Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
19006 Марҳамат туман ҳокимияти 18/06/2020 03/07/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Марҳамат тумани марказидаги автомобил йўлларида харакат хавфсизлигини таъминлаш, тартибга солиш ва йўл транспорт ходисаларини олдини олиш тўғрисида
ID-19006

        ЛОЙИҲАСИ

 

МАРҲАМАТ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

“_____”______2020 йил                       №_____                     Марҳамат тумани

 

 

 

Марҳамат тумани марказидаги автомобил йўлларида харакат хавфсизлигини таъминлаш, тартибга солиш ва йўл транспорт ходисаларини олдини олиш  тўғрисида

     

 

         Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги
370-сон “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори, Марҳамат тумани Ички ишлар бўлими йўл харакати хавфсизлиги гуруҳининг 2020 йил 17 июндаги 42/1-121 сонли хати ва ушбу масала юзасидан тақдим этган хужжатлар тўпламини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Махаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддасига асосан

 

ҚАРОР

ҚИЛАМАН:

 

1. Марҳамат тумани ички ишлар бўлими йўл харакати хавфсизлиги гурухининг 2020 йил 17 июндаги 42/1-121 сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

 

2. Марҳамат тумани худудий йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Ш.Эргашев)га, туман марказидаги “Шахрихон-Асака-Марҳамат-Аравон” 4Р-138 автомобил йўли билан “Марғилон-Қува-Марҳамат-Аравон” 4Р-140 автомобил йўллари кесишувидан тўрт томонга 500 метр масофаларга “Тақиқловчи” 3.27 “Тўхташ тақиқланган” ва “Қўшимча ахборот” 7.2.1 “Таъсир оралиғи 500 метр” йўл белгиларини белгиланган тартибда ўрнатиш вазифаси топширилсин.

 

3. Марҳамат тумани Ички ишлар бўлими йўл харакати хавфсизлиги гурухи (О.Каримов) туман марказидаги Мустақиллик ва Ипак йўли йўллари кесишувидан тўрт томонга 500 метр масофаларга “Тақиқловчи” 3.27 “Тўхташ тақиқланган” ва “Қўшимча ахборот” 7.2.1 “Таъсир оралиғи 500 метр” йўл белгиларини белгиланган тартибда ўрнатилиш жойларини белгилаб бериш ва ушбу ўрнатилган белгилар доирасида туман марказидаги автомобил йўлларида харакат хавфсизлигини таъминлаш, тартибга солиш ва йўл транспорт ходисаларини олдини олиш чораларини кўрсин.

 

4.  Марҳамат тумани Ички ишлар бўлими йўл харакати хавфсизлиги гуруҳи (О.Каримов)га, туман бош архитектори (А.Хожиматов)га, туман худудий йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Ш.Эргашев)га туман марказидаги автотранспорт воситаларини тартибга солиш мақсадида шахарсозлик меъёр ва қоидаларига риоя қилган ҳолда автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойларини ташкил қилиш бўйича тегишли таклиф ва лойихаларни туман ҳокимлигига тақдим этиш вазифаси топширилсин. 

 

5. Ушбу қарор туман “Оқ олтин” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6.  Туман ҳокимининг қарори оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вазифаси туман ҳокимининг ўринбосари И.Тешабоев зиммасига юклатилсин.

 

 

Мархамат тумани ҳокими                                                 Б.Юлдашев.

Умумий таклифлар: 0

230