Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
18401 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 02/06/2020 17/06/2020 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
ID-18401

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сонли Фармонига мувофиқ аҳолига қулайлик яратиш учун ўзаро боғлиқ давлат хизматларидан комплекс тарзда фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.  Белгилансинки, туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари босқичма-босқич 2020 йилнинг 1 июлидан Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида, 2021 йил 1 январдан барча вилоятлар марказларида, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб бутун республика ҳудудида кўрсатилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ҳафта муддатда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлат хизматининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини таъминлаш мақсадида ахборот тизимларини интеграция қилиш чораларини кўрсин.

4. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А.Мусаев, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

             Бош вазири                                                                                                          А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” _____даги _____-сон қарорига илова

 

 

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат

хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур маъмурий регламент (кейин ўринларда Регламент деб аталади) жисмоний шахсларга (боланинг ота-онаси ёки улардан бири, алоҳида ҳолларда эса қариндошлари, қўшнилари, ота-онаси ёхуд ота-онасидан бири ваколат берган бошқа шахслар) (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома олиш, туғилганликни қайд этиш, поликлиникага ҳисобга қўйиш, бир марталик нафақа пулини олиш, яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш ҳамда болани давлат мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш бўйича комплекс давлат хизматлари (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизматини кўрсатишда қуйидигилар иштирок этади:

а) тиббиёт муассасаси (туғруқхона, шифохона туғруқ бўлими, оилавий поликлиника) ота-она ва бола ҳақидаги барча маълумотларни электрон тиббий маълумотномани шакллантириш учун махсус электрон бланкага киритади
ва автоматик равишда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига (кейинги ўринларда ФХДЁ бўлими деб аталади) “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборади;

б) ФҲДЁ бўлими:

- туғилганлик ҳолатини қайд этади ва бошқа давлат хизматларидан комплекс тарзда фойдаланишни таъминлайди;

- туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ариза берувчига тақдим этади;

в) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси деб аталади) фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштиради ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига “махсус код” кўрсатилган СМС хабар юборади;

г) тиббиёт муассасалари она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди ва ариза берувчига рўйхатга қўйилган поликлиника ҳақида СМС хабар юборади;

д) туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари болани отаси ёки онасининг доимий яшаш манзили бўйича “Манзил”  автоматлаштирилган ахборот тизими  орқали рўйхатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юборади;

е) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги сўровномада кўрсатилган давлат мактабгача таълим муассасасига болани навбатга қўяди
ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юборади.

3. Ушбу Регламент талаблари қуйидаги ҳолларда:

никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган боланинг туғилиши уларнинг биргаликдаги аризаси (оталикни белгилаш) асосида туғилишини қайд этишда;

топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилишини қайд этишда;

ёлғиз онанинг аризаси билан боланинг туғилишини қайд этишда;

ўлик туғилган боланинг туғилганлигини, ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган (перинатал ўлим) болаларнинг туғилганлигини, шунингдек эгизаклардан бири ўлик туғилганда ёки ҳаётининг биринчи ҳафтасида (перинатал ўлим) вафот этганда тирик эгизакнинг туғилганлигини қайд этишда татбиқ этилмайди.

4. ФХДЁ органи, тиббиёт муассасалари, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари, Пенсия жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

5. Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

 

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

 

6. Бола туғилган жойдаги тиббиёт муассасаси ходими бола туғилганидан сўнг 1 кун ичида бола ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни “Туғилиш
ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” ахборот алмашинуви тизимига киритади.

Бунда, ота-онасига тегишли маълумотлар ота-оналарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида киритилади.

Ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда боланинг туғилганлигини қайд этиш тиббиёт муассасасининг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг ёзма мурожаатларига асосан амалга оширилади.

Бола туғилгунга қадар унинг отаси вафот этган вақтдан, ота-онаси никоҳи бекор қилинганлигидан ёки ота-онасининг никоҳи суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилгандан кейин 300 кундан кўп вақт ўтмаган бўлса ариза берувчи томонидан никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, суднинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги қароридан кўчирма (нусха) ёки никоҳни ҳақиқий эмас деб топганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қароридан кўчирма (нусха) ёки отасининг ўлими ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилади.

Маълумотлар автоматик равишда “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимига юборилади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган бланкада маълумотнома шакллантирилади.

7. ФҲДЁ органи туғилган бола ҳақидаги маълумотларни “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимига киритади ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиради.

8. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида герб йиғими ундирилади.

Тўлов тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Тўлов суммаси тўлиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига йўналтирилади.

9. ФҲДЁ бўлимлари туғилганликни қайд этиш бўйича маълумотларни қабул қилиб олганидан сўнг 3 иш соати ичида Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан кўриб чиқади ва натижасига кўра болага нисбатан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини расмийлаштиради.

10. Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини расмийлаштириш қуйидаги ҳолатларда рад қилиниши мумкин:

туғилганликни қайд этиш қонунчиликка зид бўлса;

тақдим этилган маълумотлар уларга нисбатан қонун ҳужжатларида қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлмаса;

туғилганликни қайд эттириш учун мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқли бўлмаса ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилганлиги учун герб йиғими тўланмаган бўлса.

Ариза берувчи камчиликларни бартараф этганидан сўнг гувоҳномани олиш учун аввал мурожаат этганда герб йиғими тўланган бўлса, такроран ундирилмайди.

11. ФҲДЁ бўлимлари ариза берувчи томонидан мустақил равишда тўлдириладиган, ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровномада белгиланган маълумотларни комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун автоматик равишда ваколатли органларнинг ахборот тизимларига юборади.

Бунда:

а) туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари Ички ишлар вазирлигининг “Манзил” ахборот алмашинуви тизими орқали болани отаси ёки онасининг доимий яшаш манзили бўйича 1 иш куни ичида рўйхатга қўяди ва мурожаатчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юборади;

б) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг “OpenEMIS” ахборот тизими автоматик равишда болани сўровда кўрсатилган давлат мактабгача таълим муассасасига навбатга қўяди ва мурожаатчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юборади;

в) Пенсия жамғармасининг “Пенсия” ахборот тизими автоматик равишда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштиради ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича “махсус код” кўрсатилган СМС хабар юборади ёки кўрсатилган банк ҳисоб рақамига ёки пластик картасига бир марталик нафақани ўтказади ва нафақа ўтказилганлиги ҳақида СМС хабар юборади.

Бунда, янги туғилган боланинг отаси ёки онаси ўз хоҳишига кўра, “махсус код”ни ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини кўрсатган ҳолда Халқ банкининг исталган филиалидан ёки иш жойидан бир марталик нафақа пулини олиши мумкин.

Бир марталик нафақани олиш учун кўрсатилган банк ҳисоб рақами
ёки пластик картаси ота-онага тегишли бўлмаса, мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқли бўлмаса ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган ҳолатларда бир марталик нафақани тўлаш рад қилиниши мумкин.

Бунда, рад этиш тўғрисидаги асослантирилган маълумот ариза берувчига СМС хабар орқали юборилади;

г) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Электрон поликлиника” ахборот алмашинуви тизими она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди
ва ариза берувчига рўйхатга қўйилганлиги ҳақидаги хабарни СМС орқали юборади.

 

 

3-боб. Якуний қоидалар

 

12. Ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.

13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.

14. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

15. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


 

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

1-илова

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

 

Субъектлар

 

 

Тадбирлар

 

 

Бажариш муддати

                                      

1-босқич

 

Тиббий муассаса ходими

 

Ота-она ва бола ҳақидаги маълумотларни “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” ахборот алмашинуви тизимига киритиш

 

Бола туғилганидан сўнг 1 кун ичида

 

 

 

 

2-босқич

 

ФХДЁ бўлими

 

Бола ҳақидаги маълумотларни “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимига киритиш ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириш

 

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг

 

 

 

 

3-босқич

 

Ариза берувчи

 

Белгиланган миқдорда йиғимни тўлаш

 

1 соат ичида

 

 

 

 

4-босқич

 

ФҲДЁ бўлими

 

Янги туғилган болага оид маълумотларни комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Пенсия жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот тизимларига юбориш

 

Автоматик равишда

 

 

 

 

5-босқич

 

Туман (шаҳар) ички ишлар бўлим

 

Ички ишлар вазирлигининг “Манзил” ахборот алмашинуви тизими орқали болани отаси ёки онасининг доимий яшаш манзили бўйича рўйхатга қўйиш ва мурожаатчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юбориш

 

1 иш куни ичида

 

 

 

 

6-босқич

 

Мактабгача таълим вазирлиги

 

 “OpenEMIS” ахборот тизимида сўровда кўрсатилган мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш ва мурожаатчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юбориш

 

Автоматик равишда

 

 

 

 

7-босқич

 

Пенсия жамғармаси

 

 “Пенсия” ахборот тизимида бир марталик нафақа пулини расмийлаштиради ва хизмат натижаси бўйича “махсус код” кўрсатилган СМС хабар юбориш

 

Автоматик равишда

 

 

 

 

8-босқич

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

 

 “Электрон поликлиника” ахборот алмашинуви тизими орқали она рўйхатда турган поликлиникага (ёки рўйхатда турмаган тақдирда доимий яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди
ва ариза берувчига рўйхатга қўйилганлиги ҳақида СМС хабар юбориш

 

1 иш куни ичида

 

 

 

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

2-илова

 

__________________

(сана)

   

________________

(рақам)

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс

давлат хизматларидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи ҳақида маълумот:

1. Ф.И.О.:

 

2.  Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) (мавжуд бўлганда):

 

3. Телефон рақами ва электрон почта манзили:

 

4. Яшаш жойи:

 

II. Бола ва унинг ота-онаси ҳақидаги маълумотлар (бунда маълумолар тўлиқ ёзилиши шарт):

1. Боланинг Ф.И.О.:

 

2. Бола ота-онасининг иш жойи ва лавозими тўғрисида маълумот:

 

2.1. Отаси:

 

2.2. Онаси:

 

3. Боланинг ота-онасининг маълумоти (олий, ўрта, ўрта-махсус, маълумотсиз):

Отаси

Онаси

 

 

3.1. Отаси:

 

3.2. Онаси:

 

4. Ариза билан мурожаат этган шахснинг болага нисбатан алоқадорлиги:

 

Тиббий поликлиникага ҳисобга қўйиш

1. Тиббий поликлиникага ҳисобга қўйиш:

ҳа

йўқ

2. Ҳисобга қўйилаётган тиббий поликлиниканинг манзили ва сони:

 

Бир марталик нафақани олиш

1. Бир марталик нафақани олиш усули:

Нақд

Банк картасига тушуриш

2. Бола отаси ёки онасининг шахсий ҳисоб рақам ёки банк картасининг рақами:

 

Болани рўйхатга қўйиш билан боғлиқ

1. Манзил:

Отаси

Онаси

 

 

Болани давлат мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш

1. Муассаса номи ва манзили:

1.

2.

...

             

 

Умумий таклифлар: 0

736