Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
19123 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 22/06/2020 07/07/2020 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
“Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-19123

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

“Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июндаги
ПҚ-4351-сон “Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарорига мувофиқ буюраман:

            1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 8 июндаги 29/Б-сон “Ободонлаштириш
ва кўкаламзорлаштириш ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 1971, 2009 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 25-сон 293-модда);

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 3 ноябрдаги 184-Б-сон “Ободонлаштириш
ва кўкаламзорлаштириш ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг
26-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги
буйруғи (рўйхат рақами 1971-1, 2010 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 402-модда).

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                 Н.Хусанов

 

 

         Тошкент ш.,

2020 йил __ _________

          ____-сон

Умумий таклифлар: 0

174