Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
18538 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 04/06/2020 19/06/2020 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори
Солиқ маслаҳати соҳаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
ID-18538

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚАРОРИ

Солиқ маслаҳати соҳаси фаолиятини

 такомиллаштириш тўғрисида

Мамлакатда илғор ҳорижий тажриба асосида солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва солиқ тўловчининг солиқ органлари билан ўзаро муносабатларни шаффофлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, давлатнинг янги солиқ сиёсатини самарали амалга оширишда солиқ маслаҳати профессионал институт ва солиқ тўловчиларнинг солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш масалаларида ишончли ёрдамчиси сифатида шаклланмаган.

Солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, улар касбининг нуфузини ошириш ва ҳуқуқий мавқеини мустаҳкамлаш, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида:

1.  Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида солиқ маслаҳати ташкилотларига қуйидагилар кўринишда қўшимча ҳуқуқлар берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

давлат солиқ ва божхона хизматлари органлари билан муносабатларда солиқ тўловчининг манфаатларини ифодалаш, уларнинг ваколатли вакиллари бўлиш;

солиқ тўловчи номидан электрон ҳужжат кўринишидаги солиқ ҳисоботларини;

давлат солиқ хизмати органларининг талабномаларида кўрсатилган, аниқланган тафовутларни асослантириш сифатида солиқ тўловчи номидан давлат солиқ хизмати органига хулосаларни тақдим этиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси (бундан кейинги ўринларда – Солиқ маслаҳатчилари палатаси) 2020 йил 1 июлдан Солиқ маслаҳатчилари палатасига қуйидаги функцияларини бериш бўйича таклифларига розилик берилсин:

солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш;

солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш;

ўқитиш ва малака ошириш дастурларини тасдиқлаш;

солиқ маслаҳатчиларининг реестрини юритиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Солиқ маслаҳатчилари Палатасига қуйидагиларда ёрдам кўрсатсин:

солиқ маслаҳатчисининг малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш, вазирлик сайтида солиқ маслаҳатчилари реестрини хамда солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини жойлаштириш, шунингдек унинг доимий янгилаб борилишини таъминлашда;

2021 йил 1 январга қадар республика ҳудудларида масофавий таълим шаклида солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш курсларини ташкил этиш бўйича тадбирларни ўтказишда.

4. Солиқ маслаҳатчиларига адвокатлик тузилмалари, аудиторлик ташкилотлари, бошқа юридик шахслар, шу жумладан бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматларни кўрсатувчи штатида меҳнат фаолиятини юритишга рухсат берилсин.

5.Қуйидагиларга:

солиқ маслаҳатчиларига солиққа тортиш билан боғлиқ ишлар, солиқ органларининг ҳужжатларини, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракати ва (ёки) ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиш, судда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларида ҳисоблаш техникаси, алоқа, аудио ва видео ёзиб олувчи воситаларидан фойдаланиш;

солиқ маслаҳатчилари ташкилотларига 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб солиқ тўловчи билан тузилган шартнома асосида йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг солиқ аудитини амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.

Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан солиқ аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Солиқ маслаҳатчилари Палатаси билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга қадар қуйидагиларни назарда тутган ҳолда солиқ маслаҳати соҳасида ўзини-ўзи бошқаришнинг асосий қоидаларини белгиловчи ва солиқ маслаҳатчиларининг самарали ишловчи институтини шакллантириш имконини берадиган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Солиқ маслаҳати тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва унда қуйидагиларни кўзда тутиб киритсин:

Солиқ маслаҳатчилари палатасини солиқ маслаҳати соҳасида жамоатчилик назорати механизмларини белгилаш билан бирга уни ваколатли орган сифатида белгилаш;

солиқ маслаҳатчиларининг ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг Солиқ маслаҳатчилари палатасида шаффоф ва тенг шарт-шароитларни белгилаган ҳолда мажбурий аъзолик;

илғор ҳорижий тажриба асосида солиқ маслаҳати бўйича хизматларнинг оммабоп ва очиқ бозорини яратиш;

солиқ маслаҳати стандартлари ва солиқ маслаҳатчиларининг касбий шу жумладан, коррупциявий омилларга йўл қўймаслик бўйича превентив ва олдини олиш чораларини белгиловчи этикасини ишлаб чиқиш;

малакали солиқ маслаҳатчилари сонини оширишни қўллаб-қувватлаш ва ёрдам кўрсатиш механизмларини жорий этиш;

ўқитувчилар таркибига, таълим жараёни ва уларнинг солиқ маслаҳатини ўқитишни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан амал қилинишини мониторинг қилишга талабларини белгилаш;

солиққа тортиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Солиқ маслаҳатчилари палатаси билан келишиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Солиқ маслаҳатчилари Палатасига имтиҳонлар ташкил этиш ва ўтказиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг экспертизасини амалга ошириш масалаларида техник, методологик ёрдам кўрсатиш.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

         Ўзбекистон Республикаси

              Президенти                                                Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

«Солиқ маслаҳати соҳаси фаолиятини

такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойихасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

Мазкур Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор лойиҳаси, солиқ маслаҳати соҳасини такомиллаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сон билан тасдиқланган Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитасининг» 27-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармоннинг 3-бандига асосан ишлаб чиқилди.

Бугунги кунда 143 нафар солиқ маслаҳатчилари 85 та солиқ маслаҳатчиси ташкилотлари орқали хизмат кўрсатмоқдалар. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан 2019 йилда кўрсатилган хизматлар ҳажми
14,0 млрд.сўмни ташкил қилган.

Шу билан бирга, cолиқ маслаҳати соҳасида солиқ ва тўловларни ҳисоблаш ва тўлашда амалий ёрдам кўрсатадиган малакали мутахассислар сонини кўпайтириш зарурияти бугунги кунда долзарб масалага айланиб бормоқда. Мазкур талаб умумбелгиланган тартибдаги солиқ тўловига ўтганлар, шу жумладан кўшилган қиймат солиғини тўловчилари сонини ошишига, солиқ ҳисобини юритиш тартибини жорий этилиши ҳамда солиқ қонунчилигидаги бошқа ўзгаришлар билан боғлиқ.

Юқоридагилардан келиб, карор лойиҳасида қуйидагилар:

- 2020 йил 1 июлдан Солиқ маслаҳатчилари палатасига малака имтоҳонларини ўтказиш, солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш,  унинг амал қилишини тугатиш ва  бекор қилиш, ўқитиш ва малака ошириш дастурларини тасдиқлаш ҳамда солиқ маслаҳатчиларининг реестрини юритиш функциялар ўтказиш кўзда тутилган;

- солиқ маслаҳатчиларига адвокатлик тузилмалари, аудиторлик ташкилотлари, бошқа юридик шахслар, шу жумладан бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматларни кўрсатувчи штатида меҳнат фаолиятини юритишга рухсат берилиш белгиланмоқда;

- қуйидагиларга:

солиқ маслаҳатчиларига солиққа тортиш билан боғлиқ ишлар, солиқ органларининг ҳужжатларини, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракати ва (ёки) ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиш, судда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларида ҳисоблаш техникаси, алоқа, аудио ва видео ёзиб олувчи воситаларидан фодаланиш;

солиқ маслаҳатчилари ташкилотларига 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб солиқ тўловчи билан тузилган шартнома асосида йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг солиқ аудитини амалга ошириш ҳуқуқи берилмоқда.

Шунингдек, лойиҳада 2020 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Солиқ маслаҳати тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқилиши белгиланмоқда. Мазкур Қонун лойиҳасида Солиқ маслаҳатчилари палатасини солиқ маслаҳати соҳасида ваколатли орган сифатида белгилаш, солиқ маслаҳатчиларининг ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг Солиқ маслаҳатчилари палатасида мажбурий аъзолиги, солиқ маслаҳати стандартлари ва солиқ маслаҳатчиларининг касбий шу жумладан, коррупциявий омилларга йўл қўймаслик бўйича превентив ва олдини олиш чораларини белгиловчи этикасини ишлаб чиқилиши ва бошқа масалалар акс эттирилиши белгиланмоқда.

Қарор лойиҳасини тайёрлашда хорижий давлатлардаги солиқ маслаҳатчилари палаталарининг фаолияти, уларга аъзо бўлиш тартиби, малака имтиҳонларни ўтказиш бўйича белгиланган вазифалар ва бошқалар ўрганиб чиқилди.

Мазкур карорнинг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларини солиқ масалаларида малакали ёрдам билан қамраб олишни кенгайтириш, Солиқ маслаҳатчилари палатасининг ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилот сифатидаги ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлашга, солиқ маслаҳатчилари фаолиятини такомиллаштиришга имкон беради.

Қарор лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қўшимча молиявий харажатларни талаб этмайди. Шу билан бирга, Солик маслаҳатчилари палатасига техник ёрдам кўрсатишда хорижий молиявий институтларининг кўмаги жалб қилиниши кўзда тутилмоқда.

Мазкур қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Солиқ маслаҳатчиси Палатаси ва Савдо-саноат палатаси билан белгиланган тартибда келишилган.

Умумий таклифлар: 0

630