Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
20104 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 21/07/2020 05/08/2020 15

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори
Республика озиқ-овқат саноатини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-20104

Мамлакатда сўнгги йилларда кўрилган чоралар натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти 2017 йилга нисбатан 2019 йилда 2 бараварга ошишига, йилига 10 млн тоннадан ортиқ сабзавот, 17 млн тоннадан ортиқ бошқа деҳқончилик ва 2,5 млн тонна гўшт маҳсулотларини етиштиришга эришилди.

Шу билан бирга, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро стандартлар ва хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги, озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар
ва экспортерлар орасида ўзаро муносабатлар тўғри йўлга қўйилмаганлиги, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш
ва янги бозорларни очишда тўсқинлик қилмоқда.

Мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини халқаро сифат стандартлари асосида қайта ишлаш ҳажмларини ошириш, ички ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган сифатли маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари турларини ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш ҳамда аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи (ишлаб чиқарувчи) корхоналар билан ушбу маҳсулотларни қайта ишловчи, тайёрловчи ва реализация қилувчи корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатлар учун шароит яратиш;

мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналарига ҳамда экспорт қилувчиларни доимий равишда, керакли хажмда, сифатли ва экспортбоп маҳсулотлар билан таъминлаш;

мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар томонидан улар ихтиёридаги ер майдонларида экиладиган экин турларини мустақил белгилаш тизимини жорий қилиш орқали мазкур жараёнга маҳаллий ҳокимият ва бошқа давлат органларининг асоссиз аралашувини чеклаш;

«Даладан ишлаб чиқаришгача» тамойили асосида халқаро даражада тан олинган стандартлар талабларига мос маҳсулот етиштиришни кўпайтириш, озиқ-овқат маҳсулотларини ушбу стандартлар талаблари асосида қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар қамровини кенгайтириш, экспортбоп маҳсулотларни халқаро талаблар асосида сертификатлаш ишларини жадаллаштириш;

замонавий савдо ва логистика марказларини ташкил этиш, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг миллий брендини жаҳон бозорларида илгари суриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда экспорт салоҳиятини кенгайтириш чораларини кўриш;

мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналари томонидан маҳсулотлари бўйича республикада ва хорижий давлатларда кўргазма ва ярмаркалар ташкил этиш, халқаро бозорларда маҳаллий маҳсулотларни янада мустаҳкамлаш ва унга эътиборни кучайтиришни рағбатлантириш;

мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналарига «Қишлоқ хўжалигида билим инновациялар (АКИС) тизими» асосида замонавий билим ва кўникмаларга эга кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чораларини кўриш.

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳасига хорижий экспертларни кенг жалб қилиш.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2020 йил
1 августдан бошлаб:

а) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифати
ва хавфсизлиги бўйича халқаро стандартларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ҳамда маҳсулотларни белгиланган халқаро талаб асосида сертификатлаштириш билан боғлиқ харажатларнинг
80 фоизини қоплаб бериш;

б) озиқ-овқат маҳсулотларнинг давлат харидлари, шу жумладан давлат харидлари стратегик субъектлари томонидан амалга оширилишида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан
20 фоизгача нарх преференцияси қўлланилади
;

в) озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш саноати тармоғи корхоналари томонидан:

2022 йил 1 январга қадар республикада етиштирилмайдиган
ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашёларнинг
импортида божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашни 120 кунга кечиктирилади;

ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун технологик ускуналарни республика ҳудудига олиб кириш божхона режимига расмийлаштириш ёки импорт контрактлари бўйича улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари юзасидан тўлов амалга оширилган кундан бошлаб
270 кун этиб белгиланади;

г) озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига жалб қилинган хорижий экспертлар жисмоний шахсларга солинадиган даромад солиғидан озод этилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш
ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади)га қуйидаги
маблағларни ўтказиб бериш тўғрисидаги таклифлари маъқулансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма ҳисоб рақамига 2020-2021 йилларда тенг улушларда 50 млрд сўм миқдорида маблағ ўтказиб берилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан– Жамғарма ҳисоб рақамига 70 млрд сўм миқдорида маблағини ўтказиб берилишини таъминлансин.

4. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:

илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни молиялаштириш учун республикадаги илмий-тадқиқот муассасаларига ва озиқ-овқат саноати тармоғи корхоналарига грантлар ажратиш;

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича илк маротаба ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг
техник-иқтисодий асосланувини тайёрлаш билан боғлиқ
харажатларнинг 50 фоизини, лекин битта ҳолат бўйича эквиваленти 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

озиқ-овқат маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарда халқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулотларни чет эл бозорлари талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тадбирлари билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин битта ҳолат бўйича эквиваленти 20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

озиқ-овқат саноати тармоғи корхоналарининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини, лекин битта ҳолат бўйича эквиваленти 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларни илгари суриш бўйича республикада ва хорижий давлатларда кўргазма ва ярмаркалар ташкил этиш, семинарлар ўтказиш, тақдимот материаллари
ва кўргазма стендларини тайёрлаш
.

5. Бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида бошқарув ходимларининг чекланган сони
31 бирликдан иборат Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) ташкил этилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари – Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш департаменти раҳбари лавозими жорий қилинсин.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари – Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш департаменти раҳбари қуйидагилар учун масъул этиб белгилансин:

озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш;

озиқ-овқат саноати корхоналарини қийнаётган муамоларни доимий таҳлил қилиб бориш ва уларни ҳал қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашё материалларини импорт қилишдаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича Ҳукуматлараро комиссияга таклифлар тайёрлаш.

7. Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва “Ўзбекозиқовқатхолдинг” акциядорлик жамиятининг:

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” акциядорлик жамиятини тугатиш;

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” акциядорлик жамияти Озиқ-овқат саноати корхоналарини ривожлантириш, реконструкция қилиш
ва модернизациялаш жамғармасининг тугатиш якунларига кўра қолдиқ маблағларини Жамғармага ўтказиш
тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

8. “Ўзбекозиқовқатхолдинг” акциядорлик жамиятини тугатиш комиссияси 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги замонавий
савдо-логистика марказлари, мева-сабзавот маҳсулотларини
сақлаш ва қайта ишлаш бўйича музлатиш қувватларини ташкил
этиш учун Ҳукуматнинг кафолати билан жалб этилган
халқаро молия институтлари ва хорижий банклар олдидаги тугатилаётган “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компаниясининг қарз маблағларини график бўйича тўлаб борилишини таъминласин.

10. “Ўзбекозиқовқатхолдинг” акциядорлик жамияти таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг устав жамғармаларидаги давлат акция (улуш)лари 2-иловага мувофиқ баланс қиймати бўйича бепул Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилсин.

Бунда, “Ўзагроэкспортбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ устав капиталларидаги “Ўзбекозиқовқатхолдинг” акциядорлик жамияти улуши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ўтказилади.

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги халқаро аудит ва консалтинг ташкилотларини жалб қилган ҳолда:

икки ой муддатда 2-иловада кўрсатилган корхона
ва ташкилотларни хусусийлаштиришга тайёрлаш, уларнинг жозибадорлигини ошириш, савдога чиқариш бўйича ҳар бир тадбирни аниқ амалга ошириш муддати ва масъул шахслар кўрсатилган чора-тадбирлар режаларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2021 йил 1 мартга қадар 2-иловада кўрсатилган корхона
ва ташкилотларнинг устав жамғармаларидаги давлат акция (улуш)ларининг белгиланган тартибда оммавий савдоларга қўйилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси ихтиёрида қоладиган маблағлардан ташқари, мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган активларни сотишдан тушадиган маблағларни Жамғарма ҳисоб рақамига ўтказилишини таъминлансин.

уч ой муддатда сотилмаган корхона ва ташкилотларнинг мол-мулкидан самарали фойдаланиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги салоҳиятли, жумладан, хорижий инвесторларни мазкур бандга мувофиқ реализация қилинадиган объектлар ҳақида кенг хабардор қилиш ва уларни харид қилишга жалб этиш бўйича зарур
чора-тадбирларни кўрсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тижорат банклари билан биргаликда:

озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш тизимини молиявий қўллаб-қувватлаш учун халқаро молия институтларининг маблағлари кенг жалб қилинишини;

халқаро молия институтларининг жалб қилинган маблағларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида маҳсулот етиштирувчилар, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларга манзилли етиб боришини таъминласин.

13. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжлари асосида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларининг “5321000-Озиқ-овқат технологияси (маҳсулот турлари бўйича)” ҳамда “5410500-Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)” таълим йўналишлари бўйича бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини босқичма-босқич ошириб бориш чораларини кўрсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

бир ой муддатда тегишли таълим йўналишлари (мутахассисликлар)да соҳа бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг амалиётларини ўташ объектлари – иш берувчи ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантирсин;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда
2020 йилнинг декабрь ойига қадар озиқ-овқат технологиялари соҳасида замонавий техника ва технологияларни жорий этган етакчи корхона, ташкилотлар ва муассасалар билан талабаларнинг амалиётларини ўташ юзасидан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

а) бир ой муддатда:

Департамент фаолиятини йўлга қўйиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Департаментни танлов асосида зарур назарий билим
ва амалий кўникмаларга эга замонавий менежмент ва маркетинг усулларини эгаллаган юқори малакали кадрлар билан бутласин;

б) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.

в) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда озиқ-овқат саноатида импорт қилинаётган товарлар тури, таснифи, миқдори, нархи ҳамда ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқараётган маҳаллий корхоналар бўйича доимий янгиланиб борадиган маълумотлар базасини яратсин ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштирсин;

г) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда:

уч ой муддатда илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва реализация қилиш ҳамда савдо-логистика ва сақлаш марказларини ташкил этишни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин
ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2021 йил 1 январга қадар республикада қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларига мавжуд ички талабни ҳисобга олган ҳолда 2021–2023 йилларга мўлжалланган саноатбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ–4292-сон қарорининг 1-банди 3 хатбошисига ва 2-иловасига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
18 февралдаги “Республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2492-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

17. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                                     Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил «____» июлдаги ПҚ–_____-сон қарорига 1-илова

 

 

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» акциядорлик жамиятини  тугатиш комиссияси

ТАРКИБИ

 

1.

С. Бекенов

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори, тугатиш комиссияси раиси

2.

О. Насритдинходжаев

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари, тугатиш комиссияси раиси ўринбосари

3.

И.Норқулов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири биринчи ўринбосари, тугатиш комиссияси раиси ўринбосари

4.

О. Кудратов

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бош инспектори

5.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ўринбосари

6.

Х. Мелиев

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари

7.

С. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари

8.

Ф. Умаров

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

9.

О.Шарипов

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг бошқарма бошлиғи

10.

Т.Жалилов

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси раиси

11.

О. Омонов

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат департаменти директори ўринбосари

12.

 

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси бошқарма бошлиғи, тугатиш комиссияси котиби

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил «____» июлдаги ПҚ–_____-сон қарорига 2-илова

 

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» акциядорлик жамиятининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига бериладиган к
орхона ва ташкилотлар
устав капиталларидаги акциялари (улушлари)

РЎЙХАТИ

 

Т/р

Корхона ва ташкилотлар

Акция (улуш) миқдори, фоизда

Суммаси
млн сўмда

  1.  

"SHAKH GARDENS" МЧЖ

20

4 000,0

  1.  

“Osiyo Elga Baraka” МЧЖ

35,6

1 800,0

  1.  

“Bespilotnie Texnologi” МЧЖ

100

1 470,00

  1.  

“Ўзагроэкспорт” АЖ

18,6

1 199,9

  1.  

“Sangzor Tabiiy Sut” МЧЖ

100

676,6

  1.  

“Чимбой мой” МЧЖ

90,2

605,8

  1.  

“БСБ Сабзавод уруғлари” МЧЖ

100

550,0

  1.  

“Янгиюлёғмой” АЖ

3,93

332,5

  1.  

“Деҳқонсавдо” ДУК

100

218,0

  1.  

"GALLAOROL-AGRO-EXPORT" МЧЖ

57,14

200,0

  1.  

“Ташкент ёғ-мой комбинати” АЖ

5

196,5

  1.  

“Anhor Company” МЧЖ

3,9

156,4

  1.  

“BKQ-Besler Kristall Quvvat” МЧЖ

25

153,1

  1.  

“ЎзБАТ” АЖ

2,59

147,6

  1.  

“Ковар ишлаб чиқариш
ва экспорт қилиш маркази” МЧЖ

30

108,0

  1.  

“Angren Logistika Markazi” АЖ

0,48

100,0

  1.  

“A'lo sifat sinov laboratoriya” МЧЖ

100

100,0

  1.  

“Oziqovqatzomin” МЧЖ

100

100,0

  1.  

“Zamonaviy issiqxona” МЧЖ

100

100,0

  1.  

"OZIQOVQAT-INJINIRING" МЧЖ

100

75,00

  1.  

“Урганч гўшт” МЧЖ

25

61,3

  1.  

“МТ Инвест-Импекс” МЧЖ

6,21

54,1

  1.  

“Shafran ilmiy tadqiqot markazi” МЧЖ

7,14

50,0

  1.  

“Таъминот маркази” МЧЖ

25

26,6

  1.  

“MANDJOUKOV FOOD” МЧЖ

5,96

23,8

  1.  

“Китоб Анори” МЧЖ

6,13

23,0

  1.  

“Choy yetishtirish rivojlantitish
ilmiy-ishlab chiqarish markazi” МЧЖ

5,2

20,0

  1.  

“ПЭТ Пласт оил” ҚК МЧЖ

17

17,0

  1.  

“Озиқ-овқат саноат таълим сервис” МЧЖ

100

10,2

  1.  

“Андижан Фларуп оил” ҚК МЧЖ

10

13,3

  1.  

“Avtosanoat Agro” МЧЖ

0,2

7,0

  1.  

“Семменной картофел” ҚК МЧЖ

33

3,8

  1.  

“Қишлоқ ҳаёти газетаси” МЧЖ

2,5

3,0

  1.  

“Гўштсутсаноат” МЧЖ

100

1,3

  1.  

“Савдогарбанк” АТБ

0

2,3

  1.  

“Қарши ёғ” ҚК МЧЖ

10

1,2

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил “___ июлдаги ПҚ–______-сон Қарорига

илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги
ПҚ–4292-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

 

 

1 банднинг 3 хатбошисидаги 132 рақами 174 рақами билан алмаштирилсин;

2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Умумий таклифлар: 10

1151