ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1930 Министерство транспорта Республики Узбекистан 16/01/2019 31/01/2019 2

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги маъмурий регламентни тасдиқлаш ҳақида
ID-1930

Лойиҳа

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

    ҚАРОРИ

 

Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги маъмурий регламентни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ ҳамда автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламенти
1-иловага мувофиқ;

Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божи миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали мурожаат қиладилар.

3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.

4. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 5 декабрдаги 994-сон қарори 2019 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Адлия вазири Р.К. Давлетов ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи Д.Т. Деҳқонов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

              Бош вазири                                                         А. Арипов

 

Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро

йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламентига 1-илова

 

Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини лицезиялаш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда лицензия ва лицензия варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш тизимини жорий этиш бўйича ишларни амалга ошириш
СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

1-босқич

 

Ариза берувчи

 

1) Лицензия ва лицензия карточкалари олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш.

2) Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.

 

1) Хоҳишига кўра

2) Мурожаат қилганда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

1) Давлат хизматлари маркази

2) Ягона интерактив давлат хизматлари портали

 

Сўровномани лицензияловчи орган(“Ўзавтотранс” агентлиги)га юбориш.

 

1) 1 соат мобайнида

2) Автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Лицензияловчи орган (“Ўзавтотранс” агентлиги)

 

1) Ариза берувчини лицензия талаб ва шартларига мослигини ўрганади.
2) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза берувчига автомобиль транспортида юкларни ҳамда йўловчиларни ташишга лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўрисида қабул қилган қарори юзасидан хабар юбориш. Лицензия беришга қарор қилинган тақдирда, хабарномада лицензия ва лицензия варақалари бериш учун давлат божи миқдорларини кўрсатган ҳолда юбориш.

 

1) 5 иш куни

2) 1 иш куни

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Давлат хизматлари маркази

 

Ариза берувчини (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) қабул қилинган қарор ҳақида ҳамда лицензия/лицензия карточкалари бериш учун давлат божи миқдорларини қайд этган ҳолда хабардор қилиш.

 

1 соат мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Ариза берувчи

 

Лицензия/лицензия карточкалари бериш ҳақида қарор келиб тушгандан сўнг, лицензия бериш учун давлат божи қарорда кўрсатилган миқдорда амалга оширилади.

 

3 ой мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Лицензияловчи орган (“Ўзавтотранс” агентлиги)

 

1) Ижобий қарор мавжудлиги ва лицензия/лицензия карточкалари бериш учун тўловлар тўланганидан сўнг лицензия/лицензия карточкаларини ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб расмийлаштириш.

2) Лицензия/лицензия карточкаларини (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориш.

 

1 иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7-босқич

 

Давлат хизматлари маркази

 

Лицензия/лицензия варақасини талабгорга ўзи шахсан келганда унда ўз муҳрини қўйиш йўли билан бериш.

 

1 соат мобайнида

 

 

 

 

 

Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро

йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламентига 2-илова

 

__________________

(сана)

 

 

________________

(рақам)

     

 

Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш

АНКЕТАСИ

 

           

I. (жис) Ариза берувчи тўғрисида маълумот жисмоний шахс:

           

1. Лицензияланувчи фаолият тури

 

2. Ф.И.Ш.:

 

3. Паспорт маълумотлари (серия ва рақами):

 

4. Хайдовчилик гувохномаси (серия, рақами ва категория):

 

5. СТИР:

 

6. МФО:

 

7. Хисоб рақами:

 

8. Хизмат кўрсатаётган банк номи:

 

9. Адрес:

 

10. Телефон рақами:

 

11. Электрон почта манзили:

 

    

I. (юр) Ариза берувчи тўғрисида маълумотюридик шахс:

         

1. Лицензияланувчи фаолият тури

 

2. Корхонанаинг тўлиқ номи:

 

3. Мулкчилик шакли:

 

4. СТИР:

 

5. МФО:

 

6. ОКЭД:

 

7. Хисоб рақами:

 

8. Хизмат кўрсатаётган банк номи:

 

9. Асосий фаолият тури:

 

10. Юридик манзилс:

 

11. Телефон рақами:

 

12. Электрон почта манзили:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

__________________

(сана)

 

 

________________

(рақам)

     

 

Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятига лицензия карточкасини бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш

АНКЕТАСИ

 

           

I. (жис) Ариза берувчи тўғрисида маълумотжисмоний шахс:

           

1. Лицензияланувчи фаолият тури:

 

2. Лицензия рақами:

 

3. Берилган сана:

 

4. Телефон рақами:

 

5. Электрон почта манзили:

 

    

I. (юр) Ариза берувчи тўғрисида маълумотюридик шахс:

         

1. Лицензияланувчи фаолият тури

 

2. Корхонанаинг тўлиқ номи:

 

3. Мулкчилик шакли:

 

4. Лицензия рақами:

 

5. Берилган сана:

 

6. Телефон рақами:

 

7. Электрон почта манзили:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                

 

Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро

йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламентига 3-илова

 

Лицензия варақаларни олиш учун  корхона ихтиёридаги бўлган автотранспорт воситалари туғрисида маълумотлар:

 

Автотранспорт воситасининг русуми

Давлат

рақами

Чиккан йили

Юк кутариши йўловчи сигими

Автотранспорт тури

Фаолият

тури

Фаолият кўрсатиш муддати

Мулкчилик туғрисида маълумотлар, ижара шартномаси муддати,  санаси, ижара муддати, ижара берувчи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Такдим этилган маълумотларнинг туғрилигини тасдиклайман:

 

 

 

 

Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро

йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламентига 4-илова

 

 

 

 

Маълумотнома

 

«                                        » _____  худудида автотранспорт воситаларига ТХ-1, ТХ–2 ва жорий ремонт ишларини бажариш учун барча шарт шароитлар мавжуд. Корхонанинг тиббий хонаси барча тиббий жихозлар билан таъминланган.

Корхонада автотранспорт воситасини техник жихатдан соз холда саклаш, уни асраш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш учун барча шароитлар мавжуд, автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан корхона механиги _______________ ўтказади ва хайдовчиларни тиббий кўрикдан корхона тиббий ходими ____________ ўтказади.

Автотранспорт воситасиларини кундалик техник кўрикдан ўтказиш ва хайдовчиларни кундалик тиббий кўрикдан ўтказиш учун яратилган шарт-шароитлар лицензия битим ва талаб шартларига мос келади.

 

 

 

 

 

Маълумотнома

 

«                                        » _____ га тегишли автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш ва хайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун
«                                        » _____ билан ____ йил ___ ойида ____-сонли шартнома тузилган.

Ушбу тузилган шартномага асосан «                                        » _____ гаражи худудуда «                                        » _____ ходимлари томонидан автотранспорт воситасиларини кундалик техник кўрикдан ва хайдовчи кундалик тиббий кўрикдан ўтказилади.

Автотранспорт воситасиларини кундалик техник кўрикдан ўтказиш ва хайдовчиларни кундалик тиббий кўрикдан ўтказиш учун яратилган шарт-шароитлар лицензия битим ва талаб шартларига мос келади.

 

 Вазирлар Маҳкамасининг
______ йил ________даги ____-сон қарорига

1-ИЛОВА

 Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

I-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.

2. Тижорат асосида амалга ошириладиган йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти лицензияланади.

Тижорат асосида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйган табиий офатлар, эпидемиялар, йирик авариялар оқибатларини тугатиш ҳамда Ҳукуматнинг қарорлари бўйича авария-қутқариш ва тиклаш ишлари амалга оширилиши ва мурувват юклари етказиб берилиши талаб этилиши билан боғлиқ ташишларни амалга оширишга, электрон тижорат орқали реализация қилинган товарларни сотувчига ва етказиб берувчига шахсий мулк, ижара ва бошқа фойдаланиш ҳуқуқига асосан тегишли бўлган автомобиль транспортида Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб етказиб беришга, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно, шунингдек «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасида назарда тутилган корхоналар ва муассасаларга лицензия олиш талаб этилмайди.

3. Лицензия бериш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар лицензияловчи органлар томонидан:

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) — Ўзбекистон Республикасида йўловчи ва юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш бўйича;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан — йўловчи ва юкларни шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро йўналишларда ташиш бўйича амалга оширилади.

4. Агентликка лицензияловчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш, лицензиялаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги лицензияларнинг йиғма реестрини юритиш, лицензияловчи органлар томонидан автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш ваколатлари юкланади.

5. Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.

Ариза берувчининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг қуйидаги қисмларига берилади:

а) йўловчиларни шаҳарда автобусларда ташиш;

б) йўловчиларни шаҳарда микроавтобусларда ташиш;

в) йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш;

г) йўловчиларни шаҳар атрофида автобусларда ташиш;

д) йўловчиларни шаҳар атрофида микроавтобусларда ташиш;

е) йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш;

ж) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича автобусларда ташиш;

з) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича микроавтобусларда ташиш;

и) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда ташиш;

й) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича автобусларда ташиш;

к) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича микроавтобусларда ташиш;

л) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда ташиш;

м) юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш;

н) юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш;

 о) юкларни автомобиль транспортида халқаро йўналишлар бўйича ташиш.

 Лицензиат лицензияловчи органга мурожаат қилганда бир ариза бўйича ушбу лицензияловчи орган томонидан бериладиган лицензия турларининг бир неча қисмини олиш ҳуқуқига эга.

Халқаро йўналишларда юкларни ташишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия варақасига эга бўлган миллий юк ташувчилар автомобиллар унга мувофиқ шаҳарлараро йўналишларда юк ташишни амалга ошириш ҳуқуқига ҳам эгадирлар.

6. Лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.

7. Лицензия билан бирга ҳар бир автотранспорт воситасига лицензия варақаси берилади.

Лицензия варақаси — лицензия талаблари ва шартларига мажбурий тарзда риоя қилинган ҳолда йўловчилар ва юкларни ташишда фойдаланиладиган ҳар бир автотранспорт воситасига лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун бериладиган рухсатнома (лицензия).

Лицензия варақасининг амал қилиш муддати ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномасининг амал қилиш муддати билан чекланади. Лицензия варақасининг амал қилиши лицензия варақаси берилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Тижорат ташувларида лицензия варақалари билан таъминланмаган автомобиль транспорти воситасидан фойдаланиш ноқонуний ҳисобланади ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашга олиб келади.

 

8. Қуйидагилар:

ариза берувчининг аризасига кўра лицензияловчи орган қарорига биноан бериладиган лицензия билан биргаликда — биринчи лицензия варақалари;

ариза берувчининг аризасига кўра автотранспорт воситалари ҳаракатдаги таркиби кўпайган тақдирда мавжуд лицензия асосида — қўшимча лицензия варақалари;

ушбу Регламентнинг 30-бандида назарда тутилган ҳолатларда, шунингдек автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси ўзгарганда, автотранспорт воситасининг юк кўтариш ёки йўловчи сиғими кўпайганда (камайганда), бир автотранспорт воситаси шу классдаги бошқа автотранспорт воситасига алмаштирилганда ушбу автотранспорт воситасига мавжуд лицензия варақалари асосида ариза берувчининг лицензия варақаларини қайта расмийлаштириш бўйича аризасига кўра — қайта расмийлаштирилган лицензия варақалари берилади.

Ҳар бир ҳолатда ариза берувчи (ёки лицензиат) автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар билан ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар билан бирга автотранспорт воситаларининг рўйхатини тақдим этади.

II-боб.  Лицензия талаблари ва шартлари

9. Қуйидагилар автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) лицензиат томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланишда, уларни шайлашда қонун ҳужжатларига, ташиш қоидаларига мажбурий риоя қилиниши, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши;

б) штатда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган, тегишли лавозимни эгаллаш ҳуқуқи учун ўрнатилган тартибда аттестациядан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжуд бўлиши;

в) лицензиат фойдаланаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия варақаси мавжуд бўлиши;

г) автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник жиҳатдан созлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;

д) автомобиль транспортида юк ташувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг ва юридик шахс ходимларининг автомобиль транспортида йўловчилар ва юк ташишларни амалга оширишда қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги;

е) қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли ташилиши;

ж) тендерлар натижалари бўйича, ваколатли органлар билан шартнома асосида йўловчиларни йўловчилар ҳуқуқларига, ҳаракатланишнинг белгиланган жадвалларига, транспортда юриш тарифларига риоя этган, йўловчиларнинг белгиланган тоифаларини текин ва имтиёзли тарзда ташишни таъминлаган, қоида бузиш, антисанитария ҳолларига хизмат кўрсатишнинг сифатининг паст бўлишига йўл қўймаган ҳолда автомобилда мунтазам ташиш (йўналишли таксилардан ташқари);

з) ташиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларини бажариш, автотранспорт воситасини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш, уни асраш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш, автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш;

и) янгидан олинаётган ва тўлдирилаётган автотранспорт воситаларига лицензиатлар томонидан қўшимча лицензия варақаларининг ўз вақтида олиниши;

к) шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро йўналишда автомобилда ташишларни амалга ошираётган автотранспорт воситаларида сервис устахонасининг тамғаси қўйилган назорат приборлари (тахографлар) мавжуд бўлиши.

л) йўналишсиз таксиларнинг техник ҳолати ва асбоб-ускуналарининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига, ташқи кўринишига ва анжомларига, ягона таниш белгилари билан жиҳозлашга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги.

III-боб. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

10. Лицензия олиш учун ариза берувчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами; жисмоний шахс учун юк ташиш ҳуқуқига лицензия олишда — фамилияси, исми, отасининг исми, паспортга оид маълумотлар ва ҳайдовчилик гувоҳномаси; фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза ва лицензия варақалари олиш учун корхона ихтиёридаги бўлган автотранспорт воситаларининг рўйхати билан бирга автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар билан ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлари;

б) ариза берувчида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар.

Ариза берувчидан мазкур Регламентда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Ариза берувчи тақдим этилган хужжатлар ва маълумотларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгардир.

IV-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

11. Давлат хизмати кўрсатиш жараёни мазкур Регламентнинг
1 иловасига мувофиқ амалга оширилади.

12. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда-ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.

13. Ариза берувчи шахсан ўзи борган тақдирда давлат хизматлари Марказлари ходими ариза берувчи номидан, (ЯИДХП) орқали мурожаат қилган тақдирда эса, ариза берувчи мазкур Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда автомобил транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчи ва юк ташишлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия/лицензия варақаларини бериш бўйича давлат хизматини олиш учун шахсан ўзи электрон шаклда аризани ҳамда мазкур Регламентнинг 3-иловасига мувофиқ лицензия варақалари олиш учун корхона ихтиёридаги бўлган автотранспорт воситалари туғрисида маълумотларни ва  мазкур Регламентнинг 4-иловасига мувофиқ ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни тўлдиради.

Ариза берувчидан мазкур бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъий таъқиқланади.

14. Расмийлаштирилгандан ва аризага зарур маълумотларни киритгандан сўнг ариза берувчи уни ўзининг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда-ЭРИ) билан тасдиқлайди.

ЯИДХП ва давлат хизматлари Маркази ходими ариза берувчиларни олдиндан давлат хизматини олиш учун ЭРИси мавжудлиги мажбурий эканлиги ҳақида хабардор қилиши лозим.

Давлат хизматлари Марказлари ариза берувчилар жойида ЭРИ олишлари учун зарур шарт-шароитлар билан таъминлаши лозим.

15. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун:

Давлат хизматини олиш бўйича аризани кўриб чиққанлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ва автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия варақаларини  бериш  учун  божи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда ундирилади.

Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ва давлат божи тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари ёрдамида амалга оширилади.

16. Аризани кўриб чиққанлик учун йиғимлар миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади:

5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

17. Ариза берувчи давлат хизматини олишдан уни кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақлидир.

Ариза берувчи давлат хизматини олишдан бош тортган тақдирда, унинг аризаси кўриб чиқилмайди ва тўланган йиғимлар миқдори қайтарилмайди.

18. Давлат хизматлари Марказига шахсан бориб мурожаат қилинганда аризатўлдирилгандан кейин бир соат мобайнида ариза“Ўзавтотранс” агентлигига юборилади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда аризаавтомат тарзда “Ўзавтотранс” агентлигига келиб тушади.

19. “Ўзавтотранс” агентлиги аризакелиб тушган палладан беш иш куни мобайнида:

электрон ҳамкорлик йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХББдан лицензия олиш учун тақдим этилаётган автотранспорт воситаси(лар)га тегишли маълумотларни электрон сўров орқали олади;

электрон ҳамкорлик йўли билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан мулк ҳуқуқи, бошқа ашё ҳуқуқи ёки ижара шартномасида мавжуд автотранспорт воситалари тўғрисида маълумотларни олади;

Агентлик мазкур Регламент асосида аризанинг белгиланган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;

давлат хизматлари Марказларига (ўзи шахсан келиб мурожаат қилганда) ёки ЯИДХП орқали (электрон шалкда мурожаат қилган тақдирда) ариза берувчиларга қабул қилинган қарор ҳақида электрон шаклда хабарнома беради. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, лицензия варақаларини бериш учун тўланадиган давлат божи миқдорлари хабарномада қайд этилиши лозим.

20. Ариза берувчи лицензия бериш учун хабарномада кўрсатилган миқдорда тўловларни амалга ошишини таъминлайди.

21. Ваколатли орган давлат божи тушган вақтдан бошлаб 1 иш кунида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия/лицензия варақаларни расмийлаштиради ҳамда уни ЭРИ билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади. 

 Давлат хизматлари маркази, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия/лицензия варақалар келиб тушгандан сўнг 10 дақиқада уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда ариза берувчининг сўровига кўра, унга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия/лицензия варақаларни электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериш йўли билан тақдим этиши мумкин.

22. Лицензия/лицензия варақаларини бериш “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг                           17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия/лицензия варақаларини беришни бошқа асосларда рад этиш қатъий таъқиқланади.

Ариза берувчи лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

23. Лицензия бериш учун тўловлар белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда, ариза берувчи лицензия варақаларини бериш юзасидан умумий тартибда қайта мурожаат қилишга ҳақлидир.

24. Ариза берувчиларда ЭРИ мавжуд эмаслиги ёки уни олишга рад этилганлиги, аризада, лицензия варақалари олиш учун корхона ихтиёридаги бўлган автотранспорт воситалари туғрисида ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотларда,  нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар қайд этилганлиги, лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига, шунингдек танлов (тендер) шартларига номувофиқлиги ҳамда аризани кўриб чиққанлик учун йиғим, давлат хизмати кўрсатилганлиги учун ва давлат божи учун тўловлар амалга оширилмаганлиги давлат хизматини кўрсатилишига рад этиш учун етарли асос бўла олади.

25. Ариза берувчига автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташишга лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

Лицензияловчи орган Давлат хизматлари марказини қарор қабул қилингани тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида хабардор қилади.

251. Агар Агентлик лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қилмаса, у ҳолда кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи ўзи ариза берган фаолиятни, бу ҳақда Агентликни ёзма равишда хабардор қилиб, амалга ошириш ҳуқуқига эга.

26. Лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўламаган тақдирда, лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга ҳақлидир.

27. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома Давлат хизматлари марказига рад этишнинг аниқ сабаблари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади.

Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

28. Ариза берувчи томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ариза берувчининг рад этиш сабаблари бартараф этилгани тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан бошлаб беш иш кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Ҳужжатларни такрорий кўриб чиқишда лицензияловчи орган томонидан ариза берувчига илгари ёзма равишда баён қилинмаган рад этиш сабаблари кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларини кўрсатиш бундан мустасно.

Ариза берувчининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди;

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

V-боб. Лицензия шартномаси, лицензияларни қайта расмийлаштириш.

29. Лицензияловчи орган билан лицензиат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия шартномаси оммавий оферта кўринишида тузилади.

30. Лицензиат — юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт.

Лицензиат — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт.

Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.

31. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида амалга оширилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда ариза берувчининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.

VI-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш

32. Лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган:

лицензия талаблари ва шартлари бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари асосида текширувлар ўтказиш ёки лицензиат фаолияти хавф-таҳлил натижалари бўйича текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқиш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўлувчи масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўрайди ва олади;

текширишлар натижалари асосида лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузади;

аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай қонун бузилишларини бартараф этиш муддатларини белгилайди;

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёхуд уларни бекор қилиш масаласи бўйича қарор чиқаради ва/ёки судга мурожаат қилади;

автомобиль транспортида йўловчилар ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиясиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юборади.

VII-боб. Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, лицензияни бекор қилиш

33. Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Бунда лицензияловчи орган лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилиш муддатини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туради. Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилиш муддатини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш лицензияловчи органнинг аризасига кўра суд томонидан амалга оширилади.

Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор суд ёки лицензияловчи орган томонидан лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган (чиқарилган) кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмай, лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатларнинг лицензиат томонидан бартараф этиш муддати кўрсатилган ҳолда етказилади.

Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилган тақдирда лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб турган лицензияловчи орган ёки ўзининг аризасига кўра лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилиши суд томонидан тўхтатиб турилган орган кўрсатиб ўтилган ҳолатларнинг бартараф этилгани тўғрисидаги тасдиқнома олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида унинг амал қилишини тиклаш ёки тиклашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.

Лицензияловчи орган ёки суднинг лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда шикоят берилиши мумкин.

Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатишда лицензияловчи орган лицензиатдан лицензия талаблари ва шартлари бузилишига йўл қўйилган автотранспорт воситасига берилган лицензия варақасини олиб қўяди.

34. Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тугатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Бунда лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор лицензияловчи орган томонидан қуйидаги ҳолларда:

лицензиат лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

юридик шахс тугатилганда — тугатилган вақтдан бошлаб ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тўхтатилганда — қайта ташкил этиш вақтидан бошлаб, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно;

автомобиль транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг — лицензиатнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатилганда ёки тугаганда;

автомобиль транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг — лицензиатнинг ҳуқуқий муомалага лаёқатлилиги чекланганда ёки у ҳуқуқий муомалага лаёқатли эмас деб эътироф этилганда;

лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилиш муддати тугаганда қабул қилинади.

Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор фақат суд томонидан қуйидаги ҳолларда:

лицензия талаблари ва шартлари мунтазам ёки бир марта қўпол тарзда бузилганда;

лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда лицензиат томонидан бартараф этилмаганда;

лицензияловчи органнинг лицензия/лицензия варақаси бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги аниқланганда қабул қилинади.

Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор суд ёки лицензияловчи орган томонидан лицензиатга ёзма шаклда, қарорни пухта асослаган ҳолда қарор қабул қилинган (чиқарилган) санадан бошлаб уч иш кундан кечикмай етказилади. Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилиши уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб тугатилади.

Лицензияловчи орган ёки суднинг лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда шикоят берилиши мумкин.

341. Қуйидагилар лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг қўпол тарзда бузилиши ҳисобланади:

лицензиатнинг штатида белгиланган тартибда тегишли лавозимни эгаллаш учун аттестациядан ўтган, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг бўлмаслиги;

лицензиат томонидан ишлатиш учун белгиланган тартибда рухсат этилмаган ва йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтмаган автотранспорт воситаларидан фойдаланилиши;

даврий тиббий кўрикдан ва йўлга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтмаган ҳайдовчиларнинг ишлашига йўл қўйилиши;

лицензия варақалари билан таъминланмаган автотранспорт воситаларига йўл варақаларининг берилиши.

35. Лицензияни/лицензия варақасини бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ва ҳолатларда амалга оширилади.

Лицензияловчи органнинг лицензияни/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма (электрон) шаклда, асосланган ҳолда қарор қабул қилинган кунидан бошлаб уч иш кундан кечикмай етказилади. Суднинг лицензияни/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.

Бекор қилиш тўғрисидаги қарор лицензия берилган санадан бошлаб амал қилади.

Лицензияни/лицензия варақасини бекор қилишда тўланган давлат божи қайтарилмайди.

VIII-боб.  Лицензиялар реестри

36. Лицензияловчи орган белгиланган тартибда лицензиялар реестрини юритади. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

жисмоний шахс — якка тартибдаги тадбиркор — автомобиль транспортида юк ташишни амалга ошириш бўйича лицензиат учун — фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи;

лицензия ва лицензия варақасининг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензия варақасининг амал қилиш муддати;

автотранспорт воситасининг русуми ва давлат рўйхатидан ўтказилган рақами;

умуман фаолият турига ёки унинг бир қисмига лицензия бериш тўғрисидаги маълумотлар;

лицензияларни қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензияларнинг амал қилишини тугатиш асослари ва санаси;

лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

37. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.

IХ-боб. Давлат божи тўлаш тартиби

38. Автомобиль транспортида йўловчилар ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия варақалари берилганлиги ва уларнинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун давлат божи Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда ундирилади.

Автотранспорт воситалари сони тўлдирилган (кўпайтирилган) тақдирда давлат божи ҳар бир лицензия варақаси  учун қўшимча равишда ундирилади.

Автотранспорт воситасининг юк Кўтариш ёки йўловчи сиғими кўпайиши муносабати билан лицензия варақасини қайта расмийлаштиришда давлат божи ундирилмайди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг
______ йил _________даги ___-сон қарорига

2-ИЛОВА

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия варақалар берилганлиги учун давлат божи

МИҚДОРЛАРИ

Фаолият турлари

Сиғими йўловчи ўрни ва юк кўтариш қуввати, тонна)

Автомототранспорт воситасининг бир бирлиги учун 1 йилга давлат божи миқдори (энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан шунча баравар)

1) йўловчиларни шаҳарда ташиш

автобуслар

14 ўрингача

1,0

14 ўриндан ортиқ

2,5

микроавтобуслар

1 та транспорт воситаси учун

8,0

енгил автомобиллар

4 ўрингача

2,0

4 ўриндан ортиқ

3,5

2) йўловчиларни шаҳар атрофида ташиш

автобуслар

19 ўрингача

2,0

19 ўриндан ортиқ

4,0

микроавтобуслар

1 та транспорт воситаси учун

8,0

енгил автомобиллар

4 ўрингача

2,0

4 ўриндан ортиқ

3,5

3) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш

автобуслар

30 ўрингача

6,0

30 ўриндан ортиқ

16,5

микроавтобуслар

1 та транспорт воситаси учун

19,5

енгил автомобиллар

1 та транспорт воситаси учун

5,5

4) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш

автобуслар

12 ўриндан ортиқ

28,0

микроавтобуслар

1 та транспорт воситаси учун

22,0

енгил автомобиллар

1 та транспорт воситаси учун

7,0

5) юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш

3,5 тоннагача

1,0

3,5 тоннадан
10 тоннагача

2,5

10 тоннадан
16 тоннагача

4,0

16 тоннадан ортиқ

5,5

6) юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш

3,5 тоннагача

2,0

3,5 тоннадан
10 тоннагача

4,0

10 тоннадан
16 тоннагача

5,5

16 тоннадан ортиқ

7,0

7) юкларни автомобиль транспортида халқаро йўналишлар бўйича ташиш

1 та транспорт воситаси учун

7,0

 

Умумий таклифлар

2214