Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
18943 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 17/06/2020 02/07/2020 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Металларга кимёвий ишлов бериш ва уларга гальваник ва кимёвий қопламалар суртишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-18943

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

 МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Металларга кимёвий ишлов бериш ва уларга гальваник ва кимёвий қопламалар суртишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги
ПФ
5814-сон “Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 10 ноябрдаги 188-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами
2188, 2011 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 4-5-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Металларга кимёвий ишлов бериш
ва уларга гальваник ва кимёвий қопламалар суртишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                 Н.Хусанов

 

 

 

 

 

 

         Тошкент ш.,

2020 йил __ _________

          ____-сон

         

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирининг

2020 йил “__” ________даги

_____-сон буйруғига

ИЛОВА

 

Металларга кимёвий ишлов бериш ва уларга гальваник ва кимёвий қопламалар суртишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Муқаддима қўйидаги тартибда баён этилсин:

“Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон “Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида”ги ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ металларга кимёвий ишлов бериш ва уларга гальваник ва кимёвий қопламалар суртишда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.”.

2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.”.

3. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9.Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш
ва ҳисобга олиш тўғрисидаги
низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.”.

4. 31-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

5. 32-банддаги “Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруқ (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси,
2000 й., 12-сон)” деган сўзлар “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 62-банддаги “санитария-эпидемиология назорати” деган сўзлар
“санитария-эпидемиологик осойишталик маркази” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

Металларга кимёвий ишлов бериш ва уларга гальваник ва кимёвий қопламалар суртишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига

 (рўйхат рақами 2188, 2011 йил 28 январь) киритилаётган ўзгартиришлар бўйича
ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

Т/р

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

1.

Муқаддима.

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон “Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ металларга кимёвий ишлов бериш ва уларга гальваник ва кимёвий қопламалар суртишда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.

 

Муқаддима.

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон “Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида”ги ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ металларга кимёвий ишлов бериш ва уларга гальваник ва кимёвий қопламалар суртишда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-410-сон “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилган.

 

   2.

6. Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 223-модда) 14-моддасига мувофиқ ходимлар сони 50 нафар ва ундан ошадиган ташкилотларда махсус тайёргарликка эга шахслар орасида меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилади (лавозим жорий этилади), 50 ва ундан ортиқ транспорт воситаларига эга бўлган ташкилотларда эса бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади). Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юклатилади.

 

6. Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг
12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (янги таҳрири) 12-моддасига асосан ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини ташкил этиш белгиланган.

   3.

9. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 6-сон 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.

 

 

 

9. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар
ва бошқа жароҳатланишларни текшириш
ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги
286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 1-бандига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил
6 июндаги 286-сон “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қайта номланди.

   4.

31. Аёллар меҳнатидан фойдаланиш тўлиқ ёки қисман тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхатига (рўйхат рақами 865, 2000 йил 5 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 1-сон) мувофиқ аёллар зарарли ва ноқулай меҳнат шароитига эга бўлган ишларга қабул қилинмайди.

 

Чиқарилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2019 йил 27 майдаги 22-2019-к/к-сон,
79-сон “Аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман қўлланилиши тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхатини
ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қарорига (рўйхат рақами 865-1, 2019 йил
10 июнь) асосан ўз кучини йўқотган.

 

   5.

32. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш “Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруқ (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон) асосида амалга оширилиши лозим.

 

 

32. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.

 

 

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги
200-сон “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғининг (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) 2-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2000 йил 6 июндаги
300-сон “Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон) ўз кучини йўқотган.

 

  6.

62. Ташкилотда канализация тизими йўқ бўлганда ҳудудий санитария-эпидемиология назорати билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларини мавжуд бўлишига рухсат этилади.

 

62. Ташкилотда канализация тизими йўқ бўлганда ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларини мавжуд бўлишига рухсат этилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ – 5814 “Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 1-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати хизмати ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигини ташкил этилди.

 

 

Умумий таклифлар: 0

203