Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
20062 Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси 20/07/2020 04/08/2020 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-20062

                                                                                               ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4563-сон қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 декабрдаги «Саудия тараққиёт жамғармаси ва Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида «4Р87 Ғузор-Чим-Кўкдала автомобиль йўлини реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–1671-сон қарорининг рус тилидаги матнининг 1-иловаси 8-банди «Всего*» устунидаги «100» рақамлари «132» рақамлари билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги «Ислом тараққиёт банки иштирокида «М39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлини реконструкция қилиш» ҳамда «Саудия тараққиёт жамғармаси ва Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида «4Р87 Ғузор-Чим-Кўкдала автомобиль йўлини реконструкция қилиш» лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3011-сон қарорининг рус тилидаги матни 2-бандидаги «1 ноября 2020 года» сўзлари «31 декабря 2022 года» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги “2017 — 2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2980-сон қарорининг рус тилидаги матнининг 1-иловаси 47-банди “срок реализация” устунидаги “октябрь 2019 года” сўзлари “январь 2024 года” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

 Ўзбекистон Республикаси

           Президенти                                                                    Ш. Мирзиёев

 

          

Умумий таклифлар: 0

206