Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
18488 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 03/06/2020 18/06/2020 5

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ҳудудий жамғармаларга автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёқилғи бирлиги учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-18488

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ҳудудий жамғармаларга автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёқилғи бирлиги учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПФ-5890-сон «Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 123-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармалар фаолиятини ташкил этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Ҳудудий жамғармаларга автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёқилғи бирлиги учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

 

 

Молия вазири

 

Т. Ишметов

 

Тошкент ш.,

2020 йил “____” _________,

____- сон

 

 

Давлат солиқ қўмитаси

раиси

 

 

Ш. Қудбиев

Тошкент ш.,

2020 йил “____” _________,

____- сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги
ва Давлат солиқ қўмитасининг
 2020 йил «___»________»даги

__  ва  ____ -сон қарорига
ИЛОВА

 

Ҳудудий жамғармаларга автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёқилғи бирлиги учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни
НИЗОМ

 

     Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПФ-5890-сон “Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 123-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 123-сонли қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Молия бош бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаларига (кейинги ўринларда Ҳудудий жамғармалар деб аталади) автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёқилғи бирлиги учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғимини (кейинги ўринларда – махсус йиғим деб аталади) ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

    1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёқилғи бирлиги учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғим (кейинги ўринларда – махсус йиғим) миқдорлари бўйича таклифларни кенг жамоатчилик муҳокамаси асосида, муайян маъмурий-худудий бирлик аҳолиси даромадлари даражасини ҳисобга олиб ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда келгуси йиллар учун Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини тузиш ва кўриб чиқиш билан боғлиқ муддатларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан маъқулланган сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорларига асосан белгиланади.

    2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари махсус йиғим миқдорини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига ва Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармаларига ҳамда автомобилларга ёнилғи ва газ қўйиш станцияларига ижро учун юборадилар.

Бунда, жорий молия йили учун махсус йиғимнинг янги миқдори тасдиқлангунга қадар амалда бўлиб турган махсус йиғим миқдори сақланиб турилади ва ушбу миқдор бўйича автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан ҳудудий жамғармаларга махсус йиғимни тўлайдилар.

 

2-боб. Махсус йиғимни ҳисоблаш ва ҳудудий жамғармаларга тўлаш тартиби

 

     3. Махсус йиғимни ундириш объекти бўлиб, юридик шахслар томонидан автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилинадиган ёқилғи ҳисобланади.

    4. Автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан етказилган махсус йиғим миқдорларини автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни чакана нархи устига қўшиб реализация қиладилар.

    5. Юридик шахслар Ҳудудий жамғармаларга махсус йиғимни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёқилғи бирлигидан, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини чегириб ташлаган ҳолда ҳисоблайдилар ва тўлайдилар.

  6. Автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан махсус йиғимлар Ҳудудий жамғармаларига сотилган бирликдан келиб чиқиб ҳар ойда солиқ давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тўланади.

 

III. Якуний қоидалар

   7. Махсус йиғимни тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва Ҳудудий жамғармаларга тўланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

  8. Мазкур Низомнинг талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардирлар.

   9. Мазкур Низом Ўзбекистон савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

Ўзбекистон савдо-саноат

палатаси раиси

2020 йил “____” _________

 

А. Икромов

Умумий таклифлар: 1

763