ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1987 Внебюджетный пенсионный фонд при Министерстве финансов 19/01/2019 18/02/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақидаги 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-1987

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақидаги 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг 19-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақидаги 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
  3. Ушбу қарор 2019 йил 1 мартдан кучга киради.
  4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                                                               А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____”__________даги ___ - сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақидаги 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қарорнинг 1-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарига нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин”.

2. Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (1-илова) 21-банди тўртинчи хатбошисидаги «олти ойдан» деган сўзлар «олтмиш кундан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомда (2-илова):

а) Низомнинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарига нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом”

б) 1-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ушбу Низом “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсияси тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ва болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарига ҳар ойлик нафақалар (кейинги ўринларда нафақа деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.”;

в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“6. Ёшга доир нафақа:

эркакларга – 65 ёшга етганларида;

аёлларга – 60 ёшга етганларида;

болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарига – 55 ёшга етганларида тайинланади.”;

г) 8-бандда:

биринчи хатбошидаги “Иш стажига эга бўлмаган шахсга” деган сўзлардан кейин “(болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналаридан ташқари)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарига ёшга доир нафақа, фарзанди болаликдан ногирон деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги Тиббий-маслаҳат комиссиясининг (кейинги ўринларда ТМК деб юритилади) тиббий хулосаси ёки Тиббий меҳнат экспертиза комиссиясининг (кейинги ўринларда ТМЭК деб юритилади) маълумотномаси билан тасдиқланган тақдирда тайинланади.”;

д) 18-банд қуйидаги мазмундаги “в1” кичик хатбоши билан тўлдирилсин:

“в1) болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарига ёшга доир нафақа тайинлашда – болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, фарзанди болаликдан ногирон деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги ТМК томонидан берилган тиббий хулосаси ёки ТМЭКнинг ногиронлик тўғрисидаги маълумотномасининг тегишли қисми”;

е) 30-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

ж) 31-банднинг тўртинчи хатбошидаги «олти ойдан» деган сўзлар «олтмиш кундан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

Умумий таклифлар

1477