Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
19180 Ўзбекистон Бадиий академияси 23/06/2020 08/07/2020 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
БАДИИЙ КЎРГАЗМАЛАР ДИРЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ЖАҲОН СТАНДАРТЛАРИГА МУВОФИҚ МУКАММАЛ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ҲАМДА МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ТЎҒРИСИДА
ID-19180

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2020-2022 йилларда Бадиий кўргазмалар дирекцияси (кейинги ўринларда – Дирекция деб юритилади) фаолиятини ривожлантириш, жаҳон стандартларига мувофиқ мукаммал реконструкция қилиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Дирекция фаолиятини ривожлантириш, жаҳон стандартларига мувофиқ мукаммал реконструкция қилиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

Дирекция фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш;

кўргазмаларни юқори савияда ташкил этиш, Бадиий кўргазмалар дирекцияси таркибида фаолият юритаётган Марказий кўргазмалар зали (кейинги ўринларда – Кўргазмалар зали деб юритилади) ва Дирекция фонди ҳудудида мукаммал реконструкция ишлари олиб бориш;

Кўргазмалар залида экспонатларни вақтинчалик сақлаш учун махсус замонавий техник воситалар ва электрон ускуналар билан жиҳозланган хоналар ташкил қилиш;

Кўргазмалар зали ва Дирекция фонди биноларида иситиш-совутиш, ёритиш ва электр тармоқлари, санузел, юк ташиш лифти, махсус кузатув камералари, ёнғин хавфсизлиги, ҳаво алмаштириш ускуналари ва бошқа техник таъминотни йўлга қўйиш;

Дирекция фонди ҳудудида асарларни расмийлаштириш ва уларни вақтинча олиб чиқиш учун қадоқлаш, асарлар профилактикаси учун дезокамера хоналарини ташкил этиш, шунингдек галерея биносини қуриш;

Дирекция ходимларини моддий рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш, профессионал мутахассисларни қўллаб-қувватлаш;

Дирекция ходимларининг малака оширишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

Дирекция фонди коллекциясини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш;

Дирекцияда керакли ускуналар билан жиҳозланган, подрамник, багет тайёрлаш ва қадоқлаш ишлаб чиқариш ҳамда таъмирлаш устахоналарини яратиш.

 3. Ўзбекистон Бадиий академияси:

Дирекцияни жаҳон стандартларига мувофиқ мукаммал реконструкция қилиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлашда масъул бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ижро ҳокимияти органлари фаолиятини тизимли асосда мувофиқлаштирсин;

Дирекцияни мукаммал реконструкция қилиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлашни тўлиқ ва сифатли бажарилиши мониторингини олиб борсин ва назорат қилсин;

фонд ашёларини ишончли сақлаш, галереяга ташриф буюрувчилар, хусусан имконияти чекланган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, туристларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш, архитектура-режалаштириш (интерьер, дизайн ва ландшафт ва ҳ.к) ечимларига эътибор қаратган ҳолда галерея биносининг эскиз лойиҳасини йўналиш ва мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда тасдиқласин.

4. Қуйидагилар мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

давлат музейлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Инвестиция дастури доирасида марказлаштирилган инвестициялар;

давлат музейлари биноларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;

имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилги Инвестиция дастури параметрларини шакллантиришда Дирекцияни жаҳон стандартларига мувофиқ мукаммал реконструкция қилиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун зарур маблағларни назарда тутсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Дирекцияни  жаҳон стандартларига мувофиқ мукаммал реконструкция қилиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун зарур маблағларни назарда тутсин.

6. Белгилаб қўйилсинки:

2021 йилда Инвестиция дастури маблағлари ҳисобидан Дирекцияни жаҳон стандартларига мувофиқ мукаммал реконструкция қилиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва мукаммал реконструкция қилиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун маблағлар ажратилади.

7. Дирекция қуйидагиларни ёрқин ва таъсирли акс эттирувчи ҳамда мунтазам равишда янгиланиб борувчи кўргазма-экспозицияларни ташкил этсин:

тасвирий ва амалий санъат, дизайн ҳамда ҳайкалтарошлик йўналишларида яратилган анъанавий санъатимиз ва қадриятларимизга нисбатан юксак ҳурмат-эҳтиром туйғуларини уйғотадиган, эркин ва фаровон ҳаёт, халқимизнинг бой тарихи, маданияти, урф-одатлари ва анъаналари, замон қаҳрамонлари образлари, уларнинг орзу-интилишларини ҳар томонлама чуқур акс эттирадиган ҳамда барча жабҳалардаги ривожланишни ифодаловчи кўргазмалар;

шахсий ва гуруҳ рассомлар кўргазмалари (рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, амалий санъат, фото ва видео), халқаро биеннале, фестиваль ва танлов-кўргазмалар;

республика ва халқаро миқёсда кўчма кўргазмаларни ташкил этсин;

хорижий тажрибага мувофиқ Республика ва хорижда савдо (аукцион) кўргазмаларини ташкил этиш тизимини йўлга қўйиш чораларини кўрсин;

илмий, амалий, методик ва бошқа турдаги экскурсияларни ташкил қилсин ва амалга оширсин.

Ушбу бандда кўрсатилган кўргазма экспозицияларини сақлаш ва янгилаб бориш харажатлари қонун ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар ҳисобидан қопланади.

8. Ўзбекистон Бадиий академияси мазкур қарор асосида Дирекция ва Дирекция фонди биносининг эскиз лойиҳаси, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ҳамда давлат экспертизасидан ўтказилишини ташкил этсин.

9.Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Дирекциянинг жаҳон стандартларига мувофиқ мукаммал реконструкция қилиш ишлари бажарилишининг сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А.Мусаев ва Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.В.Нуридинов зиммаларига юклансин.

 

 

         Ўзбекистон Республикасининг           
                      
Бош вазири                                                  А. АРИПОВ

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил «___» июндаги _____-сон қарорига
Илова

 

2020-2022 йилларда Бадиий кўргазмалар дирекцияси фаолиятини такомиллаштириш, жаҳон стандартларига мувофиқ мукаммал реконструкция қилиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ 

 

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул бажарувчилар

I. Бадиий кўргазмалар дирекцияси фаолияти самарадорлигини янада ошириш

1.

Бадиий кўргазмалар дирекцияси(кейинги ўринларда – Дирекция деб юритилади)нинг янгиланган намунавий штатларини  қайта ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил
II чорак

Республика бюджети

Ўзбекистон Бадиий академияси

(А.Нуридинов),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Меҳнат вазирлиги (Н.Хусанов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

2.

Соҳанинг малакали мутахассисларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Дирекция ходимларини рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил
I чорак

Республика бюджети

Ўзбекистон Бадиий академияси

(А.Нуридинов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Меҳнат вазирлиги (Н.Хусанов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

3.

Дирекция бошқарув тизими ходимлари ва мутахассислари, илмий ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини тизимли ташкил этиш.

2020-2022 йиллар

Бюджетдан ташқари тушумлар,
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон Бадиий академияси

(А.Нуридинов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

4.

Дирекциянинг халқаро йўналишдаги фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:

бошқа мамлакатлардаги турдош ташкилотлар билан ҳамкорликда кўргазма, маданий-маърифий тадбир ва маҳорат дарсларини ўтказиш;

хорижда тажриба алмашиш ва малака ошириш тизимини йўлга қўйиш;

халқаро миқёсдаги турли танлов ва фестивалларда соҳанинг етук мутахассислари иштирокини таъминлаш.

2020-2022 йиллар

Республика бюджети

Ўзбекистон Бадиий академияси

(А.Нуридинов),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

5.

Дирекция фондини мустақиллик йилларида яратилган юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарлари билан мунтазам бойитиб бориш.

Доимий

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон Бадиий академияси

(А.Нуридинов),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

6.

Дирекциянинг илмий ва нашриёт фаолиятини ривожлантириш (альбом, каталог, буклет ва ҳ.к.лар).

Домий

Республика бюджети,
бюджетдан ташқари тушумлар,
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон Бадиий академияси

(А.Нуридинов),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

7.

Кўчма кўргазмаларни мунтазам ташкил этиб бориш.

Доимий

Республика бюджети,
бюджетдан ташқари тушумлар

Ўзбекистон Бадиий академияси

(А.Нуридинов),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

8.

Хорижий тажрибага мувофиқ Республика ва хорижда савдо (аукцион) кўргазмаларини ташкил этиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида малакали мутахассисларни илғор хорижий мамлакатларга сафарбар этиш.

Доимий

Бюджетдан ташқари тушумлар

Ўзбекистон Бадиий академияси

(А.Нуридинов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А.Камилов)
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

9.

Дирекция томонидан ташкил этиладиган кўргазмаларга ташриф буюрувчи аудиторияни мақсадли кенгайтириш ҳамда аҳолининг тасвирий ва эстетик талабини қаноатлантиришга эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш:

Кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;

Ижтимоий аҳамиятга эга бадиий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

Бадиий лойиҳаларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ва тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллаштириш.

Доимий

тасдиқланган режа асосида

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

Бюджетдан ташқари тушумлар,
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон Бадиий академияси

(А.Нуридинов),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

10.

Ўзбек тасвирий ва амалий санъати ютуқларини кенг тарғиб этиш мақсадида Дирекция фондидаги экспонатлардан ташкил топган экспозицияларни хорижий кўргазма залларида намойиш этиш тизимини жорий этиш.

Доимий

тасдиқланган режа асосида

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

Бюджетдан ташқари тушумлар,
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков),
Ўзбекистон Бадиий академияси
(А.Нуридинов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Бадиий кўргазмалар дирекцияси коллекциясини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш

11.

Дирекция фондининг 4 қаватли биносини капитал таъмирлаш.

2020-2022 йиллар

Инвестиция дастури

Ўзбекистон Бадиий академияси

(А.Нуридинов),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

12.

Дирекция фондида сақланаётган экспонатларни музей ашёларини сақлаш меъёрларидан келиб чиққан ҳолда вақтинча бошқа бинога ўрнатилган тартибда кўчириш ва сақлаш.

2020-2022 йиллар

Инвестиция дастури

Ўзбекистон Бадиий академияси

(А.Нуридинов),

Тошкент шаҳар ҳокимияти

 (Ж.Ортиқхўжаев)
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

13.

Дирекция фонди ҳудудида асарларни расмийлаштириш ва уларни вақтинча олиб чиқиш учун қадоқлаш, асарлар профилактикаси учун дезокамера хоналарини ташкил этиш, шунингдек галерея биносини қуриш.

2020-2022 йиллар

Инвестиция дастури

Ўзбекистон Бадиий академияси

(А.Нуридинов),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

14.

Дирекция фонди ҳудудида қуйидаги ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш ва жиҳозлаш:

Фонднинг муҳофазалаш биносида рангтасвир асарларини таъмирлаш устахонаси ташкил этиш ва тегишли жиҳозлар билан таъминлаш;

подрамник ва багет тайёрлаш, қадоқлаш қутилари ишлаб чиқариш ҳамда ёғочдан ясалган экспонатларни таъмирлашга мослаштирилган дурадгорлик устахонаси ташкил этиш ва зарур ускуналар билан жиҳозлаш;

кулолчилик ва шиша маҳсулотларини таъмирлаш ва тоблаш устахонасини ташкил этиш ва фонднинг ҳовли қисмида кулолчилик буюмларини тоблаш учун хумдон (печь) ўрнатиш, бинога табиий газ тармоғини киритиш;

фонднинг ҳовли қисмида офорт, литография учун мўлжалланган дастгоҳлар билан жиҳозланган эстамп графикасини босиш ва тиражлаш устахонасини ташкил этиш;

фонднинг муҳофазалаш биносида тикув машиналари, матони бичиш столи, фонд коллекциясидаги асарларга қайта ишлов бериш ва таъмирлаш учун керакли жиҳозлар билан таъминланган тўқимачилик ҳамда гиламчилик буюмларини таъмирлаш устахонасини ташкил этиш;

Маҳобатли асарлар корпусида жойлашган ҳайкалтарошлик устахонасини қайта таъмирлаш ҳамда ҳайкалтарошлик асарлари ва металл буюмларни таъмирлаш учун керакли ускуналар билан жиҳозлаш.

2020-2022 йиллар

Инвестиция дастури

Ўзбекистон Бадиий академияси

(А.Нуридинов),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

15.

Дирекция ва Дирекция фонди биносининг эскиз лойиҳаси, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ҳамда давлат экспертизасидан ўтказилишини ташкил этиш.

2020-2022 йиллар

-

Ўзбекистон Бадиий академияси

(А.Нуридинов),

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

16.

Дирекциянинг жаҳон стандартларига мувофиқ мукаммал реконструкция қилиш ишлари бажарилишининг сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга ошириш.

2020-2022 йиллар

-

Ўзбекистон Бадиий академияси

(А.Нуридинов),

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

 

Умумий таклифлар: 0

215