Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
19982 Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 20/07/2020 04/08/2020 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
“Наманган вилояти Наманган шаҳри оқова сув тизимини кенгайтириш ва реконструкция қилиш (2-босқич)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-19982

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

“Наманган вилояти Наманган шаҳри оқова сув тизимини
кенгайтириш ва реконструкция қилиш 
(2-босқич)” лойиҳасини амалга
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26-27 июнь кунлари Наманган вилоятига ташрифи якунлари бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек, Наманган шаҳрининг аҳолиси ва хўжалик субъектлари оқава сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Наманган вилоят ҳокимлиги ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг “Наманган шаҳри оқава сув тизимини кенгайтириш ва реконструкция қилиш (2-босқич)” лойиҳаси (кейинги ўринларда – лойиҳа) бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ва 2019 йил 19 августдаги 659-Э-сон экспертиза хулосасига асосан қиймати 187,3 млрд.сўм бўлган қурилиш-монтаж ишларини 2020-2021 йилларда амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Лойиҳани доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” Давлат унитар корхонаси – буюртмачи этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун ўрнатилган тартибда 2020 йилда 23,9 млрд.сўм маблағ ажратилишини таъминласин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х.Салиев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири

                     А.Н.Арипов

Умумий таклифлар: 0

163