва тренерлар танлашни амалга ошириши мумкин.

3.13. Бундай хизмат сафарларини уюштиришда спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда тегишли давлат органларини хабардор қилиши ёки розилик олиши шарт.

3.14. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда тегишли давлат органлари ёки спортни ривожлантиришга масъул давлат органлари ва ташкилотлар календарь режасига мувофиқ федерациялар (уюшмалар) томонидан чет элга ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш, халқаро мусобақаларда қатнашиш учун юборилаётган спортчиларни, муайян шахсларни сафарларини монелик қилувчи асослар бўлганда рад этиши мумкин.

3.15. Спортни ривожлантиришга масъул давлат органлари, ташкилотлар чет элга юборилаётган спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассис шахсларга (ёки федерацияга) сафар билан боғлиқ мажбуриятларни, муайян жавобгарликни юклатиши мумкин.

4. Хорижга юбориш учун спортчилар ва тренерлар танлаш

4.1. Хорижга юбориш учун спорт терма жамоаларини ва уларнинг захирасини шакллантиришга фақат Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда спорт турлари реестрига киритилган спорт турлари бўйича йўл қўйилади.

4.2. Хорижга чиқувчи спорт терма жамоалари ва уларнинг захираси:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан, спорт турлари бўйича тегишли республика федерациялари (уюшмалари)нинг ҳамда Республика олий спорт маҳорати мактабининг (улар мавжуд бўлса) келишилган тақдимномаси бўйича шакллантирилади ва тасдиқланади.

4.3. Хорижга чиқувчи спорт терма жамоалари таркибига қуйидагилар киради:

спортчилар;

тренерлар (бош тренерлар, селекция бўйича бош тренерлар, катта тренерлар, тренерлар);

хизмат кўрсатувчи ходимлар - врачлар, массажистлар, психологлар, операторлар, техниклар, механиклар, хореографлар, аккомпаниаторлар, қутқарувчилар ва спортчиларни тайёрлаш учун зарур бўлган бошқа мутахассислар;

маъмурий ходимлар - раҳбарлар, менежерлар, спорт (техника) директорлари, администраторлар.

4.4. Хорижга чиқувчи спорт терма жамоалари таркиблари катталар, ёшлар (болалар), ўсмирлар ёш тоифаларидаги спортчилардан, шунингдек спорт фахрийларидан иборат бўлади ва спорт турлари бўйича тегишли республика федерациялари (уюшмалари) томонидан, халқаро спорт ташкилотларининг тасдиқланган норма ва қоидаларига мувофиқ белгиланади.

4.5. Хорижга чиқувчи спорт терма жамоаларининг таркиблари расмий республика ёки халқаро спорт мусобақаларидаги иштироки якунларига кўра, спорт турлари бўйича тегишли республика федерациялари (уюшмалари)нинг ҳамда Республика олий спорт маҳорати мактабининг (улар мавжуд бўлса) ҳузурида ташкил этилган тренерлар кенгашларида уларни муҳокама қилган ҳолда шакллантирилади.

5. Якунловчи қоида

5.1. Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ўз ваколатлари доирасида спортни ривожлантиришга масъул ташкилотларга ташкилий-кадрлар бўйича ва методик ёрдам кўрсатадилар.

5.2. Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлари мазкур низомда назарда тутилмаган вазифаларни ва бошқа масалаларни қўшма фаолият олиб бориш бўйича ўзаро келишув (шартнома, меморандум, баёнот ва бошқалар) асосида амалга оширадилар.

Умумий таклифлар: 0

432