Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
19437 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси 01/07/2020 16/07/2020 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
“Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисида”ги низомнинг 5-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-19437

Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомнинг 5-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги ПҚ−4096-сон «Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори (рўйхат рақами
2893, 2017 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 25-сон, 568-модда) билан тасдиқланган Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомнинг 5-иловаси 11-бандидаги “Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази” деган сўзлар “Судьялар олий мактаби” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

   Олий аттестация комиссияси

   раиси                                                                                                             А. Юсупов

Умумий таклифлар: 0

236