ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1943 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 16/01/2019 31/01/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-1943

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида

 

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг (кейинги ўринларда университет деб аталади) илмий салоҳиятини ошириш, моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, бугунги кунда жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун рақобатбардош кадрларни тайёрлаш ҳамда ўқув-тарбия жараёнининг сифатини тубдан яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида:

хорижий олий таълим муассасаларининг тажрибаларини ўрганиш асосида иш берувчиларнинг талабларидан келиб чиқиб, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурларини қайта кўриб чиқишни;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўқув адабиётларини хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасаларида фойдаланилаётган тегишли адабиётларнинг танқидий таҳлилини олиб бориш асосида уларнинг янги авлодини яратишни;

ўқув жараёнида халқаро тажриба асосида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш воситасида талабаларнинг билим даражаси ва уларни ўқитиш сифатини оширишни;

хорижий мамлакатларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги профессор-ўқитувчилари, тажрибали амалиётчилари, тренерларини жалб қилган ҳолда университетнинг талабалари, профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш мақсадида ўқув курсларини ташкил этишни;

халқаро ҳамкорлик таълим дастурлари асосида қишки спорт турларини ривожлантириш бўйича мутахассисларни жалб этишни;

меҳнат бозорининг эҳтиёжига мувофиқ халқаро қўшма таълим дастурлари асосида олий маълумотли мутахассис кадрларни тайёрлашни;

илмий салоҳиятни ҳар томонлама ошириш мақсадида магистрантлар ва докторантларни мақсадли тайёрлашни амалга оширишни таъминласинлар.

2. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 3 майдаги 331-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.05.2018 й., 09/18/331/1146-сон) 1-иловасининг матни мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Ҳ. Набиев зиммасига юклансин.

 

 

              Ўзбекистон Республикаси

                        Бош вазири                                                                                                                                                                                                                              А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” ____________ даги

 ____-сон қарорига
1
-ИЛОВА

 

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети тузилмаси

 

Яккакураш спорт турлари факультети

Кўпкураш спорт турлари факультети

 

Спорт ўйинлари факультети

Спортни бошқариш ва касбий фанлар факультети

Кафедралар

Кафедралар

Кафедралар

Кафедралар

 

Университет кенгаши

РЕКТОР

Ўқув ишлари бўйича проректор

Спорт ва ёшлар масалалари бўйича проректор

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор

Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор

Таълим сифатини назорат қилиш бўлими

Ўқув-услубий бўлим

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

 

Илмий - педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими

Режа-молия бўлими

Спорт таълим муассасалари, спорт турлари бўйича федерация ва жамоалар билан ишлаш бўлими

Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими

 

Ахборот технологиялари маркази

Ахборот-ресурс маркази

Магистратура бўлими

Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими

 

Таҳририй-нашриёт бўлими

Техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими

Фуқаро ва меҳнат мухофазаси бўлими

Бош энергетик

Бош юристконсульт

Ходимлар бўлими

Иккинчи бўлим

Девонхона ва архив

Мониторинг ва ички назорат бўлими

Сиртқи бўлим

Ахборот хизмати

Ўқитишнинг техник воситалари бўлими

Бош муҳандис

 

Бухгалтерия

 

Тиббий-санитария бўлими

 

Босмахона*

Инновацион жамғармалар ва илмий-инновациион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими

Спортчиларни техник-тактик, психофизиологик ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича махсус илмий лаборатория

Спорт клуби*

Талабалар турар жойлари

Факультетлараро кафедралар

 

Халқаро алоқалар бўлими

 

       
   
 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ: Университет (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг умумий чекланган сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.

* Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан (тўлов-контракт ҳисобидан ташқари).

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” ____________ даги

 ____-сон қарорига
2-
ИЛОВА

 

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича

“ЙЎЛ ХАРИТАСИ”

 

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Муддат

Натижа

Маблағ

Маъсул

 

I.УНИВЕРСИТЕТДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.1

Ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси ва маҳаллий  кадрлар истеъмолчиларининг талабларидан келиб чиқиб, соҳа бўйича замонавий таълим хизматини кўрсатиш жараёнлари, инновацион педагогик технологияларда ўз аксини топган давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини қайта ишлаб чиқиш

1. Университетда мавжуд 4 та бакалавриат таълим йўналиши ва 2 та магистратура мутахассислиги-нинг малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари қайта таҳлилдан ўтказилади.

2019 йил

март

Истеъмолчиларининг талабларидан келиб чиқиб, соҳа бўйича замонавий таълим хизматини кўрсатиш талаблари асосида таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари такомиллаштирилади.

Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

 

Умумий таклифлар

867