ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1954 Хокимият Джамбайского района 17/01/2019 01/02/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-1954

 

                                                                                                                   ЛОЙИҲА

 

 

ЖОМБОЙ ТУМАН ҲОКИМИ

Қ А Р О Р И

 

2019 йил «___»  январь                   ____ Қ                        Жомбой тумани

 

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли

 автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил                       31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2003 йил 1-2-сон)  ижросини таъминлаш ҳамда Жомбой туман ички ишлар бўлимининг            2019 йил 8 январдаги 56/38-сонли хатини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 9-сон,                  320-модда) 6-моддасига асосланиб

 

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 

1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин.

  а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазинли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус траспорт воситалари ва уларга тиркамалар-бир йилда икки марта:

  б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йил ҳам шу жумлага киради) тарспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) икки йилда бир марта:

  в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган траспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган траснспорт воситаларидан ташқари)- бир йилда бир марта:

  г) тиркамалар кўрикка траспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда.  

 3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта- 1 мартдан 30 июнгача;

иккинчи марта1 сентябрдан 31октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1-мартдан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1-январьдан 31 августгача ўтказилсин.

4.  Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага, техник кўрикни ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга «JV MAN AUTO Uzbekistоn» маъсулияти чекланган жамияти шаклдаги қўшма корхонанинг техник кўрик ўтказиш учун зарур ва шароитларга мавжудлигини инобатга олиб, уларга тегишли бўлган автобус, ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўриндан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларнинг тиркамаларини қўшма корхонанинг  сервис ва диллерлик марказида, бошқа турдаги транспорт воситаларини “Самарқанд автотеххизмат” ОАЖга қарашли тумандаги Агротехсервис МТПда техник кўрикдан ўтказилиши тавсия этилсин.

 6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил          31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори 3-банд талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати харбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

7. Мазкур қарор “Жомбой тонги” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

8. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 15-февралдаги 212-Қ қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Худаяров зиммасига юклатилсин.

 

 

      Туман ҳокими                                                           У.Назаров                     

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар

617