Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
19339 Дўстлик туман ҳокимияти 29/06/2020 14/07/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Дўстлик туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-19339

Дўстлик туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти  тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6,25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида, умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Дўстлик туман халқ таълими бўлимининг 2020 йил 23 июндаги                   224-сонли хати қаноатлантирилсин.
  2. Дўстлик туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
  3. Туман ҳокими ўринбосари (Н.Сахатов), туман халқ таълими бўлими (М.Камолов) ҳамда тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш холати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
  4. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
  5. Туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Г.Холмуродова)га, маҳалла фуқаролар йиғинини мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
  6. “Дўстлик ҳаёти” газетаси тахририяти (Б.Қораев)га, мазкур қарорнинг  мазмун моҳиятини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш тавсия қилинсин.
  7. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  8. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 7 сентябрдаги 1170-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Н.Сахатов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими                                                У.Узаков

 

 

Туман ҳокимининг

2020 йил _______ июндаги

________-сонли қарорига

илова

 

Дўстлик тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларига бириктирилган кўчалар номи тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

Т/р

Мактаб-лар

Бириктирилган кўчалар номи

МФЙ лар

1

1-мактаб

Дўўстлик, Н.Бегимов, А.Яссавий, Ўзбекистон, Ш.Рашидов, У.Носиров, Темир йўл, Абай, Х.Исроилов кўчалари ва Мингчинор массиви

“А.Навоий” МФЙ

2

2-мактаб

С.Рахимов, Дўстлик, Ш.Нодиров, Ҳ.Олимжон, Беруний, А.Икромов ва М.Улуғбек кўчалари

“Чинобод” МФЙ

3

3-мактаб

Х.Олимжон, Х.Носиров, Ойбек, А.Навоий, Ғ.Ғулом, Ф.Хўжаев, А.Икромов, Дўстлик ва Дўстлик боғ кўчалари

“Саритепа” МФЙ

4

4-мактаб

Марҳамат, Норин, Самарканд, К.Сафаров, Навбаҳор, М.Дадажонов кўчалари, Янги хаёт маҳалласи, Навбаҳор куп қаватли уйлар

“Қахрамон” МФЙ

5

5-мактаб

Чороғон, Қора сув, Якка тепа, Минг ўрик, Жийдали, А.Фарғоний, А.Н.Фаробий, Алпомиш, Кўк терак, Мингтол, Юнусобод, Кўк дала, Бўзсув, Кумушкент кўчалари ва “Янги тараққиёт” ФХХУ ҳудуди

“Манас” МФЙ

6

6-мактаб

Шарқ, Мафтун, Равон йўл, Ш.Рашидов, Қ.Иноятов, Бахт, Ж.Баҳодиров, Ифтиҳор, Мустақиллик, У.Юсупов, Ғ.Ғулом, Баҳор, Тинчлик, Дўстлик кўчалари, Олмазор маҳалласи, Ғайрат 1-14-уйлар, М.Абдувосиев СИУ шийпонлари, ЦРМ ҳудуди ва Янги участкалар кўчаси

“Наврўз” МФЙ

7

7-мактаб

Қурама, Ю.Х.Хожиб, Боғиэрам, Чинорзор, Зулфия, Миришкор, Кўркамобод, Учқулоч, бекшодил, Боғистон, Шакарсой, Бойтўби ва Қўнғиробод кўчалари

“Олтин водий” МФЙ

8

8-мактаб

Ш.Рашидов, Дўстлик, С.Рахимов, Ўзбекистон, Макаренко, Улуғбек, Худаёров, Ҳамза, Х.Олимжон, А.Навоий, Жомий, Бобур, Хайработ, Наврўз, Наврўз 284-285-286, Наврўз 287-288-289, Наврўз 290-293-294, Наврўз 295-296, Қўшработ кўчалари ва “Боғзор” МФЙдаги дала шипонлари

“Боғзор” МФЙ

9

9-мактаб

Гўзалсой, Чўлпон, Х.Шоимардонов, Хмза, Бойкўл, Завқий, Ўзбекистон, Ҳ.Олимжон ва А,Навоий кўчалари

“Бунёдкор” МФЙ

10

10-мактаб

Олмазор, Ж,Баходиров, Ифтихор, Мустақиллик, Равон йўли, Янги участка, Х,Исроилов СИУ шийпонлари, Камолот, Гулзор ва А.Навоий кўчалари

“Наврўз” МФЙ

11

11-мактаб

Дўстлик, Дўстлик қаватли уйлар, Андижон, Андижон қаватли уйлар,Ўзбекистон, СТФ Ётоқхона, Қ.Муллаев, Дехқонобод кўчалари

“Қахрамон” МФЙ

12

12-мактаб

Чорток, Бахористон, Манас, Согдиена, Чилонзор, Хатирчи, Шахрихон, Анорзор, Анжирбог кўчалари, ЦРМ ҳудуди ва Жиззах остонаси ҳудуди

“Манас” МФЙ

13

13-мактаб

Мевазор, Давр, М.Авезев, Адолат, Гўзал, Навбахор, А.Қаххор, Боғдорчилик, Ш.Рашидов ва Учтом кўчалари

“Мевазор” МФЙ

14

14-мактаб

М.Дадажонов, Туркистон, Амангелди, Хамза, Халкобод, Окдарё, Ал Хоразмий, Холхужаев, Обод, Амир Темур, Хамза, Намунали 1 ва Намунали 2 кўчалари

“Чинобод” МФЙ

15

15-мактаб

Елобод, Чорвадор, Афросийоб, янги уйлар(ракамсиз) кўчалари

“Мевазор” МФЙ

16

16-мактаб

Қ.Рахимов, Ў.Кўчиев, Х.Турдибоев, А.Набиев, М.Улуғбек, Фурқат, Й.Оҳунбобоев, А.Қурбонов, Хамза кўчалари, МТФ, эски пахта қабул қилиш пункти

“Саритепа” МФЙ

17

17-мактаб

С.Ахмад, С.Зуннунова, Афросиёб, Туркистон, Қурама, Катта қўоғон, Зулфия, Чинорзор, Зилол, Миришкор, Уч қулоч, Кўркамобод, Ю.Х.Хожиб, Янги ҳаёт маҳалласи.

“Олтин водий” МФЙ

18

18-мактаб

Нурафшон, Ғ.Ғулом, Саркисов, Шифокор, Охунбобоев, Ибн Сино кўчалари

“Ғ.Ғулом” МФЙ

19

19-мактаб

Чўлпон, Чорбоғ, Охунбобойев, У.Юсупов, Муқимий, Қодирий, У.Носир, Ж.Аббос, Фурқат, Хамза, Гўзалсой, Ўзбекистон, Тарақиёт, Х.Жўрайев, Х.Олимжон, Завқий, Х.Шаймардонов, Янги Махалла, С.Айний ва Навоий кўчалари

“Бунёдкор” МФЙ

20

20-мактаб

Ғишткўприк, Анжирли, А.Фитрат, Б.Нақшбандий, Мустақиллик, Зарбдор, А.Қодирий, О.Шарофиддинов кўчалари ва Намунали уйлар

“А.Навоий” МФЙ ҳудудидаги Янги ҳаёт маскани ва “Мевазор” МФЙ

 

Умумий таклифлар: 0

197