ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1842 Хокимият Ферганского района 11/01/2019 27/01/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Фарғона тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йилги асосий кўрсаткичлари тўғрисида
ID-1842

Фарғона тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йилги асосий

кўрсаткичлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-I-сон) 28, 99-моддасига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 25-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 17 ноябрдаги 2119-III-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги СҚ-348-III-сонли қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 26 декабрдаги ЖҚ/20-01-32-10/724-сонли хати ва Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг 2018 йил 26 декабрдаги V-XXXX/207-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги             ПҚ-4086-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Фарғона тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йилга мўлжалланган:

давлат даромадлари режа кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

маҳаллий бюджет даромадлари режаси 2-иловага мувофиқ;

маҳаллий бюджетдан молиялаштирилиши белгиланган харажатлар кўрсаткичлари     3-иловага мувофиқ;

туман маҳаллий бюджети даромадлари ва харажатлари ҳажмлари ҳамда мақсадли ижтимоий трансфертлар миқдори 4-иловага мувофиқ;

туман маҳаллий бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмаларнинг нормативлари ва айни шу солиқлардан республика ҳамда вилоят бюджетига ажратмаларнинг меъёрлари 5-иловага мувофиқ;

туман маҳаллий бюджети жами харажатларининг 1 фоизи доирасида
2019 йил учун заҳира жамғармаси миқдори 6-иловага мувофиқ;

туман маҳаллий бюджети айланма касса маблағининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорига мувофиқ 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб:

ягона солиқ тўлови ва ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдорлари ҳамда юк ташиш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар учун, солиққа тортиш тизимидан қатъи назар, битта транспорт воситасига ҳисоблаганда улар томонидан тўланаётган солиқларнинг жами миқдори якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу фаолият тури бўйича тўлаётган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаслиги тўғрисидаги тартиб бекор қилинганлиги;

юридик шахслар хизмат кўрсатувчи банклардан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун пул маблағларини олишда (ёки пластик карталарга ўтказишда) ягона ижтимоий тўлов ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш бўйича тўлов ҳужжатларини тақдим этиши лозимлиги;

календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ягона солиқ тўловини 4 фоиз ставкада тўлашга ўтказилиши;

календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатьий белгиланган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинганлиги;

календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир миллиард сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлаши белгиланганлиги;

цемент ва клинкер учун қўшимча фойда солиғи ҳамда фойдали хизмат муддати тугаган, тўлиқ эскирган ускуналардан фойдаланиш учун тўлов бекор қилинганлиги;

ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастурларни молиялаштириш ва келишиш функцияларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига юклаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини тугатилганлиги;

соҳани ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш, магистрал (вилоятлараро) коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича буюртмачи функцияларини Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги зиммасига, манзилли дастурларни молиялаштириш ва келишиш функцияларини эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига юклаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини тугатилганлиги;

Оролбўйи минтақасини ривожлантириш дастурини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харажатларни алоҳида сатрда кўрсатган ҳолда молиялаштириш орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармасини тугатилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасини Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тасарруфига ўтказиш мақулланганлиги;

 

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ҳамда дафн этиш маросими учун нафақаларни тўлаш харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳисобидан амалга оширилиши, шу билан бирга 2019 йил 1 январ ҳолатига пенсияларни тўғри тўланиши бўйича текширишлар натижасида аниқланган фуқароларга ортиқча тўланган пенсия суммаси қолдиқларини ҳисобдан чиқариш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

4. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузулмани ривожлантириш солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзларга эга бўлган юридик шахслар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини имтиёзлар амал қилиш муддати тугагунга қадар икки баравар пасайтирилган ставкада тўлаш тартиби ҳамда 2019 йилда ягона ер солиғи тўловчилар учун солиққа тортишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинганлиги инобатга олинсин.

5. Туман молия бўлими (Қ.Мамуров), туман Давлат солиқ инспекцияси (Д.Адхамов), туман иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими (О.Абдурахимов), Агробанк туман бўлими (Х.Обидов) ҳамда бошқа тегишли идора ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан тасдиқланган солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, солиқ солиш тартиби ва белгиланган ставкаларга қатъий амал қилинишини таъминласинлар.

 

6. Туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган халқ таълими, мактабгача таълим ва тиббиёт муассасаларини иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўлов харажатлари 2019 йил 1 январдан вилоят маҳаллий бюджетидан мақсадли ижтимоий трансфертлар шаклида қопланиши белгиланганлиги ижро учун қабул қилинсин.

 

7. Туман молия бўлими (Қ.Мамуров), туман бандлик бўлими (О.Сатторов), туман Халқ банки (А.Иргашев)лар 2019 йил 1 январдан бошлаб 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар, бола икки ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши бўйича нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатишни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорининг 25-иловаси билан белгиланган миқдорларда тайинлаш ва тўланишини таъминласинлар.

 

8. Туман маҳаллий бюджети маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва биринчи навбатдаги тўловларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш мақсадида бюджет маблағлари олувчиларга бюджет маблағлари ажратишни аввал ажратилган маблағларнинг амалда ўзлаштирилишига қараб амалга оширилсин.

 

9. 2019 йил 1 мартидан бюджет маблағлари тақсимловчилари бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан фойдаланиш, ўтказилган танлов (тендер)лар ва сотиб олинган товарларни етказиб бериш ҳақидаги тегишли ахборотни ўз расмий веб-сайтларида жойлаштирсин.

 

10. Туман молия бўлими (Қ.Мамуров)га вилоят бюджетидан маҳаллий бюджетга мақсадли ижтимоий трансферт ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) олинишида уларнинг миқдорларини ҳудуд бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек, маҳаллий бюджетнинг биринчи навбатдаги харажатларини (иш ҳақи, иш ҳақидан ажратмалар, ижтимоий нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловларни) сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириб бориш ҳуқуқи берилсин.

11. Туман молия бўлими (Қ.Мамуров)га бюджет қонунчилигида белгиланган муддатларда 2019 йилги бюджет параметрларини барча бюджет ташкилотларига етказиш, шунингдек, умумдавлат солиқларидан республика, вилоят ва маҳаллий бюджетларга 2019 йил учун ажратмалар миқдорларини тумандаги тегишли муассасаларга ва тижорат банкларига етказиш вазифаси топширилсин.

 

12. Туман Давлат солиқ инспекцияси (Д.Адхамов) маҳаллий бюджетга белгиланган солиқ ва тушумларни йил давомида мунтазам равишда тўлақонли ҳамда бир маромда ундирилишини таъминласин ҳамда туман бўйича мавжуд боқиманда қарзларни кескин камайтириш борасида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.

 

13. Фарғона тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси (А.Собиров) тумандаги тижорат банклари билан биргаликда давлат даромадларидан республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга ажратмаларни ўз вақтида ва тўғри ўтказилишини тизимли назоратга олинишини, бюджетдан маблағ олувчиларнинг ҳаражатлари тўловини ўрнатилган тартибда ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаб борсин.

 

14. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (М.Шарипов) ўзининг бюджетга оид ваколатларига кирувчи даромадларнинг тўлиқлигини ва харажатлар ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш юзасидан шахсан жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилсин.

 

15. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (М.Шарипов)га:

давлат солиқ инспекцияси, молия ва банк идораларининг барча имкониятларини бюджетнинг даромадлар қисми прогноз кўрсаткичларининг барча манбаалар бўйича тўлақонли бажарилишини таъминлашга сафарбар қилиш;

туман маҳаллий бюджетининг 2019 йилги параметрлари билан тасдиқланган заҳира жамғармаси маблағларидан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланилишини таъминлаш;

маҳаллий бюджетнинг харажатлар қисмини сифатли ижро этилиши ҳамда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини қаттиқ назорат қилиш, бунда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бюджет ижросига оид қарорлари ва фармойишлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш вазифалари топширилсин.

 

16. Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг масъулияти ва манфаатдорлигини кучайтириш, уларнинг даромадлар бўйича ваколатлари ва харажатлар бўйича мажбуриятларини ошириш мақсадида 2019 йил 1 январдан бошлаб:

а) қуйидаги даромадлар:

жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи, жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (электр станцияларидан ташқари), ягона ер солиғи, айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш учун йиғимлар, бозорлардан тушадиган даромадлар, конун бузарликларнинг айрим турлари учун жарималар туман бюджетига;

вилоят бюджети билан туман бюджети ўртасида тақсимлаган ҳолда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ягона солиқ тўловидан ажратмалар, алкоголь маҳсулотлари, пиво, бензин, дизель ёқилгиси ва газнинг чакана реализациясига акциз солиғи вилоят маҳаллий бюджетига ўтказилиши;

б) қўшилган қиймат солиғи тушумларининг бир қисми (товарларни импорт қилишда олинадигани бундан мустасно), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бундан мустасно), юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланадигани, шунингдек, норезидентнинг даромадларидан тўлов манбаида ушлаб қолинадигани бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси республика бюджети билан вилоят бюджети ўртасида тақсимланиши;

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги
ПҚ-4086-сонли қарорининг 27-иловасида келтирилган бюджет ташкилотларини молиялаштиришни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан вилоят ва туман маҳаллий бюджетларига ўтказилганлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси республика бюджети билан вилоят бюджети ўртасида тақсимланадиган солиқлардан (ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи бундан мустасно) маҳаллий бюджетга ажратмалар 50 фоиздан кам бўлган тақдирда, ушбу солиқлар бўйича даромадларнинг прогноздан ошириб бажарилишидан ҳосил бўлган маблағларнинг 50 фоизи маҳаллий бюджетга қайтарилиши;

 

д) вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатлари ҳажмларини тасдиқлаш бўйича қарорлар қабул қилишда вилоят халк депутатлари Кенгашига:

харажатларнинг етишмаётган суммасини туман бюджетини режалаштиришда шаклланадиган ортиқча даромадларни вилоят бюджети билан туман бюджети ўртасида қайта тақсимлаш ҳисобидан қоплаш;

 

қўшилган қиймат солиғи (импорт қилинадиган товарларга қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларидан олинадиган солиқ бундан мустасно), юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланадигани, шунингдек, норезидентнинг даромадларидан тўлов манбаида ушлаб қолинадигани бундан мустасно)нинг бир қисмини ҳудудда қолаётган даромадлар доирасида йўналтириш;

 

даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган маблағлардан бир қисмини ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун туман бюджетига ўтказиш бўйича ваколатлар берилиши назарда тутилганлиги инобатга олинсин.

 

17. Туман молия бўлими (Қ.Мамуров), Ғазначилик бўлинмаси (А.Собиров), Агробанк туман бўлими (Х.Обидов) билан биргаликда
2019 йилнинг январ ойида туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилдаги ижроси бўйича қонунчиликда ўрнатилган тартибда якуний операцияларни ўтказсинлар ва мазкур операцияларни туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларда акс эттирилишини таъминласинлар.

 

18. Туман молия бўлими (Қ.Мамуров), ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими (О.Абдурахимов), туман Давлат солиқ инспекцияси (Д.Адхамов), мутасадди идора ва ташкилотлар ва туман ҳокимлиги билан биргаликда жойларда:

 

янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва ишлаб турганларини ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш соҳаси ривожлантирилишини рағбатлантириш йўли билан аҳоли бандлигини ошириш, шунингдек бюджет ташкилотларининг харажатлари ва тармоқларини мақбуллаштиришни назарда тутган ҳолда маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтиришга қаратилган ишларни давом эттирсинлар.

19. Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти (М.Зокиров) туман адлия бўлими (Д.Абдужаббаров) билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори билан 2019 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларининг ўз кучини йўқотганлиги, қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан туман ҳокимининг тегишли қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф киритсинлар.

20. Фарғона тумани маҳаллий бюджетининг 2018 йилги кутилаётган ижроси даромадлари ва молия йили давомида киритилган ўзгартиришлар билан бирга харажатларининг аниқлаштирилган режаси 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

21. “Водил ёғдуси” газетаси (С.Дадахўжаев) ва туман ҳокимлигига мазкур қарорни расман эълон қилиш ва мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш вазифалари юклатилсин.

22. Белгилансинки, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

23. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вазифаси туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Шарипов зиммасига юклансин.

 

Умумий таклифлар

438