Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
19015 Шайхонтоҳур туман ҳокимияти 19/06/2020 04/07/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Умумий ўрта таълим мактабларига ҳудудлар (микроҳудудлар) ва маҳаллаларни бириктириш тўғрисида
ID-19015

 

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддаси ҳамда 1993 йил 2 сентябрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги 913-ҲИ сонли Қонуннинг 25-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорининг 39-бандига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Шайхонтоҳур тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги барча умумий ўрта таълим мактабларига бириктирилган маҳаллалар, кўчалар ва уйлар рўйхати 1, 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Шайхонтоҳур туманидаги барча умумий ўрта таълим мактаблари йилда 2 маротаба – август ва апрел ойларида бириктирилган ҳудудларидаги 0-17 ёшгача бўлган болаларни ҳисобга олишини таъминласин.

3. Шайхонтоҳур тумани халқ таълими бўлими мудири (Ф.Широва)га:

Мажбурий таълим бўйича тумандаги барча умумий ўрта таълим мактабларида 0-17 ёшдаги болаларни ҳисобини олиб бориш, ўз вақтида таълимга жалб этилишини ва жойлаштирилишини доимий назорат қилиш;

умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти фақат мазкур муассасага бириктирилган микроҳудудда истиқомат қилаётган 2020-2021 ўқув йилида
1-синфга чиқиш истагини билдирган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорининг 42-бандига асосан) ўқувчиларни 2020 йил 1 июлдан қабул қилиш вазифалари юклансин.

4. Ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун халқ таълими бўлими мудири ва мактаб директорлари масъул ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.

5. Туман ҳокимининг матбуот котиби –ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси (С.Муртозакулов):

мазкур қарорни ҳокимликнинг расмий веб-саҳифаси ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинишини таъминласин.

6. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Шайхонтоҳур тумани ҳокимининг 2019 йил 17 июндаги 1668-сон қарори бекор қилинсин.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Шайхонтохур туман ҳокими ўринбосари Р.Қурбонов зиммасига юклансин.

 

 

Шайхонтоҳур туман ҳокими                                       А.Тухтаев

 

Шайхонтоҳур тумани ҳокимининг 2020 йил       июндаги         –сонли қарорига 1-илова

 

Шайхонтоҳур тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим муассасаларига маҳаллалар кесимида бириктирилган ҳудудлар

т/р

Мактаб

Мактаб манзили

Бириктирилган маҳалла

1

10-мактаб

Шайхонтоҳур кўчаси, 105-уй

Кох-ота, Лабзак

2

13-мактаб

С.Дарвоза кўчаси, 83-уй

Самарқанд Дарвоза, Янгиобод

3

19-мактаб

Лабзак мавзеси

Жангоҳ

4

20-мактаб

Тахтапул кўчаси, 26-уй

Тахтапул

5

34-мактаб

Бешёғоч даҳаси, 7-уй

Янги Камолон, Камолон

6

39-мактаб

Шуманай тор кўчаси, 16-уй

Зафаробод

7

40-мактаб

Маннон Уйғур кўчаси, 345-уй

Кўкча, Янгишаҳар, Обиназир

8

41-мактаб

Маннон Уйғур кўчаси, 101-уй

Гулобод, Сархумдон, Каттаховуз, Обиназир

9

42-мактаб

А.Қодирий кўчаси, 332-уй

Гулбозор, Хадра

10

115-мактаб

Лабзак мавзеси, 40-уй

Шайхонтоҳур, Ўрда

11

45-мактаб

Ўзгариш кўчаси, 58-уй

Эшонгузар, Каттабоғ

12

59-ИДУМ

Х.Рахматуллаев тор кўча,1-уй

Олмазор, Ўқчи, Хадра

13

82-мактаб

Чорсу мавзеси, 1а-уй

Гулбозор, Чорсу, Сузук-ота

14

84-мактаб

Бунёдкор кўчаси, 2а-уй

Камолон, Камолон Дарбоза, Янгиобод

15

85-мактаб

С.Дарвоза кўчаси, 103-уй

Зангиота, Янгиобод

16

92-мактаб

Тинчлик 3-тор кўчаси, 39-уй

Тинчлик

17

102-мактаб

Боғкўча мавзеси, 27-уй

Боғ кўча, Обиназир

18

113-мактаб

Шомаҳмудов кўчаси, 105-уй

Жарариқ

19

132-мактаб

Қаюмқори кўчаси, 1-уй

Илғор

20

136-мактаб

4-пр Улуғбек кўчаси, 29-уй

Шофайз

21

141-мактаб

Шерозий кўчаcи, 43-уй

Оқлон

22

157-мактаб

Мужрим Обид кўчаси, 3-уй

О.Хўжаев

23

169-мактаб

Бедил кўчаси, 1-уй

Хувайдо, Бўстон, Ўзбекистон

24

180-ИДУМ

Увайсий кўчаси, 7-уй

Катта оқтепа

25

180-А-мактаб

Рахмат Файзий, 2-уй

Маннон Уйғур

26

186-мактаб

Орифон 36-уй

Кўкча Дарбоза

27

192-мактаб

Қўрғонча кўчаси, 7-уй

Кўкча, Ипакчи

28

254-мактаб

Оқтепа даҳаси, 12-уй

Чарх Новза,

29

262-мактаб

Ибн Сино-1 мавзеси

Ибн Сино

30

276-мактаб

Ибн Сино-2 мавзеси, 2-уй

Шодлик

31

299-мактаб

Жарариқ мавзеси

Янги Жарарик, Катта Жарариқ

32

314-мактаб

Белтепа 5-тор кўчаси, 52-уй

Белтепа

33

316-мактаб

Белтепа мавзеси, 20-уй

Янги Белтепа

34

320-мактаб

Жарариқ мавзеси

Ўзбекистон, Эски Жарариқ

35

324-мактаб

Қоратош мавзеси, 2-уй

Қоратош, Чақар

 

Умумий таклифлар: 0

228