ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
199 Министерство финансов Республики Узбекистан 10/08/2018 25/08/2018 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-199

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

ҚАРОРИ


Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак
тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси
ва Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 7 январдаги 2, 2010-1, 39/4-сон қарори (рўйхат рақами 2065, 2010 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Молия вазири

Д. Кучкаров

Тошкент ш.,

2018 йил “       ”                        ,

            -сон

 

 

 

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Б. Мусаев

Тошкент ш.,

2018 йил “       ”                        ,

            -сон

 

 

 

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Тошкент ш.,

2018 йил “       ”                        ,

            -сон

 

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг
2018 йил _________
____________________-сон. қарорига
ИЛОВА

 

 

Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак
тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга корхоналар ўзларининг асосий ва иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларини бошқа тижорат банкларида очганликлари тўғрисидаги хабар Банк депозиторларининг миллий ахборот базасидан келиб тушган кундан бошлаб, давлат солиқ хизмати органлари уч иш куни ичида мазкур тижорат банкларига ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда хабарнома юборади.

Бунда, асосий ёки иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларини қабул қилиб олган тижорат банкларига давлат солиқ хизмати органларидан хабарнома олгунга қадар мазкур низомнинг 10-бандида кўрсатилган банк ҳисобварақларини очиши таъқиқланади.”.

2. 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Хабарнома солиқ тўловчига ёзма шаклда ёки унинг шахсий кабинети орқали электрон шаклда юборилади.”.

3. 12-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“ўзига хизмат кўрсатувчи банк билан амалга оширилган валюта операциялари ҳамда валюта биржасида илгари конвертация қилинган хорижий валютани сотишдан келиб тушган маблағлар;”.

ўн биринчи - ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда ўн иккинчи – ўн тўртинчи  хатбошилар деб ҳисоблансин.

 4. 16-банддаги “Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш
ва жиҳозлаш жамғармаси” деган сўзлар “Таълим ва тиббиёт муассасаларининг
моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“17. Ягона солиқ тўлови бўйича ортиқча тўланган сумма солиқ тўловчининг аризасига кўра Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 10-бобида назарда тутилган тартибда қайтарилади.

Ариза солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ёзма шаклда ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда берилади.”.

Умумий таклифлар

803