ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1972 Хокимият Пайарыкского района 18/01/2019 03/02/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туманда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-тракторпарклари, устахоналар ва сервис пунктларининга сбоб-ускуналарини техник кўрикданўтказиш тўғрисида
ID-1972

ЛОЙИҲА

ПАЙАРИҚ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

2019йил «_____»_________ _________ Пайариқ туман

Туманда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-тракторпарклари, устахоналар ва сервис пунктларининга сбоб-ускуналарини техник кўрикданўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник холатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 559-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелда 2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-усткуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил 17-сон 229-модда) ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини (бундан буён матнда техника деб юритилади) йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосланиб,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги агросаноат мажмуйи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таьминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси Пайариқ туман бўлими техника холати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш катта инспектори (Б.Мирзамуродов) тумандаги тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиб, доимий рўйхатдан ўтган техникаларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги агросаноат мажмуйи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таьминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси Пайариқ туман бўлими техника холати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш инспекциясида рўйхатдан ўтган техникалар йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳаққи миқдоридан:

Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга – 0,18;

Машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига – 0,37 миқдорда йиғимлар ундирилсин.

Техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат, техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторларига тақдим этилади, техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмайди.

3. Техник кўрикдан ўтказиш комиссияси иш режаси 1-иловага;

техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги агросаноат мажмуйи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таьминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси Пайариқ туман бўлими техника холати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш катта инспектори (Б.Мирзамуродов):

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юборилишини;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатмалар берилишини;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юборилишини таъминласин.

5. Мазкур қарор “Пайариқ ҳаёти” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 24 январдаги 190-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

7. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Туман ҳокими в.б Д.Мусинов

Умумий таклифлар

595