Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
19132 Шаҳрисабз шаҳар ҳокимияти 22/06/2020 07/07/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида
ID-19132

“ЛОЙИҲА”

 

ШАҲРИСАБЗ ШАҲАР ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

 

2020 йил “___” июнь                  _______                        Шаҳрисабз шаҳри

 

 

Йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги ““Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-348-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда; 2015 й., 52-сон,
645-модда)
қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й.,3-сон, 23-модда; 2017 й., 36-сон, 958-модда) қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, кейинги йилларда Шаҳрисабз шаҳрининг автомобиль йўлларида транспорт воситаларининг сони кескин ортиб, йўлларда тирбандликлар ҳосил бўлиши натижасида йўл транспорт ҳодисалари кўплаб содир бўлаётганлигини инобатга олиб, Шаҳрисабз шаҳар Ички ишлар бўлимининг 2020 йил 6 июндаги54/22/05-сонли хати ҳамда “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6,25-моддаларига асосан

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1. Шаҳрисабз шаҳар Ички ишлар бўлимининг 2020 йил 6 июндаги54/22/05-сонли хати инобатга олинсин.

2. Шаҳрисабз шаҳар, “Макро” савдо комплекси олдида ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, автотранспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатини тартибга солиш мақсадида 4Р23Л “Китоб-Шаҳрисабз” автомобиль йўлининг 13-километри, “Чилонзор” кўчаси билан кесишган чорраҳада “Чилонзор” кўчаси йўналиши томон 3.27 “Тўхташ таъқиқланган” таъқиқловчи йўл белгиси ўрнатишга рухсат этилсин.

3. Шаҳрисабз туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (У.Азизов) ушбу йўл белгисини ўрнатиш чорасини кўрсин.

4. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЙҲХБ (С.Умаров)га мазкур автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш вазифаси юклатилсин.

5. Шаҳар ҳокимлиги девонхонаси (Р.Қаюмов), мазкур қарорни
“Кеш” газетасида нашр этилишини ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилишини, қоғоз ва электрон шаклларда, бир кунлик муддатда, тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотларига етказилишини ташкиллаштирсин.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Т.Тошев зиммасига юклатилсин.

7. Қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Шаҳар  ҳокими                                                  Т.Каримов

Умумий таклифлар: 0

200