Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
19502 Чилонзор туман ҳокимияти 02/07/2020 17/07/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Умумтаълим мактабларига бириктирилган микроҳудуд доирасида яшовчи, лекин таълим тили бўйича шу таълим муассасаси томонидан қамраб олинмайдиган ҳамда туман ҳудудлар (маҳалла, кўча ва уйлар)ни ва болаларни таълим муассасаларига қабул қилиш юзасидан умумтаълим мактабларига бириктириш тўғрисида
ID-19502

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 469-сонли, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 13 июндаги  847-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда Чилонзор тумани халқ таълими бўлимининг 2020 йил 15 июндаги 02-3/1-413-сонли мурожаат хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига асосан,

 

                                                                     ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларига бириктирилган микрохудудлар рўйхати 1-иловага, тумандаги умумтаълим мактабларида таълим икки тилда (ўзбек ва рус) олиб борилишини инобатга олган ҳолда, мактабларга ҳудудларни бириктириш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 

2. Туман ҳокимининг ўринбосари (А.Халметов), туман Халқ таълими бўлими (О.Мадалиева):

Туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларига бириктирилган микрохудудлар рўйхатлари барча умумтаълим мактабларга тўлиқ етказиш ва ушбу бириктириш бўйича ўз иш фаолиятларини олиб боришлари устидан назорат ўрнатилсин.

3. Туман ҳокимлигининг Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (Б.Абдухамитов), туман ҳокимлиги Матбуот хизмати (М.Боллиева):    

“Тошкент оқшоми”, “Вечерний Ташкент” газеталарида мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.poytaxt.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

4. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Чилонзор тумани ҳокимининг 2019 йил 23 августдаги 2044-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиши туман ҳокимининг ўринбосари А.Халметов ва туман Халқ таълими бўлими мудири О.Мадалиева зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                  С.Махаметов

Туман ҳокимининг

 2020 йил _____ _____________даги

________-сонлиқарорига

2-ИЛОВА

 

Чилонзор туманидаги умумтаълим мактабларида таълим икки тилда (ўзбек ва рус) олиб борилишини инобатга олган ҳолда, мактабларга ҳудудларни бириктириш жадвали

 

1. 103-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида таълим рус тилида олиб борилиши сабабли, таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 162‑сонли умумтаълим мактабига;

2. 114-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 202–сонли умумтаълим мактабига;

3. 128-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 90–сонли умумтаълим мактабига;

4. 131-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 188–сонли умумтаълим мактабига;

5. 162-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 163–сонли умумтаълим мактабига;

6. 173-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 183–сонли умумтаълим мактабига;

7. 179-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 183–сонли умумтаълим мактабига;

8. 188-сонли умумтаълим мактабида таълим рус тилида олиб борилиши сабабли, таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган   232–сонли умумтаълим мактабига;

9. 200-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаб, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 202‑сонли умумтаълим мактабига;

10. 201-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаб, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 281‑сонли умумтаълим мактабига;

11. 270-сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаб, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 188‑сонли умумтаълим мактабига;

12. 280-сонли умумтаълим мактабида таълим рус тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаб, таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 126–сонли умумтаълим мактабига қабул қилсин.

13. Туман ҳудудидаги “Лутфий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилаётган 24 та кўп қаватли уйларга кўчиб келиши назарда тутилаётган болалар 183-сонли умумтаълим мактаби томонидан вақтинча тегишли тартибда йиғим ундирилмаслик шарти билан қабул қилиниши;

14. Туман ҳудудидаги “Дилобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги қурилган 68а-сонли кўп қаватли уйга кўчиб келиши назарда тутилаётган болалар 182-сонли умумтаълим мактаби томонидан қабул қилиниши белгилаб қўйилсин.

Умумий таклифлар: 0

211