Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
18989 Амударё туман ҳокимияти 18/06/2020 03/07/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туман ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш мақсадида йўл белгиларини ўрнатишга руҳсат этиш тўғрисида
ID-18989

    Ўзбекистон Республикасининг “Йўл харакати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли ҳамда 2011 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобил йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 342-сонли қарорлари, Амударё тумани ИИБнинг 2020 йил 11июнь кунги 12/-1339-сонли ва 12/1338-сонли мурожаатлари,“Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосланиб

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н :

  1. Амударё тумани Ички ишлар бўлимининг 2020 йил 11 июнь кунги 12/1338-сонли ва 12/1339-сонли мурожаатлари маълумот учун қабул қилинсин.
  2.    Амударё тумани ҳудудидаги умумфойдаланишда бўлган давлат аҳамиятидаги 4Р-181 “Қипчоқ – Манғит – Туркманистон Республикаси чегараси” ва 4Р-160 “Ургенч – Манғит - Туркманистон Республикаси чегараси” автомобил йўлларига йўл белгилари ўрнатилишига руҳсат этилсин.
  3.   Амударё тумани Йўллардан фойдаланиш УК (У.Полванов), Амударё тумани Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси (Д.Аминов)ларга;
  • 4Р-181 “Қипчоқ – Манғит – Туркманистон Республикаси чегараси” автомобил йўлининг 5,2 – 6,6 км, 10,1 – 10,8 км, 15,1 – 17 км, 19 – 20 км,33 – 34 км оралиқларига 3.24 (50 км/с) “Юқори тезлик чекланган”йўл белгиси ҳамда ушбу йўлнинг 17-км 9-пикетига 1 та, 18-км 1 пикетига 2 та, 2-пикетига 2 та, 4-пикетига 1 та3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгилари;
  •  4Р-160 “Ургенч – Манғит - Туркманистон Республикаси чегараси” автомобил йўлининг 79-км 5-пикетига 1 та, 79-км 6 пикетига 1 та, 79-км 7 пикетига 1 та 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиларинингбелгиланган тартибдаўрнатилишини таъминласинлар.
  1.    Мазкур қарор “Тараққиёт кўзгуси” газетасида расмий эълон қилинсин ва эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгилаб қўйилсин.
  2.     Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Наримов зиммасига юклатилсин.

 

 

               Амударё тумани

                     ҳокими                                                                                  С. Йўлдашев

 

Умумий таклифлар: 0

222