Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
19021 Сергели туман ҳокимияти 19/06/2020 04/07/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Сергели тумани умумий ўрта таълим мактабларига микроҳудудларни бириктириш тўғрисида
ID-19021

Сергели тумани умумий ўрта таълим мактабларига микроҳудудларни бириктириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сонли қарори, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни талабларидан келиб чииқан ҳолда, умумий ўрта таълим мажбуриятларини бажариш ҳамда туманда жойлашган мактаб ҳудудида истиқомат қилувчи таълим ёшидаги болалар ва ўсмирларни таълимга жалб қилиш ва умумтаълим мактаби рўйхатига олинган ўқувчилар контингентини йил давомида тўлиқ сақлаб қолинишини назоратга олишни ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимнинг 2019 йил 13 июндаги 847-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

  1. Туман ҳудудида янги уй-жойларнинг фойдаланишга топширилиши, кўча номларининг ўзгарганлигини инобатга олган ҳолда тумандаги мактабларига бириктирилган худудлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Туман халқ таълими бўлими (С.И.Мамадалиев)га:
    1. туман ҳудудида истиқомат қилувчи мактаб ёшидаги болалар ва ўсмирларнинг умумий ўрта таълим мактабларига жалб қилиниш чораларини кўриш;

 3. Белгилаб қўйилсинки:

 3.1. Худудларда истиқомат қилувчи оилаларнинг фарзандлари белгилаб   берилган мактабда, шунингдек, амалдаги тартибларга риоя этган  ҳолда бошқа микрохудудга бириктирилган мактабларда ўқиш  ҳуқуқига эга.

 3.2. Худуддаги мактаб ёшдаги  болаларни рўйхатга олиш, умумий ўрта   таълим тўғрисидаги низом асосида иш юритишга умумий ўрта таълим           мактабларининг шахсан биринчи раҳбарлари масъул этиб белгилансин.

  1. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг               2019 йил 17 июлдаги 1692-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  2. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари М.Хидиров зиммасига юклатилсин.

 

 

Сергели туман ҳокими                                               Б.А.Шамуратов

Умумий таклифлар: 0

231