Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
19461 O'zbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qo'mitasi 01/07/2020 16/07/2020 4

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-19461

Қонунчилик палатаси томонидан _________қабул қилинган

                                   Сенат томонидан __________________маъқулланган

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 6 майда қабул қилинган “Истеъмол кредити тўғрисида”ги ЎРҚ-33-сонли Қонунининг 15-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 5, 216-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) биринчи қисмнинг учинчи хатбошиси “олдиндан ёзма” деган сўзлардан кейин “ёки электрон” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) иккинчи қисмдаги “Ўзбекистон Республикасида” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларда” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) учинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Молиявий истеъмол кредитини нақд пул ва хорижий валютада ҳам олиш мумкин”.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 354-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда, № 12, 464-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 6, 227-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 16-модданинг тўртинчи қисмидаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига” деган сўзлар “тижорат банкларига” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 33-модданинг биринчи қисмидаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” деган сўзлар “тижорат банклари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

 

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

                Ўзбекистон Республикаси

                Президенти

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига  қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонуни лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

  1. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 6 майдаги ЎРҚ-33-сонли “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Қонуни

15-модда. Молиявий истеъмол кредитининг хусусиятлари

Молиявий истеъмол кредитидан фойдаланилганда:

шартнома истеъмолчи томонидан товарни (хизматни) сотиб олишга доир шартнома кучга киргунига қадар ёки кучга кирганидан кейин тузилиши мумкин;

истеъмолчи молиявий истеъмол кредити олиш тўғрисида истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхонани ёки реализация қилувчи ташкилотни олдиндан ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Молиявий истеъмол кредити бериш Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхона ёки реализация қилувчи ташкилотнинг банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Молиявий истеъмол кредитининг нақд пулда берилишига йўл қўйилмайди.

15-модда. Молиявий истеъмол кредитининг хусусиятлари

Молиявий истеъмол кредитидан фойдаланилганда:

шартнома истеъмолчи томонидан товарни (хизматни) сотиб олишга доир шартнома кучга киргунига қадар ёки кучга кирганидан кейин тузилиши мумкин;

истеъмолчи молиявий истеъмол кредити олиш тўғрисида истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхонани ёки реализация қилувчи ташкилотни олдиндан ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиши шарт.

Молиявий истеъмол кредити бериш Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхона ёки реализация қилувчи ташкилотнинг банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Молиявий истеъмол кредитини нақд пул ва хорижий валютада ҳам олиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-5877-сон Фармонига мувофиқ, рақобат муҳитини яхшилаш ва бизнес юритишнинг тенг имкониятларини яратиш борасида индивидуал солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, преференциялар ва имтиёзли кредитлар бериш амалиётини танқидий қайта кўриб чиқиш топширилган.

  1. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлдаги "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ЎРҚ-163-сонли Қонуни

16-модда. Қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш

...

(тўртинчи қисм) Қимматли қоғозларга доир нархларнинг, талаб ва таклифнинг даражасини сақлаб туриш учун биржа битимлари тузилганда маркет-мейкер биржага, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига йиғимлар ва бошқа тўловлар тўлашдан озод қилинади.

16-модда. Қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш

...

(тўртинчи қисм) Қимматли қоғозларга доир нархларнинг, талаб ва таклифнинг даражасини сақлаб туриш учун биржа битимлари тузилганда маркет-мейкер биржага, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига, шунингдек тижорат банкларига йиғимлар ва бошқа тўловлар тўлашдан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-5877-сон Фармонига мувофиқ, рақобат муҳитини яхшилаш ва бизнес юритишнинг тенг имкониятларини яратиш борасида индивидуал солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, преференциялар ва имтиёзли кредитлар бериш амалиётини танқидий қайта кўриб чиқиш топширилган.

33-модда. Қимматли қоғозларга доир операциялар бўйича ҳисоб-китоблар

Қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича пул маблағларининг ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан амалга оширилади.

...

33-модда. Қимматли қоғозларга доир операциялар бўйича ҳисоб-китоблар

Қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича пул маблағларининг ҳисоб-китоблари тижорат банклари томонидан амалга оширилади.

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-5877-сон Фармонига мувофиқ, рақобат муҳитини яхшилаш ва бизнес юритишнинг тенг имкониятларини яратиш борасида индивидуал солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, преференциялар ва имтиёзли кредитлар бериш амалиётини танқидий қайта кўриб чиқиш топширилган.

 

    

Умумий таклифлар: 3

1453