Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
19246 Бахмал туман ҳокимияти 24/06/2020 09/07/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туман худудидаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида
ID-19246

“ЛОЙИҲА”

БАХМАЛ ТУМАНИ ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2020 йил “____” июнь      №________             Ўсмат шаҳарчаси

Туман худудидаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-моддаси), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) Қонунларига асосан, Бахмал тумани ҳудудидаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида,

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

 

1. Бахмал тумани ИИБнинг 2020 йил 24 июндаги 27/1297-сонли ахбороти маълумот учун қабул қилинсин ва қаноатлантирилсин.

2. Бахмал тумани Ички ишлар бўлими (О.Ибрагимов)га ва туман ИИБ ЙҲХГ (А.Сулайманов)га ҳамда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Ш.Султонов)ларга:

- Бахмал тумани худидаги автомабиль йўлларида пиёдалар ва транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тартибга солиш, транспорт воситалари оқимини бир маромда тақсимлаш, юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш, йўловчилар ва хайдовчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибида ўрнатиш;

- Туман ҳудудидаги таълим муассасалари ёнидаги автомобиль йўлларида пиёдалар ва транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва харкатни тартибга солиш мақсадида қуйидагича йўл белгиларини ўрнатиш;

а) Туман ҳудудидан ўтувчи 4Р40 автомобиль йўлининг 128-129 км оралиғи (туман Халқ таълими бўлимига қарашли 19-сонли умумтаълим мактаби)да, 133-134 км оралиғи (туман Халқ таълими бўлимига қарашли 60-сонли умумтаълим мактаби)да, 139-140 км оралиғи (туман Халқ таълими бўлимига қарашли 24-сонли умумтаълим мактаби)да, 143-144 км оралиғи (туман Халқ таълими бўлимига қарашли 25-сонли умумтаълим мактаби)да, 154-155 км оралиғи (туман Халқ таълими бўлимига қарашли 52-сонли умумтаълим мактаби)да, 154-155 км оралиғи (туман Халқ таълими бўлимига қарашли 27-сонли умумтаълим мактаби)да ва 160-161 км оралиғи (туман Халқ таълими бўлимига қарашли 29-сонли умумтаълим мактаби)да 3.24 йўл белгисини.

б) Туман ҳудудидан ўтувчи 4Р238 автомобиль йўлининг 9-10 км оралиғи (туман Халқ таълими бўлимига қарашли 56-сонли умумтаълим мактаби)да 3.24 йўл белгисини.

в) Туман ҳудудидан ўтувчи 4Р41 автомобиль йўлининг 28-29 км оралиғи (туман Халқ таълими бўлимига қарашли 5-сонли умумтаълим мактаби)да 3.24 ва 3.27 йўл белгилари, 29-30 км оралиғи (туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти)да 3.24 йўл белгиси, 30-31 км оралиғи (туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти)да 3.24 ва 3.27 йўл белгиларини.

г) Туман ҳудудидан ўтувчи 4К260 автомобиль йўлининг 0-2 км оралиғи (туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти)да 3.24 ва 5.16.1 ҳамда 5.16.2 йўл белгилари, 9-10 км оралиғи (туман Халқ таълими бўлимига қарашли 57-сонли умумтаълим мактаби)да 3.24 ва 1.30 йўл белгилари ҳамда сунъий тўсиқ, 11-12 км оралиғи (туман Халқ таълими бўлимига қарашли 34-сонли умумтаълим мактаби ва Гулмирахоним нодавлат мактабгача таълим ташкилоти)да 3.24 ва 1.30 йўл белгилари ҳамда сунъий тўсиқ, 12-13 км оралиғи (Бахмал транспорт касб-ҳунар 2-сонли мактаби)да 3.24 ва 1.30 йўл белгилари ҳамда сунъий тўсиқ, 12-13 км оралиғи (туман Халқ таълими бўлимига қарашли 76-сонли умумтаълим мактаби)да 3.24 ва 1.30 йўл белгилари ҳамда сунъий тўсиқ, 15-16 км оралиғи (туман Халқ таълими бўлимига қарашли 36-сонли умумтаълим мактаби)да 3.24 ва 1.30 йўл белгилари ҳамда сунъий тўсиқ, 22-23 км оралиғи (туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 10-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ва Бахмал педагогика коллежи)да 3.24 ва 1.30 йўл белгилари ҳамда сунъий тўсиқни.

д) Туман ҳудудидан ўтувчи 4Н1240б автомобиль йўлининг 0-2 км оралиғи (туман Халқ таълими бўлимига қарашли 50-сонли умумтаълим мактаби ва “Yong childiring” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти)да 3.24 ва 1.30 йўл белгилари ҳамда сунъий тўсиқни.

е) Туман ҳудудидан ўтувчи 4К244 автомобиль йўлининг 2-3 км оралиғи (туман Халқ таълими бўлимига қарашли 68-сонли умумтаълим мактаби)да 3.24 ва 1.30 йўл белгилари ҳамда сунъий тўсиқни.

ё) Туман ҳудудидан ўтувчи 4Н1238б автомобиль йўлининг 2-3 км оралиғи (туман Халқ таълими бўлимига қарашли 6-сонли умумтаълим мактаби)да 3.24 ва 1.30 йўл белгилари ҳамда сунъий тўсиқларни ўрнатиш ўрнатиш вазифалари юклатилсин.

3. Бахмал тумани йўллардан фойдаланиш унитар кархонаси ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси раҳбарларига туманидаги  автомобиль йўлларининг йўловчиларнинг серқатнов қисмига пиёдалар ўтиш чизиқлари ва махсус йўл белгиларини ўрнатиш вазифаси топширилсин.

4. Қарорни “Бахмал хаёти” газетаси муҳарири Т.Бердиевга чоп эттириш ва туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари А.Эгамбердиевга расмий веб-сайтида жойлаштириш вазифаси юклатилсин.

5. Ушбу қарор “Бахмал хаёти” газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Қулжанов ва туман ИИБ бошлиғи О.Ибрагимовлар зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими:                                      М.Анарбаев

Умумий таклифлар: 0

232