Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
19544 Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси 03/07/2020 18/07/2020 2

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-19544

Лойиҳа

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси ВАЗИРЛАР МАҳКАМАСИнинг

қарори

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига

қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликва идораларнинг ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3627-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар:

2020 йилда тавсияномалар бериш тартибини жорий йилнинг июль-август ойида ушбу қарор билан киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга мувофиқ амалга оширсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорнинг талабларига мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари _________________ ва Ўзбекистон Республикаси ____________________________________ зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

          Бош вазири                                                                  А. Арипов

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил ____ июлдаги ____ -сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомда:

2-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

«мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда контракт бўйича хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун ҳарбий олий таълим муассасаларига курсантларнинг бакалавриатга қабул қилишнинг умумий қабул сонидан (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади»;

51-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

«ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикаст олиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг) фарзандлари қабул квоталаридан ташқари тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномаси асосида қабул қилинадилар».

Ажратилган беш фоизли квота чегарасида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини, шунингдек икки фоизли квота чегарасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандларини қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳонлари натижаси бўйича тўпланган баллардан келиб чиққан ҳолда навбатдаги кетма-кетлик тартибига мувофиқ тақсимланади».

 

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда:

3-бандда:

еттиннчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларда контракт бўйича хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг махсус унвонга эга бўлган хизматдаги офицерлар, сержантлар ва сафдорлар таркиби фарзандлари улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, етарли балл тўплаган тақдирда танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишига тавсия этилади»;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ногиронлиги бўлган шахслар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларда контракт бўйича хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг махсус унвонга эга бўлган хизматдаги офицерлар, сержантлар ва сафдорлар таркиби фарзандлари улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, ўқишга тавсия этилмаган тақдирда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда тўплаган баллари билан танловда иштирок этади».

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

104-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларда контракт бўйича хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажаришда ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикаст олиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари вазирликлар ёки идораларнинг тегишли тавсияномалари асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида олий таълим муассасалари бакалавриатига (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) ўқишга танловсиз қабул қилинадилар».

105-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларда контракт бўйича хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклидаги таълим йўналишларига давлат гранти асосида белгиланган умумий қабул квоталарининг беш фоизи ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг махсус унвонга эга бўлган хизматдаги офицерлар, сержантлар ва сафдорлар таркиби фарзандлари учун икки фоизи миқдорида давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталари ажратилади.

Ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча (беш ва икки фоизли) қабул квоталарига талабаликка қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларининг белгиланган шаклдаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларнинг тест синовлари натижаларига мувофиқ амалга оширилади.

Ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча (беш ва икки фоизли) қабул квоталарига қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан танлаган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда танловда иштирок этадилар».

 

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорида:

а) 1-иловада:

2-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

«мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда контракт бўйича хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун Академиянинг кундузги таълим шаклига қабул қилишнинг умумий қабул сонидан (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади»;

49-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилари қўшилсин:

«ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикаст олиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицер, сержант
ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари қабул квоталаридан ташқари тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномаси асосида қабул қилинадилар».

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралари ҳарбий хизматчилари ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандларини ажратилган (беш ва икки фоизли) квоталар доирасида Академиянинг кундузги таълим шаклига қабул қилишда вазирликлар ва идораларнинг белгиланган шаклдаги тавсияномалари асосида ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Ажратилган (беш ва икки фоизли) қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.

б) 2-иловада:

2-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

«мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик
ва идораларда контракт бўйича хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун Академиянинг сиртқи таълим шаклига қабул қилишнинг умумий қабул сонидан (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади»;

35-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилари қўшилсин:

«ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикаст олиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицер, сержант
ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари қабул квоталаридан ташқари тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномаси асосида қабул қилинадилар».

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралари ҳарбий хизматчилари ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандларини ажратилган (беш ва икки фоизли) квоталар доирасида Академиянинг сиртқи таълим шаклига қабул қилишда вазирликлар ва идораларнинг белгиланган шаклдаги тавсияномалари асосида ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Ажратилган (беш ва икки фоизли) қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.

 

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги 462-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» қарори:

а) Номидаги «Қуролли Кучлари» сўзларидан кейин «таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг» сўзлари билан, «ҳарбийлари» сўзидан кейин «ва ходимлари» сўзлари билан тўлдирилсин.

б) Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб − қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 14 майдаги ПҚ−3726-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:»

в) 1-банддаги «Қуролли Кучлари» сўзларидан кейин «таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг» сўзлари билан, «ҳарбий хизматчилари» сўзидан кейин «ва ходимлари» сўзлари билан тўлдирилсин.

г) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги «ҳарбий хизматчиларга» сўзларидан кейин
«ва Миллий гвардия ходимларига» сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошидаги «ҳарбий хизмат мажбуриятларини» сўзларидан кейин «(хизмат мажбуриятларини) сўзлари билан, «ҳарбий хизматчилари» сўзларидан кейин «ва Миллий гвардия ходимларининг» сўзлари билан тўлдирилсин.

д) 3-бандидаги «2018» рақамларини «2020» рақамларига, «июнь» сўзини «июль-август» сўзларига алмаштирилсин.

е) Низомда:

номидаги «Қуролли Кучлари» сўзларидан кейин «таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг» сўзлари билан, «ҳарбийлари» сўзидан кейин «ва ходимлари» сўзлари билан тўлдирилсин.

1-бандда «Қуролли Кучлари» сўзларидан кейин «таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг» сўзлари билан, «ҳарбий хизматчилари» сўзидан кейин «ва Миллий гвардия ходимлари» сўзлари билан тўлдирилсин.

2-бандда:

иккинчи хатбошидаги «(кейинги ўринларда – ҳарбий хизматчилар деб аталади)» сўзларидан кейин «ва Миллий гвардия ходимларига» сўзлари билан тўлдирилсин.

учинчи хатбошидаги «ҳарбий хизмат мажбуриятларини» сўзларидан кейин «(хизмат мажбуриятларини) сўзлари билан, «ҳарбий хизматчиларнинг» сўзларидан кейин «ва Миллий гвардия ходимларининг» сўзлари билан тўлдирилсин.

4-банддаги «ҳарбий хизматчиларнинг» сўзларидан кейин
«ва Миллий гвардия ходимларининг» сўзлари билан тўлдирилсин.

6-бандда:

иккинчи хатбошидаги «ҳарбий хизматчилар» сўзларидан кейин
«ва Миллий гвардия ходимлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошидаги «ҳарбий хизмат мажбуриятларини» сўзларидан кейин «(хизмат мажбуриятларини) сўзлари билан, «ҳарбий хизматчиларининг» сўзларидан кейин «ва Миллий гвардия ходимларининг» сўзлари билан тўлдирилсин.

7-бандда:

«а» кичик бандининг биринчи хатбошидаги «ҳарбий хизматчига» сўзларидан кейин «(Миллий гвардия ходимига)» сўзлари билан,олтинчи хатбошидаги «ҳарбий хизматчи» сўзларидан кейин «(Миллий гвардия ходими)» сўзлари билан тўлдирилсин;

«б» кичик бандининг биринчи хатбошидаги «ҳарбий хизматчига» сўзларидан кейин «(Миллий гвардия ходимига)» сўзлари билан, учинчи хатбошидаги «ҳарбий хизматчи» сўзларидан кейин «(Миллий гвардия ходими)» сўзлари билан, тўртинчи хатбошидаги «ҳарбий хизмат мажбуриятларини» сўзларидан кейин «(хизмат мажбуриятларини) сўзлари билан, бешинчи хатбошидаги «ҳарбий хизматчининг» сўзларидан кейин «(Миллий гвардия ходимининг)» сўзлари билан тўлдирилсин.

«в» кичик бандидаги «ҳарбий хизмат мажбуриятларини» сўзларидан кейин «(хизмат мажбуриятларини) сўзлари билан, «ҳарбий хизматчига» сўзларидан кейин «(Миллий гвардия ходимига)» сўзлари билан, «ҳарбий хизматчининг» сўзларидан кейин «(Миллий гвардия ходимининг)» сўзлари билан, «ҳарбий хизматчи» сўзларидан кейин «(Миллий гвардия ходими)» сўзлари билан тўлдирилсин.

9-банддаги «ҳарбий хизматчилар» сўзларидан кейин «(Миллий гвардия ходимлари)» сўзлари билан, «ҳарбий хизматчиларга» сўзларидан кейин «(Миллий гвардия ходимларига)» сўзлари билан тўлдирилсин.

10-банддаги «ҳарбий хизматчиларнинг» сўзларидан кейин «(Миллий гвардия ходимларининг)» сўзлари билан тўлдирилсин.

11-банддаги ҳарбий хизмат мажбуриятларини» сўзларидан кейин «(хизмат мажбуриятларини) сўзлари билан, «ҳарбий хизматчилар» сўзларидан кейин «(Миллий гвардия ходимлари)» сўзлари билан тўлдирилсин.

 

 

и) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

            « Тавсиянома бланкасининг шакли

 

TAVSIYANOMA QK 000000

______ -yilda tugfilgan, O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida ________- harbiy qismda (muassasada) harbiy xizmatni (xizmatni) o‘tayotgan

________________________________ ga berildi.

(harbiy (maxsus) unvoni, familiyasi, ismi, otasining ismi)

Tavsiyanoma_____________________ rahbarining

                           (vazirlik (idora)

20___-yil “___”__________dagi ____- sonli buyrugfiga asosan berildi.

 

M.O‘

_________________________________________

(vazirlik (idora) mansabdor shaxsining unvoni, imzosi, familiyasi, ismi, otasining ismi)

_________________________________________

           (tavsiyanoma berilgan harbiy xizmatchining familiyasi va imzosi)

 

20___ - yil “____ ” _______________

TAVSIYANOMA QK 000000

_______ -yilda tug‘ilgan, O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida
_________- harbiy qismda (muassasada) harbiy xizmatni (xizmatni) o‘tayotgan _________________________________________________________________ga berildi.

                                (harbiy (maxsus) unvoni, familiyasi, ismi, otasining ismi)

Ushbu tavsiyanoma egasining farzandi ________________________________________

_______________________________________________________________________

                                                                       (familiyasi, ismi, otasining ismi,

_____________________________________________________________________ga                  

                                              pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami)

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 14-maydagi
PQ-3726-son qaroriga muvofiq yo‘nalishlar bo‘yicha bakalavrlar (ikkinchi va keyingi oliy ma’lumot bundan mustasno) tayyorlashda respublikaning barcha oliy ta’lim muassasalariga kirishda ajratilgan besh foizli (ikki foizli*) qabul kvotasi doirasida tanlovda ishtirok etish imtiyozi beriladi.

Tavsiyanoma______________________________rahbarining 20__-yil “__”______ dagi

                                                          (vazirlik (idora)

____- son buyrugfiga asosan berildi.

Tavsiyanoma rasmiylashtirib berilgan sanadan e’tiboran uch yil muddat davomida kuchga ega boladi.

M.O‘.__________________________________________________________________                                      

                                 (vazirlik (idora) mansabdor shaxsining unvoni, imzosi, familiyasi, ismi, otasining ismi)

20___ - yil “____” ___________________

 

* - Milliy gvardiya harbiy xizmatch va xodimlari uchun.

                                                                                                                                                                                                                ».

 

 

 

 

 

 

 

 

к) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

            « Тавсиянома бланкасининг шакли

 

TAVSIYANOMA QK 000000

_____-yilda ____-yilda tug‘ilgan, O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida _____- harbiy qismda (muassasada) harbiy xizmatni o‘tagan, harbiy xizmat majburiyatini (xizmat majburiyatini) bajarish vaqtida halok bo‘lgan, hamda harbiy xizmat majburiyatini (xizmat majburiyatini) bajarish vaqtida olgan kasalligi, kontuziya, jaroxati oqibatida nogironlik orttirgan __________________

_____________________________________ ga berildi.

(harbiy (maxsus) unvoni, familiyasi, ismi, otasining ismi)

Tavsiyanoma___________________________________

                                      (vazirlik (idora)

rahbarining 20___-yil “___”__________dagi ____- sonli buyrugfiga asosan berildi.

 

M.O‘

__________________________________________

(vazirlik (idora) mansabdor shaxsining unvoni, imzosi, familiyasi, ismi, otasining ismi)

_______________________________________________________________

(tavsiyanoma berilgan harbiy xizmatchining familiyasi va imzosi)

 

  20___ - yil “____ ” ________________

TAVSIYANOMA QK 000000

______ -yilda _______-yilda tug‘ilgan, O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida _________- harbiy qismda (muassasada) harbiy xizmatni o‘tagan, harbiy xizmat majburiyatini (xizmat majburiyatini) bajarish vaqtida halok bo‘lgan, hamda harbiy xizmat majburiyatini (xizmat majburiyatini) bajarish vaqtida olgan kasalligi, kontuziya, jaroxati oqibatida nogironlik orttirgan_______________________________________________________________ ga berildi.                                     

(harbiy (maxsus) unvoni, familiyasi, ismi, otasining ismi)

Ushbu tavsiyanoma egasining farzandi ______________________________________

                                                                                                    (familiyasi, ismi, otasining ismi,

___________________________________________________________________ga                 

                            pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami)

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 14-maydagi
PQ-3726-son qaroriga muvofiq yo‘nalishlar bo‘yicha bakalavrlar (ikkinchi va keyingi oliy ma’lumot bundan mustasno) tayyorlashda respublikaning barcha oliy ta’lim muassasalariga kirishda tanlovsiz belgilangan qabul kvotasidan tashqari davlat grantiga asosan o‘qishga kirish imtiyozi beriladi.

Tavsiyanoma_________________________________rahbarining 20__-yil “___”_______dagi

                                                          (vazirlik (idora)

______- son buyrugfiga asosan berildi.

Tavsiyanoma rasmiylashtirib berilgan sanadan e’tiboran uch yil muddat davomida kuchga ega boladi.

M.O‘._______________________________________________

              (vazirlik (idora) mansabdor shaxsining unvoni, imzosi, familiyasi, ismi, otasining ismi)

20___ - yil “____” ___________________

 

                                                                                                                                                                                                              ».

 

л) 3 -илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг ҳарбий хизматчилари ва ходимлари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Амалга ошириш механизми

 

Субъект

 

Бажариш муддати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

I-босқич

 

1. Вазирлик (идора) раҳбарининг тавсиянома бериш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги буйруғини чиқариш.

2. Комиссия қуйидагиларни кўриб чиқади:

ҳарбий хизматчи ва ходимлар фарзандларининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тўғрисидаги тавсиялар билан командирлар (бошлиқлар)нинг таклифлари;

ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари рўйхатлари.

 

Вазирликлар

(идоралар)

 

Ҳар йили

10 мартгача

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

II-босқич

 

Командир (бошлиқ)лар комиссияга кўриб чиқиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ҳарбий хизматчига (Миллий гвардия ходимига):

бевосита командир (бошлиқ)нинг тавсиясияномаси; маълумотнома-объективка; биографик маълумотлар; хизмат фаолияти натижалари бўйича батафсил ҳисобот; ҳарбий хизматчи (Миллий гвардия ходими) фарзандининг паспорти ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхалари;

б) ҳалок бўлган ҳарбий хизматчига (Миллий гвардия ходимига):

вазирлик (идора) ҳудудий органи, мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг тавсияномаси; ҳарбий хизматчи (Миллий гвардия ходими) ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ҳалок бўлганлиги тўғрисида вазирлик (идора) раҳбарининг буйруғидан кўчирма; ҳарбий хизматчи (Миллий гвардия ходими)нинг ўлими хақидаги гувоҳномадан нусха; ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (Миллий гвардия ходими) фарзандининг паспорти ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхалари;

 

в) ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчига (Миллий гвардия ходимига):

вазирлик (идора) ҳудудий органи, мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг тавсияномаси; тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ҳарбий хизматчининг (Миллий гвардия ходимининг) ногиронлиги хақидаги маълумотнома; ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар бўйича ҳарбий-тиббий экспертиза ўтказадиган муассасанинг хулосаси; ҳарбий хизматчи (Миллий гвардия ходими) фарзандининг паспорти ва туғилганлик хақидаги гувоҳномаси нусхалари.

 

 

Ҳарбий қисмлар ва ташкилотлар командирлари (бошлиқлари)

 

Ҳар йили

15 мартгача

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

III-босқич

 

1. Комиссия тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади. (Комиссия йиғилиши якунлари бўйича баённома тузишади, у комиссия раисининг имзоси ҳамда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи тегишли вазирлик (идора)нинг гербли муҳри билан тасдиқланади).

2. Кўриб чиқиш якунлари бўйича баённома тузилади, у комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

 

Вазирликлар (идоралар) комиссияларининг раислари

 

Ҳар йили

1 апрелгача

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

IV-босқич

 

1. Вазирлик (идора) тегишли раҳбари буйруғи чиқарилади.

2. Ҳарбий хизматчи ва Миллий гвардия ходимлари фарзандларининг республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар берилади.

3. Ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг (Миллий гвардия ходимларининг) ушбу низомда назарда тутилган тартибда таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномаларга эга бўлган фарзандлари рўйхатлари Давлат комиссиясига юборилади.

 

Вазирликлар (идоралар) раҳбарлари, ҳарбий қисмлар ва муассасалар командирлари (бошлиқлари)

 

Ҳар йили

1 майгача

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

V-босқич

 

Давлат комиссияси ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг (Миллий гвардия ходимларининг) ушбу Низомда назарда тутилган тартибда олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар берилган фарзандлари рўйхатларини кўриб чиқади.

 

Давлат комиссияси (таълим муассасалари бўйича АТД) ишчи органи

 

Ҳар йили

15 июнгача

 

 

 

                                                                                                                                      ».

м) 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ҳалок бўлган, ярадорлик, контузия, шикаст олиш натижасида ногирон бўлиб қолган, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномага эга бўлган ҳарбий хизматчи ва ходимлар фарзандларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Абитуриентнинг (номзод)нинг фамилияси, исми, отасининг исми

Абитуриент (номзод) паспорти (гувоҳномаси)нинг серияси ва рақами

Қайси вазирлик (идора) вакили

Таълимнинг режалаштирилаётган йўналиши

Тавсиянома рақами

Изоҳ

1.

 

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

 

                                                                                                                                      ».

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 594-сон қарори билан тасдиқланган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомда:

а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

«мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик
ва идораларда контракт бўйича хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун Университетга талабаларнинг бакалавриатга қабул қилишнинг умумий қабул сонидан (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади»;

б) 11-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар қабул комиссиясига ушбу тавсияноманинг асл нусхасини тақдим этадилар»;

в) қуйидаги мазмундаги 463 ва 464-бандлар қўшилсин:

«463. «ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикаст олиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномаси асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида Университет бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) кириш имтиҳонларисиз қабул қилинадилар.

464. Ажратилган беш фоизли квота чегарасида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини, шунингдек икки фоизли квота чегарасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандларини қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳонлари натижаси бўйича тўпланган баллардан келиб чиққан ҳолда навбатдаги кетма-кетлик тартибига мувофиқ тақсимланади».

 

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:

2-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

«Мамлакатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда контракт бўйича хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун Институт бакалавриатига курсантлар қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади»;

61-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

«ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикаст олиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномаси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз, белгиланган қабул квоталаридан ташқари Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар».

Умумий таклифлар: 2

266