ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1892 АО «Ўзбекистон темир йўллари» 14/01/2019 29/01/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
“Тошкент метрополитенининг ер устки линияси учун ҳаракатдаги состав вагонларини харид қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-1892

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

 

“Тошкент метрополитенининг ер устки линияси учун ҳаракатдаги состав вагонларини харид қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ келадиган ер устки айланма метрополитени қурилишини ташкил этиш ҳамда ҳаракатдаги состав паркини унификация қилиш ҳисобига Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш ишларининг даражасини ва сифатини янада ошириш мақсадида:

1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 19 майдаги ПҚ-2979-сонли қарорига мувофиқ 2021 йилда битказиладиган “Тошкент шаҳрида ер устки айланма метрополитени қурилиши” лойиҳаси амалга оширилмоқда;

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан «Метровагонмаш» АЖ (Россия) билан ўтказилган тўғридан-тўғри музокаралар натижасида тўрт вагонли таркибдаги иккита моторли бош вагонлари билан, битта оралиқ маторли ва битта оралиқ моторсиз вагонлардан иборат бешта состав харид қилиш тўғрисидаги Меморандум аҳдлашувига эришилди.

2. Лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

инвестициялаш даврида молиявий харажатлар тўловига йўналтириладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси реконструкция ва ривожлантириш Жамғармасининг АҚШ долларида эквивалент бўйича 5 535,0 минг евро миқдорида бериладиган кредити, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган 10 йил муддатли, шу жумладан 3 йил имтиёзли даврга тузилган импорт контрактининг 20 фоизи тўловига йўналтириладиган, фоиз ставкаси 6 ойлик ЛИБОР ни, 1,5 фоиз йиллик устамани, шу жумладан, қайта молиялаштирувчи банкнинг 0,5 фоизлик маржасини ўз ичига олган кредит.

«Банк развития и внешнеэкономической деятельности» (Россия) давлат корпоряциясининг 22 140,0 минг евро миқдордаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган 10 йил муддатли, шу жумладан 3 йил имтиёзли даврга тузилган импорт контрактининг 80 фоизи тўловига йўналтириладиган, фоиз ставкаси 2,5 фоиз йиллик устамани, шу жумладан қайта молиялаштирувчи банкнинг 0,5 фоизлик маржасини ўз ичига олган кредит.

3. Белгилаб қўйилсинки:

лойиҳани амалга ошириш учун, лойиҳа доирасида жалб этилаётган кредитларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши учун масъул ижро органи бўлиб «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси реконструкция ва ривожлантириш Жамғармасидан ва «Банк развития и внешнеэкономической деятельности» давлат корпоряциясидан жалб этилган кредитни сўндириш, фоизлар, комиссион ҳақ ва уларга оид бошқа чиқимлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига қуйидагилар бўйича ўрнатилган тартибда давлат кафолатини тақдим этиш ваколати берилсин:

тузилган кредит келишуви доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг  «Банк развития и внешнеэкономической деятельности» давлат корпорацияси олдидаги мажбуриятлари бўйича кредит аҳдномасида кўзда тутилган шаклдаги кафолати;

Ўзбекистон Республикаси реконструкция ва ривожлантириш Жамғармаси ва «Банк развития и внешнеэкономической деятельности» давлат корпоряциясининг кредитларини қайта молиялаштириш бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ нинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки олдидаги мажбуриятлари бўйича кафолати. 

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси реконструкция ва ривожлантириш Жамғармаси ва «Банк развития и внешнеэкономической деятельности» давлат корпоряциясига қарз келишувида кўзда тутилган шаклда тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси кафолати бўйича ҳуқуқий хулоса берсин.

6.  Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ушбу қарор асосида бериладиган кредитларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкнининг капитали адекватлигини аниқлашда ҳисобга олмасин. 

7. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2019 йил 1 мартгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўрнатилган тартибда “Тошкент метрополитенининг ер устки линияси учун ҳаракатдаги состав вагонларини харид қилиш” лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини киритсин.

8. Лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сонли “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ солиқ ҳамда божга оид имтиёзлар ва преференциялар қўланиши маълумот учун қабул қилинсин. 

9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ буюртмалари асосида мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ буюртмалари асосида мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилишини ва вақтинчалик рўйхатга олиш муддати узайтирилишини давлат божини ундирмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.

11. Ушбу қарор ижроси устидан назорат олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Бош вазиринининг Биринчи ўринбосари – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарувининг раиси А.Ж.Раматов зиммасига юклатилсин.  

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

 

 

 

Ш. Мирзиёев

Умумий таклифлар

945