Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
19705 Шаҳрисабз шаҳар ҳокимияти 07/07/2020 22/07/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Шаҳрисабз шаҳридаги мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан шаҳардаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-19705

“ЛОЙИҲА”

 

 

ШАҲРИСАБЗ ШАҲАР ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

 

2020 йил “___” июль                                _______                                Шаҳрисабз шаҳри

 

Шаҳрисабз шаҳридаги мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан шаҳардаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг
27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
15 мартдаги 140-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 167-модда) билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан шаҳарда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1. Шаҳрисабз шаҳар мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Шаҳар ҳокимлиги К.Бердиев ҳамда шаҳар халқ таълими бўлими Б.Рўзиев шаҳардаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Шаҳардаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисоблансин.

4.  Мазкур қарор “Кеш” газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5.  Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Шаҳар ҳокимининг 2019 йил 22 августдаги Х-1234-сонли қарори ўз кучини йўқотган ҳисоблансин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари К.Бердиев зиммасига юклатилсин.

 

Шаҳар ҳокими                                                                  Т.Каримов

 

Умумий таклифлар: 0

164