ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1900 Хокимият Турткульского района 15/01/2019 30/01/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тўрткўл тумани ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1900

                                                                                                        “ЛОЙИҲА”

ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ ҲОКИМИ
ҚАРОРИ

 

2019 йил “____” __________          №________                  Тўрткўл тумани

 

Тўрткўл тумани ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил
1-2-сон)га мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги
913-XII-сонли “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг
6-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

      1. Туман ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга
ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари
ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ, тумандаги корхоналар, ташкилотлар
ва фуқаролар ҳисобидаги транспорт воситаларини ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    2. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан Тўрткўл тумани “115-Тўрткўл автокорхонаси” МЧЖ ўртасида шартнома тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

     3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг          1-бўлим 5-бандининг “а” кичик бандидаги транспорт воситаларининг техник кўриги:

     а) биринчи босқичда 2019 йилнинг 1 мартдан 30 июнгача;

     б) иккинчи босқичда 2019 йилнинг 1 сентябрдан 31 октябргача;

     в) юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2019 йилнинг 1 мартдан 30 июнгача;

   г) жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2019 йилнинг 1 январдан 31 августгача ўтказилиши белгилансин.

   4. Тумандаги барча корхона, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари хизматидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан сифатли ўтказишга тайёрлаш чораларини кўрсин.

        5. Тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда хусусий транспорт воситалари бўлган фуқаролар ўз транспорт воситаларини белгиланган муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказишга техник томонидан соз ва яроқли аҳволда олиб келишини таъминласин.

       6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У.Матназаров ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи З.Заитов зиммаларига юклатилсин.

     7. Ушбу қарор “Тўрткўлнома” газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ёритилсин.

 

 

   Тўрткўл тумани ҳокими:                                        Я.Бабаджанов

Тўрткўл тумани ҳокимининг

2019 йил “___” ____________

№____-сонли қарорига

1-илова

        

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг

Т А Р К И Б И

 

1. Ш.Эрманов              - туман Ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи, комиссия раиси

 

АЪЗОЛАРИ:

 

2. Р.Камалов                - туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи

 

3. Х.Нуриев                  - “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув спорт техника клуби бошлиғи

4. Р.Атажанов              - “115-Тўрткўл автокорхонаси” МЧЖ раҳбари

 

5. Х.Ходжаниязов       - Нафақадаги техника мухандиси

                                                              Тўрткўл тумани ҳокимининг

                                                               2019 йил “___” ____________

                                                                         №____-сонли қарорига

                                                                                                                2-илова

 

Тумандаги барча ташкилот, корхона, муассасаларнинг давлат томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказиш

Ж А Д В А Л И

 

Автохўжаликлар номи

Техник кўрикдан ўтказиш вақти

1

Чумага қарши курашиш бўлими

05.03.2019 йил

2

Ветеринария бўлими

07.03.2019 йил

3

Давлат санитария ва эпидемиология назорати бўлими

09.03.2019 йил

4

Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

12.03.2019 йил

5

Тўрткўл индустриал-педагогика касб-ҳунар коллежи

26.03.2019 йил

6

Банк коллежи

27.03.2019 йил

7

Шўрахон саноат транспорт касб-ҳунар коллежи

29.03.2019 йил

8

Ободонлаштириш бошқармаси

02.04.2019 йил

9

Тўрткўл тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими

09.04.2019 йил

10

Ватанпарвар ташкилоти

10.04.2019 йил

Умумий таклифлар

701