Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
18656 Гулистон шаҳар ҳокимияти 09/06/2020 24/06/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Гулистон шаҳар Гулистон ва И.Каримов кўчаларининг кесишмасига йўл белгиси ўрнатиш тўғрисида
ID-18656

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги
370-сон “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори, Гулистон шаҳар ИИО ФМБнинг 2020 йил 8 июндаги “Гулистон шаҳар Гулистон ва И.Каримов кўчаларининг кесишмасига йўл белгиси ўрнатиш тўғрисида”ги 30/5510-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосланиб,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Гулистон шаҳар ИИО ФМБнинг 2020 йил 8 июндаги “Гулистон шаҳар Гулистон ва И.Каримов кўчаларининг кесишмасига йўл белгиси ўрнатиш тўғрисида”ги 30/5510-сонли хати ижро учун қабул қилинсин.

2. Гулистон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (З.Қаюмов), Гулистон шаҳар ИИБ ЙҲХБ (А.Абдуллаев) вилоят ҳокимлиги қошидаги “Махсус эксплуатация” бўлими (Ф.Эгамбердиев)ларга:

Гулистон кўчасида (4-мавзе кўпригидан 3-мавзега тушиш жойига, автошохбекат олдига)  йўлнинг иккала томонига 3.27 (тўхташ тақиқиланади) белгиси;

Гулистон ва И.Каримов кўчалари кесишмасида (янги қуриб битказилган фаввора олдига) йўлнинг бир томонига 3.27 (тўхташ тақиқиланади) белгисини ўрнатиш вазифаси юклатилсин.

3. Шаҳар ҳокимлиги девонхонаси (А.Қуватов), мазкур қарорни “Гулистон янгиликлари” газетасида нашр этилишини ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини, қоғоз ва электрон шаклларда бир кунлик муддатда, тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотларга етказилишини ташкиллаштирсин.

4.Ушбу қарор расмий манбаларда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б.Муратов зиммасига юклатилсин.

 

 

Шаҳар ҳокими                                                                                                               Т. Дадабаев

 

 

 

Умумий таклифлар: 0

253