Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
19724 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 08/07/2020 23/07/2020 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори
Аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-19724

Аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

 

Банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик билан шуғулланишга жалб этиш, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни ташкил этиш ҳамда мавжудларини кенгайтириш, аҳолининг ишчанлик фаоллигини ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйҳатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови ҳамда ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича янги механизмларини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига:

тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳолини томорқа ер участкалари самарадорлигини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативлари аъзолигига бадал тўлаш, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик билан шуғулланувчи шахсларга бино ва иншоотлар ижараси ва аъзолик бадалларини тўлаш учун ишсиз, кам таъминланган ва камбағал оилаларга субсидиялар ажратишни молиялаштириш учун қўшимча 80 миллиард сўм;

Маҳалла гузарларида ташкил этиладиган касб - ҳунарга ўқитиш масканларини тикувчилик, ошпазлик, сартарошлик, электрик, сантехник йўналишлари бўйича ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш учун 50 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар ажратилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

4. Вазирлик ва идоралар икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

             Президенти                                                                            Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил ___ июлдаги ПҚ–____-сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида»ги ПҚ–4227-сон қарори 3-банди а-кичик банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга – рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови, ҳунармандчилик уюшмасига аъзолик бадали, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун харажатларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида тўлаш;”.

 

 

Умумий таклифлар: 1

655