ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1894 Центральный банк Республики Узбекистан 14/01/2019 29/01/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-1894

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш
тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 27 июлдаги 222-В, 89, 2002-62-сон қарорлари (рўйхат рақами 1165, 2002 йил 12 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 15-16-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандидаги “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь)” деган сўзлар “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк раиси                                                                   М. Нурмуратов

 

            Тошкент ш.,

«___» _______ 2019 йил,

           №_______

 

Молия вазири                                                                                ДКучкаров

 

            Тошкент ш.,

«___» _______ 2019 йил,

           №_______

 

Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                   Б. Мусаев

 

            Тошкент ш.,

«___» _______ 2019 йил,

           №_______

 

Умумий таклифлар

851