Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
19410 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 08/07/2020 23/07/2020 2

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-19410

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон ҳамда “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 31 январдаги ПФ–5930-сонли фармонларига мувофиқ ҳамда болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 244-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:

бир ой муддатда – расмий веб-сайтини такомиллаштирсин, уни мактабгача таьлимни бошқариш ахборот тизими билан интеграция қилинишини,  унда давлат мактабгача таълим муассасалари ва уларнинг тарбияланувчилари ҳақидаги маълумотларни жойлаштирилишини таъминласин;

2020-2021 йиллар мобайнида доимий равишда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимини замонавий ахборот технологиялари, навбат маьлумотларининг яхлитлиги ва аниқлигини таьминловчи инновацион усулларни жорий этган ҳолда қайта кўриб чиқсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А.Мусаев Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

             Бош вазири                                                                                             А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___” _____даги _____-сон қарорига

илова

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат мактабгача  таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 

2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Муассасалардаги бўш жойларнинг электрон ҳисобини юритиш, болаларни муассасаларга қабул қилиш учун электрон навбатни шакллантириш, шунингдек, болаларни муассасаларга қабул қилиш учун йўлланмаларни расмийлаштириш Мактабгача таьлим вазирлигининг Мактабгача таьлимни бошқариш ахборот тизими томонидан амалга оширилади.”

2. Иловада:

3-банднинг “а” ва “б” кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“а) муассасалар доимий равишда муассасалардаги тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимида янгиланишини, шу жумладан ҳар бир бола муассасадан кетган кундан бошлаб бир иш куни ичида муассасанинг бўш ўрни ҳақидаги маълумотни Мактабгача таьлим вазирлигининг Мактабгача таьлимни бошқариш ахборот тизимига (кейинги ўринларда - МТБАТ деб аталади) киритиб борилишини таъминлайдилар;

б) муассасалардаги бўш жойларнинг электрон ҳисобини юритиш, болаларни муассасаларга қабул қилиш учун электрон навбатни шакллантириш, шунингдек, болаларни муассасаларга қабул қилиш учун йўлланмаларни расмийлаштириш МТБАТ томонидан автоматик тарзда амалга оширилади;”;

6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) ўз тасарруфидаги муассасалар тўғрисидаги маьлумотларни автоматик равишда мунтазам янгиланиб борилиши учун ўз расмий веб-сайтининг МТБАТ билан интеграциялашувини таьминлайди, унда қуйидагилар кўрсатилади:

а) ҳар бир муассаса манзили, унинг ихтисослашуви, гуруҳлар сони, муассасада гуруҳлар бўйича (болаларнинг ёши, таълим тили ва сменаси) ўринлар  сони ва бўш ўринларнинг мавжудлиги;

б) болаларни муассасага қабул қилиш бўйича умумий асослардаги навбатга киритилган анкеталар рўйхати (кейинги ўринларда умумий рўйхат деб аталади) (ЯИДХПдаги анкета рақами, муассасадаги гуруҳлар бўйича навбат рақами);

в) ушбу Регламентнинг 18-бандига мувофиқ болаларни муассасага қабул қилиш бўйича навбатга киритилган анкеталар рўйхати (кейинги ўринларда имтиёзли рўйхат деб аталади) (ЯИДХПдаги анкета рақами, муассасадаги гуруҳлар бўйича навбат рақами).”;

7-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар) ёки яқин қариндошлари (бобоси, бувиси, вояга етган акаси ёки опаси ва б.) (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) йўлланмалар олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзлари келган ҳолда мурожаат қиладилар ёки электрон тарзда давлат хизматлари олиш учун ЯИДХПда рўйхатга олинадилар.;

қуйидаги мазмунда хатбоши билан тўлдирилсин:

“Болани учинчи шахслар томонидан муассасага навбатга қўйиш ёки йўлланма олишга мурожаат этиш фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ёки боланинг ота-онаси томонидан берилган ишончнома асосида амалга оширилади.”;

8-банддаги “ваколатли органнинг расмий веб-сайтида” сўзлари “вазирликнинг расмий веб-сайтида ҳамда ЯИДХПда” сўзлари билан алмаштирилсин;

9-бандда:

“а” ва “б” кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“а) муассасанинг бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун);

б) муассасанинг бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун)”;

“в” кичик бандидаги “иккита” сўзи “тўртта” сўзи билан алмаштирилсин;

“г” кичик бандидаги “эга бўлмаган” сўзларидан кейин “учтагача” сўзи қўшилсин;

11-банд қуйидаги мазмунда учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ариза берувчи онлайн тарзда навбатни кузатиши ва ЯИДХПда хабарномаларни олиши, шунингдек, муассасада болани қабул қилиш учун ариза бериш шартларидан (ЯИДХП ёки Давлат хизматлари марказлари орқали) қатьий назар, Давлат хизматлари марказларида мурожат ҳолати тўғрисида маьлумотни олиши мумкин.”;

14-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ариза берувчи томонидан давлат хизматларидан фойдаланиш рад этилган тақдирда ёки боланинг ёши мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш ёшидан ўтган бўлса, унинг сўровномаси тизим томонидан автоматик равишда кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва навбатга туриш ҳақида хабарнома ёки йўлланма бекор қилинади ҳамда навбатдан чиқарилади.”;

15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“15. Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожат қилинганда ёки ЯИДХП орқали мурожат қилинганда тўлдирилган сўровнома автоматик равишда МТБАТга юборилади.

Бу каби холатларда МТБАТда автоматик равишда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

йўлланмани шакллантириш – тегишли муассаса ва гуруҳда бўш ўрин бўлганда;

сўровномани тегишли равишда умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритиш, шунингдек хабарномани шакллантириш – тегишли муассаса ва гуруҳда бўш ўрин бўлмаганда;

маьлумотномаларни яратиш ва сўровномани тегишли равишда умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритиш, шунингдек хабарномани шакллантириш - бир вақтнинг ўзида бир нечта муассасаларга навбатга қўйиш учун мурожат қилинганда; 

ваколатли органнинг расмий веб-сайтида муассасалар тўғрисидаги маьлумотларни янгилаб бориш.”;

16-банд чиқариб ташлансин;

17 ва 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“17. Ушбу Регламентнинг 15-бандига мувофиқ, МТБАТда йўлланмаларни автоматик равишда шакллантириш муассасаларда ўринлар бўшаган куни навбатга мувофиқ расмийлаштирилади. Бунда, имтиёзли рўхатга киритилган анкеталар бўйича йўлланмалар умумий рўхатга киритилган анкеталарга нисбатан биринчи навбатда шакллантирилади.

18. Болаларнинг қуйидаги контингенти сўровномалари имтиёзли рўйхатга киритилади:

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари (ногиронлик тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилади);

етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар (битта ёки ёлғиз ота-онанинг вафоти тўғрисидаги гувоҳнома, ота-она хуқуқларидан маҳрум этилганлик тўғрисидаги суд қарори ва бошқалар).

Ариза берувчиларда ушбу бандга мувофиқ устунлик ҳуқуқларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот сўровномада кўрсатилади. Бунда берилган йўлланмалар ҳамда тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари болаларни муассасага қабул қилиш учун асослар ҳисобланади.”.

20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“20. МТБАТ томонидан электрон шаклда ишлаб чиқилган йўлланмалар
ва навбатга қўйилганлиги ҳақидаги хабарномалар уларнинг қоғоз шаклидаги кўринишларига тенгдир, шунингдек, автоматик равишда муассаса ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожат қилинганда) ва ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат қилгинанда) ЯИДХП орқали юборади.

Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга йўлланма ёки хабарномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда беради.”;

21-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Болаларни муассасага йўлланмалар мавжуд бўлмаганда расмийлаштириш тақиқланади, яқин атрофдаги таьмирлаш ёки реконструкция қилиш учун вақтинча ёпилган муассасаларда тарбияланаётган болаларни вақтинча қабул қилиш ҳоллари бундан мустасно. Бунда болаларни вақтинча муассасага қабул қилиш муассасадаги бўш ўринлар ҳисобидан амалга оширилмайди.”;

22-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Муассаса тарбияланувчиси 30 календар куни давомида узрсиз сабабларга кўра келмаган тақдирда, у муассасани бир томонлама тарк этган деб ҳисобланади ҳамда муассаса мудираси томонидан тарбияланувчилар сафидан чиқарилади.

Шу билан бирга муассасани бир томонлама равишда тарк этган деб тан олинган тарбияланувчини тиклаш ушбу Регламентнинг 2-бобига мувофиқ амалга оширилади.”;

қуйидаги мазмундаги 221-банд қўшилсин:

“221. Сўровномада кўрсатилган муассаса ёки гуруҳ ёпилган тақдирда, ваколатли орган ариза берувчини белгиланган тартибда хабардор қилган ҳолда сўровномани кўриб чиқишни бекор қилади”;

1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ишларини
амалга ошириш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддати

                                      

1-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

 

Мактабгача таълим ахборот тизими ҳамда расмий веб-сайтида ўз тасарруфидаги муассасалар тўғрисидаги маълумотларнинг жойлаштирилишини ва уларнинг мунтазам онлайн тарзда янгилаб борилишини таъминлаш

 

Доимий равишда

 

 

 

 

2-босқич

 

Ариза берувчи

 

Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда мурожаат қилиш ёки электрон тарзда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш

 

Хоҳишига кўра

 

 

 

 

3-босқич

 

1) Давлат хизматлари маркази

2) ЯИДХП

 

Сўровномани мактабгача таьлимни бошқариш ахборот тизимига киритиш

 

1) 1 соат ичида

2) Автоматик тарзда

 

 

 

 

4-босқич

 

Мактабгача таьлимни бошқариш ахборот тизими

 

а) Йўлланмани расмийлаштириш - кўрсатилган муассаса гуруҳида бўш жой мавжуд бўлса;

б) Сўровномани тегишли равишда умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритиш, шунингдек, навбатга қўйилганлиги ҳақида хабарномани расмийлаштириш – кўрсатилган муассаса гуруҳида жой мавжуд бўлмаган ҳолда;

в) йўлланма ёки хабарномани муассаса ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожат қилинганда) ва ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат қилгинанда) ЯИДХП орқали юбориш ва бу ҳақида ариза берувчига хабар юбориш.

 

Автоматик тарзда

 

 

 

 

5-босқич

 

Ариза берувчи

 

Йўлланма ёки хабарномани Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали олиш

 

Йўлланма ёки хабарнома шакллангандан сўнг

 

 

 

 

”;

2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“         __________________

(сана)

________________________

(т/р)

 

 

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

С Ў Р О В Н О М А

I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар:

1. Болага нисбатан (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс, яқин қариндошлар (бобоси, бувиси, акаси, опаси ва б.) ёки ишончнома асосида ҳаракат этувчи учинчи шахс):

 

2. Ф.И.О.:

 

3. Паспортга оид маълумотлар (рақами ва серияси):

 

4. Манзили:

 

5. Телефон рақами:

 

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

 

7. Ишончномини реквизитлари (учинчи шахслар учун):

 

II. Бола ҳақидаги маълумотлар:

1. Ф.И.О.:

 

2. Туғилган йили:

 

3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома маълумотлари (рақами ва серияси):

 

III. Муассаса ҳақидаги маълумотлар:

1. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими:

 

2. Муассаса рақами:

 

3. Гуруҳи:

 

IV. Имтиёзли ҳуқуқ борлиги ҳақидаги маълумотлар* (зарур бўлса)

1. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари (ногиронлик тўғрисидаги гувохнома тақдим этилади);

 

2. Етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар (битта ёки ёлғиз ота-онанинг вафоти тўғрисидаги гувохнома, ота-она хуқуқларидан махрум этилганлик тўғрисидаги суд қарори ва бошқалар);

 

V. Хабар бериш тартиби

1. Почта орқали (почта манзили)

 

2. СМС ёки телефон орқали (телефон рақами)

 

3. Электрон почта орқали (электрон почта манзили)

 

     

 

Умумий таклифлар: 0

773