Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
19436 Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 02/07/2020 17/07/2020 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори
Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида
ID-19436

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

 

Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида

 

1. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти имтиёзлари ва иммунитетлари тўғрисидаги конвенцияга (Нью-Йорк, 1946 йил 13 февраль) қўшилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартноманинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномага қўшилиши тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқлари амалга оширилиши ва мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

            Президенти                                                                                                     Ш. МИРЗИЁЕВ

Умумий таклифлар: 0

555