Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
19179 Қувасой шаҳар ҳокимияти 23/06/2020 08/07/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида
ID-19179

Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш Давлат қўмитасининг 1997 йил 1 декабрдаги КМК 2.05.06-97-сонли “Магистрал қувурлари тизими” қурилиш меъёрлари ва қоидалари ижросини таъминлаш ва UTG “FARG’ONA” магистрал газ қувурлари бошқармасининг 2020 йил 19 июндаги №02-02-19-626/5-сонли хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6,25-моддаларига асосан,

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш Давлат қўмитасининг 1997 йил 1 декабрдаги КМК 2.05.06-97-сонли “Магистрал қувурлари тизими” қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда Фарғона вилояти UTG “FARG’ONA” MGQBнинг 2020 йил 19 июндаги
№02-02-19-626/5-сонли хати асос учун қабул қилинсин.

2. Қувасой шаҳар, 4р-204 “Фарғона халқаси-Суфон” автомобил йўлининг 5 км. Пк 500 жойлашган қисмига 3.27 “Тўхташ таъқиқланади” йўл белгилари ўрнатишга рухсат этилсин.

3. “Қувасой йўллардан фойдаланиш” УК (И.Каримов) ушбу йўл белгиларини ўрнатиш чорасини кўрсин.

4. Қувасой шаҳар ИИБ ЙҲХГ (Хамралиев)га автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш вазифаси юклатилсин.

5. Шаҳар ҳокимлиги девонхонаси (Сайфутдинова), шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати (З.Абдуллажонов) билан биргаликда мазкур қарорни “Исфайрам” газетасида нашр этилишини ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилишини, қоғоз ва электрон шаклларда, бир кунлик муддатда, тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотларига етказилишини ташкиллаштирсин.

6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н.Алимов зиммасига юклатилсин.

7. Қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Шаҳар ҳокими                                Р.Рахимжонов

Умумий таклифлар: 0

205